«Раҳмати калон, Ҳаким ака!». «Динамо» мухлислари Ҳаким Фузайловга омад тилашди
«Динамо» жамоаси мухлислари Ҳаким Фузайлов билан учрашув ташкил этиб, тожикистонлик мутахассисга миннатдорчилик билдиришди.
Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида қизғин ўтган учрашув ва хайрлашувда «Динамо» жамоасининг барча мухлислари номидан Ҳаким Қаюмовичга жамоани Суперлигага олиб чиққани учун чуқур миннатдорчилик сифатида эсдалик совға ва клубнинг 12-рақамли либоси топширилди. Шу куни фахрий мухлислар ҳам Ҳаким Фузайловга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, мураббийнинг «Бухоро»даги фаолиятига омад тилашди.
Хайрлашув маросимидан кейин Ҳаким Қаюмович «Самарқанд» телеканалига берган интервьюсида мухлислардан бундай эҳтиромни кутмаганини, Самарқанд жамоасининг натижаларига бефарқ бўлмаслигини айтиб ўтди.
Савол-жавобларга бой ўтган тадбир якунида «Динамо» мухлислари мураббий билан яхши кайфиятда хайрлашишди. Фузайлов шу куни Самарқанддан Москвадаги уйига жўнаб кетди.
Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 16:33, 23.12.2021. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).