Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган ўйинда «Атлетико Мадрид» 18 декабрь, шанба куни «Севилья» билан баҳс юритди.
Турнинг марказий ўйини мақомида ўтган ўйинга «Севилья» мезбонлик қилди. Учрашувда ҳисоб Иван Ракитич томонидан 7-дақиқада очилди. 33-дақиқага келиб эса меҳмонлар Фелипенинг голи эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ ўйин якунланиши арафасида Лукас Окампос «Севилья»га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «матрасчилар» сафардаги қийин ўтган беллашувда мағлубиятга учради.
Ушбу ғалабадан кейин «Севилья» 37 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Атлетико М» эса 29 очко билан 5-поғонани банд этган.
Ла лига, 18-тур баҳси
18 декабрь, шанба
«Севилья» — «Атлетико М» 2:1
Голлар: 1:0 – 7 Ракитич, 1:1 – 33 Фелипе, 2:1 – 88 Окампос.
«Севилья»: Буну, Монтел (Гудел, 29), Диего Карлос, Кунде, Рекик, Ракитич, Дилэйни, Жордан (Акуня, 54; Аугустинссон, 85), Гомес (Мунир, 84), Окампос, Иван Ромеро (Рафа Мир, 54).
«Атлетико»: Облак, Триппьер, Кондогбиа, Фелипе, Эрмосо, Карраско, Коке, Лемар, Льоренте (де Пауль, 40), Суарес (Матеус Куня, 57), Корреа (Жоау Феликс, 46).
Огоҳлантиришлар: Рекик (66), Гомес (68), Монтел (69), Матеус Куня (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).