Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»га жорий мавсум Ла Лигада рақобатчи ўзгарган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Севиля»нинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйини барчани ҳайратга солмоқда. Дарҳақиқат, «Реал»нинг ишончли ўтказаётган учрашувлари мухлисларни бу сафар Ла Лига бош титули сари ишонтираётган бўлиши мумкин. Бироқ андалусияликлар ҳам анча сифатли одим ташламоқда. Бу эса Испанияда чемпионлик интригаси давом этаётганини билдиради.

Тўғри, «Реал Мадрид» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда, аммо Карло Анчелотти жамоаси биринчи даврада ҳеч қандай таъсирчан ва ялт этиб турувчи учрашув ўтказмади. Принципиал рақиблар «Барселона» ва «Атлетико» жиддий фарқ билан ортда қолаётган бўлсада, «қироллик клуби» муносиб таъқибчисига эга - ҳа, бу - «Севилья».

Агар Хулен Лопетеги шогирдлари бугун «Барселона»ни мағлуб этса, мадридликлар билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартиради. «Қаймоқранглилар» эса коронавирусдан азият чекаётган бир пайтда эртага Билбаода «Атлетик»ка қарши қийин ўйинлардан бирини ўтказишади. Бироқ бу ерда очколарни йўқотиш хавфи жуда ҳам юқори ва агар шундай бўлса, у ҳолда биринчи давра якунида «Севиля» мавсумни турнир пешқадамидан атиги 3 очко фарқ билан якунлайди. 

Бугун «Реал Мадрид» мухлислари «Барселона»га муваффақият тилашлари керак. Бу эса камдан-кам учрайдиган ҳолат. Чунки «қироллик клуби»га кўпроқ «Севиля»нинг очко йўқотиши муҳимроқ.

Дарҳақиқат, «Севилья» бу мавсум гранд жамоалар билан чинакам омадли ва шу билан бирга иродали ўйин кўрсатётгани барчага маълум. Лопетеги шогирдлари биргина «Реал»га қарши учрашувда очко йўқотишди холос. Жамоа «Вильярреал» (1:0), «Атлетик» (1:0) ва «Атлетико» (2:1)ни мағлуб этди. Агар улар ушбу ғалабаларга «Барселона» билан баҳс натижасини ҳам қўшса, бу клубни чемпионликка нима учун даъвогар деб айтмас эканмиз?

Андалусияликларни Ла Лигада тасодифий тарзда чемпионликка даъвогар деб атаб бўлмайди. Бу шонли жамоа атиги бир марта 1946 йилда Испания чемпиони бўлган. Аммо яқин тарихда «Севилья» доимий равишда ўз мамлакатининг энг кучли жамоалари қаторида кўриляпти, мунтазам равишда еврокубокларда қатнашиб келмоқда ва 21 асрда олти марта УЕФА кубоги/Европа лигасида ғалаба қозониб тарихга кирди. Ички майдондаги муваффақиятлар эса у қадар кўп эмас. Аммо даҳо Мончи томонидан синчковлик билан йиғилган жамоа йигирма йил давомида бир неча бор учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

«Барселона»га янги бош мураббий этиб тайинланган Хави «Севилья» билан ўйин арафасида рақиб ҳақида сўралганда, қуйидаги фикрларни айтди:

«Севилья» ўтган мавсум чемпион бўлишга яқин келган эди ва ҳозирда Ла Лиганинг ушбу мавсумида ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятга эга. Мен «Севилья»нинг ҳозир қанчалик яхши эканини кўриб турибман, улар ўзи қатнашадиган ҳар қандай мусобақада, жумладан, Ла Лигада ҳам ғалаба қозона олади.

Андалусияликлар энди улкан клубга айланди, улар ажойиб таркибга эга, кўп жиҳатдан бошқа жамоалар учун, хусусан, биз учун катта синов бўлади. Қаранг, жамоа қандай қилиб футболчилар билан шартнома имзоламоқда?! Скаутлар қандай ишлайди? мураббийлар штаби бу ишда қандай тузилган? Бу шубҳасиз, энг юқори даражадаги жараён.

«Севиля»га ҳозир янгича менталитет керак. Бу жамоа ҳозирги мавқейига кўп йиллик машаққатли меҳнат орқали эришди, аммо ҳар доим кейинги қадамни қўйиш керак бўлган вақт бор. Унвонлар ҳақида кўп ўйламайдиган клубдан яхши бажарилган иши учун уларни оддий деб ҳисоблаш хато», дейди Хави.

Кўрамиз, бугунги муҳим баҳсда Лопетеги ва унинг жамоаси билдирилган ишончларни оқлармикин?

(онлайн ҳисоб — 0:0, 30-дақиқа)

Киритилди: 02:00, 22.12.2021. Ўқилди: 3333 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик