Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ар-Райян» ва «Налоговик» мураббийлари: «Бугун 2 очко йўқотдик»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Клублар ўртасида
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қизиқарли ўтган “Ар-Райян” ва “Налоговик” клублари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа вакиллари ўйинда 2 очко йўқотганини таъкидлашди.

Хуан Антонио (“Ар-Райян” бош мураббийи)
— Бугунги ўйинда ташаббус кўпроқ биз томонимизда бўлди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, гол уриш учун вазиятлар кўп бўлди. Ҳужумчиларимиз улардан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда ҳам тўпни ўз назоратимизда ушлаб турдик ва бунинг натижасида иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Афсуски, ушбу устунликни сақлаб қола олмадик. 5 дақиқа давомида концентрацияни йўқотганимиз  туфайли 3та қўпол хатога йўл қўйдик ва дарвозамиздан 3та гол ўтказиб юбордик. Яхшиямки, ўйин охирида ҳисобни тенглаштирдик. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида бугун мағлубиятга учрамаслигимизни билардим ва шунинг учун яна гол уриш учун кўп олдинга интилмадик. Бугун 3та гол ўтказиб юборадиган даражада ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман. Лекин дуранг натижа мен учун бу нормал ҳолат.

— Бугун “Ар-Райян” 1 очкони қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?
— Бугун биз 2 очко йўқотдик, деб ўйлайман. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки, биз мағлубиятга учратаётган эдик, якунда 1 очкони ҳам қўлга киритдик. Бугунги ўйинда 35 дақиқа учун 2 очко йўқотдик, қолган 5 дақиқа учун 1 очко қўлга киритди, десам тўғри бўлади. 5 дақиқада 3та гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинчиларда мотивацияни уйғотиш қийин бўлди. Улар олдинги интилиши учун турли тактикаларни қўлладик. Аммо бу унчалик фойда бермади. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушгандик.

— Биринчи тур ўйинларидан кейин жамоаларнинг гуруҳдаги имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?
— Аслида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтган бўлса-да, ҳали Ироқнинг “Ал-Карх” жамоаси ҳали ўйнамади. Лекин айрим хулосаларни айтиш мумкин. Бугун “Ардус” жамоаси яхши ўйнади. Уларнинг бундай ўйинига ишқибозларнинг ҳам ҳиссаси улкан бўлганини айтиб ўтишим лозим. Улар “Ардус”ни яхши қўллаб-қувватлашди. “Ал-Васл” рақибни чалғитувчи тактика остида ўйнашга ҳаракат қилди. Аммо тажриба ўз сўзини айтди ва “Ардус” ғалаба қозонди.


“Ар-Райян” – “Налоговик” ўйини пайтида қирғизистонликлар бош мураббийи Зокир Жалилов ҳакам томонидан майдондан четлатилгани учун унинг ўрнига матбуот анжуманида клуб менежери иштирок этди.

— Бугун яхши ўйин гувоҳига айланди, учрашув менга ёқди. Ўйин динамик ва тактик жиҳатдан яхши ўтди. Иккинчи бўлим бошида 2та гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитларни қайта руҳлантириш қийин бўлди. Аммо улар бор эътиборларини бир жойга тўплаб, 3та гол уришга муваффақ бўлишди. Жамоамиз яна 2та вазиятда бўш дарвозани ишғол қила олмаганини  таъкидлашим лозим. Ўйин охирида эса гол ўтказиб юбордик ва бугун 2 очко йўқотдик, деб ўйлайман. Натижа эса ўйинга мос бўлди, — дейди “Налоговик” клуби менежери. Биз ушбу саралаш мусобақасига финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун келганмиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ёки ютқазмаслик. Эртага “Ардус” билан қийин ўйин кутиб турибди. Ушбу ўйинда ҳам нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Агар дуранг натижа қайд этилса, бу бизни қониқтирарди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:18, 20.03.2012. Ўқилди: 8337 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик