Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рангник Вернерни чорламоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тимо Вернернинг «Челси»даги ишлари мақтовга арзийдиган даражада эмас. Жорий мавсум у АПЛнинг 8та учрашувида майдонга тушди ва биттадан гол ҳамда ассистни амалга оширди. ЕЧЛда 2та ўйин, битта гол, Лига кубогида битта учрашув ва гол. Лекин «Челси» ундан воз кечишга қарор қилса, ишлари юришиб кетиши ҳеч гапмас. Чунки уни янада номдорроқ топ-клуб - «МЮ» ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ахир «қизил иблислар»ни Тимонинг эски қадрдони Ральф Рангник бошқармоқда.

Рангник - Вернер ҳамкорлигидан айрим мисоллар:

*** «Лейпциг»га ўтиш воқеаси. Клуб Бундеслигадаги Тимодан кўра тажрибалироқ ҳужумчилардан бирини таклиф этмоқчи эди. Бироқ Ранг­ник Вернер вариантида қатъий туриб олди.

*** «Штутгарт»да Вернер кўпроқ чап қанотда ўйнарди. Рангник уни ҳужум чизиғига ўтказди.

*** 2019 йилда «Лейпциг» «Бавария»дан таклиф олди. У Вернерни харид қилмоқчи бўлганди. Рангникнинг маслаҳати билан Тимо таклифни рад этди. Ральф Вернернинг савияси Нагельсманн даврида яхшироқ ривожланади, деб ҳисоблаганди.

*** Рангник - Вернер ҳамкорлиги давом этди. Ҳатто мураббий «Ред Булл» тизимига ўтиб кетганида ҳам мулоқот тўхтамади. У шогирдига маслаҳатлар бериб турарди - жумладан, «Челси»га ўтиш бўйича ҳам.

Энди бу икковлон АПЛдалар. Хабарларга кўра, бирлашиб олишлари мумкин. Эҳтимол, бу шунчаки, жўн хабар эмасдир. Рангник ўз штабини шакллантирмоқда. Саша Ленс номзодлардан бири. У Рангник штабида руҳшунос лавозимини эгаллайди. Ҳа, айтганча, у ўз соҳаси бўйича Германиядаги таниқли мутахассислардан бири. Саша Ленснинг футболчилик фаолияти узоқ давом этмади. Аммо у вақтни бой бермай, спорт руҳшуноси ихтисоси бўйича таҳсил олди ва қисқа вақт ичида машҳур бўлиб кетди. 7 йиллик фаолияти давоида Ленс 4та клубда ишлашга улгурди: Дрезденнинг «Динамо»си, «Лейпциг», «Шальке» ва энди «МЮ».

Саша Ленс 2001 йилдан бери «МЮ»даги дастлабки руҳшунос бўлди. Ундан аввал Билл Бесквик фаолият юритганди. Ленс Рангник билан айнан «Лейп-циг»да танишганди - «буқалар» тизимида у 2015-2018 йилларда фаолият юритганди. У ерда мутахассис футболчилар билан мавсумнинг оғир дамларидаги эмоционал юкламаларни муҳокама қилар ва янги келганларга муҳитга мослашишда кўмак берарди. Шунингдек, Ленс жароҳатлардан фориғ бўлиш жараёнида ўйинчиларга руҳий далда бериб турарди.

Хўш, Ленс билан «МЮ»нинг, аниқроғи, Рангникнинг Вернерга бўлган қизиқиши ўртасида қандай муштараклик бор? Саша Ленс - Тимо Вернер ёқтирадиган қизнинг отаси. Футболчи 4 йилдан бери Паула Магдалена Ленс билан учрашиб туради. Британия матбуоти маълумотига кўра, Тимо ўз маҳбубаси билан «Лейпциг»да ўйнаб юрганида танишган. У қизнинг отаси билан ҳам яхши муносабатда. Лекин шахсий ҳаёти хусусида ҳеч қачон гаплашган эмас. Вернернинг «Инстаграми» ҳам Паула Магдаленанинг суратларидан холи, унинг интервьюларида ҳам қаллиғига оид гап-сўзлар йўқ.

Ральф Рангник эса ўзаро муносабатларнинг айрим жиҳатларидан хабардор. 2019 йилда мураббий Bild мухбири билан Вернернинг «Бавария»га ўтиши вариантини муҳокама қилганди. Ўша мақолада айнан исмлар зикр этилмаган бўлсада, футболчи ва Ленсга тааллуқли маълумотлар бор: «Тимонинг «Лейпциг»да қолишига ишончим комил. Мен унинг онасини, ёқтирган қизини яхши биламан, қизнинг оиласи билан борди-келдимиз бор. Агар Тимо Нагельсманн жамоасида қолса, улар жуда мамнун бўладилар».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:35, 22.12.2021. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик