Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сен ўзгача эдинг, «Кун» Агуэро!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсумни «Барселона»да бошлаган аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига расман нуқта қўйди. Каталония клуби шу муносабат билан YouTube тармоғидаги каналида голеадор иштирокида матбуот анжумани ташкиллаштирди. Унда юрак тизимидаги муаммолар туфайли бутсаларини михга илишдан ўзга чора тополмаган аргентиналик футболчи кўз ёшларини тия олмади. «Жуда мураккаб ҳолатга тушдим, аммо муайян қарор қабул қилганимдан мамнунман. Ахир гап саломатлигим ҳақида кетмоқда», - деди Агуэро.

* Серхио Агуэро 30 октябрь куни «Алавес»га қарши кечган ўйин (1:1)ни барчага маълум муаммо туфайли якунига етказолмади. Аввалига унинг тикланишига 3 ой кетиши айтилди, аммо кейинроқ муаммо жиддийроқ эканлиги ойдинлашди. Умуман, «Кун» лақабли голеадор «Барса»нинг 5та ўйинида қатнашиб, 1та гол урди.

* Агуэро фаолияти давомида клуб даражаси жами 17та жамоавий соврин ютди. Булар - ЕЛ кубоги, Европа суперкубоги, Англия чемпионати олтин медали (5та), Англия Лига кубоги (6та), Англия кубоги ва Англия суперкубоги (3та). У шунингдек, Аргентина термаси билан Олимпиада-2008 ва Америка кубоги-2021да ғалаба нашидасини сурди.

* 33 ёшли ҳужумчи «Барселона»дан ташқари, «Инде-пендь­енте», «Атлетико» ва «Манчестер Сити» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2006 йилдан Аргентина миллий жамоасида ўйнаётганди.

* Серхио Агуэронинг шахсий кардиологи Роберто Педро муносабати: «Футболчи 2004 йили аритмиядан даволанган эди. Феномен эканлиги учун ҳам шундан кейин 17 йил ўйнади. Ҳозирги муаммони ўша хасталик ёки коронавирусга алоқаси йўқ. Эҳтимол, унда илгари миокардит юзага келгандир, шунинг асоратида тахикардия ўзини намоён қилди. Серхио 23 ёшда бўлганида, 3 ой кутиб, яна текширувдан ўтиши мумкин эди. Аммо ҳозир бундан маъно йўқ, фаолиятни тўхтатиш - энг тўғри қарор. Дўстлари билан ўйнаши мумкин, муаммо йўқ. Чунки синовлардан юқори босим ва аритмиясиз ўтди. Аммо профессионал футбол бош­қа...».

* Серхио Агуэро АПЛда энг кўп гол урган хорижлик футболчидир. Унинг ҳисобида «Манчестер Сити» либосида урилган 184та гол бор. Кейинги ўринда 175та гол урган Тьерри Анри (Франция) бормоқда. 3-поғонадаги Робин ван Перси (Нидерландия) АПЛда 144 марта гол қувончини туйган.

* «Барселона» президенти Жоан Лапортанинг муносабати: «Барселона»да ўйинларингдан кўп баҳраманд бўлишни хоҳлагандик. Асосийси, энг керакли қарорни чиқара олдинг. Керакли пайт қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Серхио, фаолиятинг давомида футбол чиройига катта ҳисса қўшдинг. Энди футболдан ташқаридаги ҳаётингда омад тилайман».

* «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола муносабати: «Марадона Италияни, Месси Испанияни, Агуэро эса Англияни забт этди. Унинг статистикаси барчасини кўрсатиб беради. Жамоанг таркибида Агуэро каби ёнадиган футболчи ўйнаса, хотиржам ўтирасан. Чунки унинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя олади».

* «ПСЖ» клуби ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси муносабати: «Серхио, деярли бутун фаолиятимиз бирга ўтди. Юксалишлар ва пасайишлар бизни фақат бирлаштирди. Америка кубогидаги ғалабадан сўнг шундай воқеа юз бергани ачинарли, албатта. Севимли машғулотингни тўхтатганингдан хафаман, албатта. Лекин биламан, бахтли бўлиб қоласан, чунки бахт таратувчи инсонсан. Ишончим комил, ҳаётинг янги босқичини ҳам табассум билан давом эттирасан. Сени жуда яхши кўраман, дўстим. Майдонда ҳамда терма жамоада бирга ўтказган дамларимизни соғинишим турган гап».

* Серхио Агуэро 1988 йилнинг 2 июнь куни Буэнос-Айрес шаҳрида туғилган. 2003 йилнинг 5 июлида, 15 ёшу 35 кунлигида (!!!!) Аргентина чемпионатида дебют қилиб, бу борада 1976 йили Диего Марадона ўрнатган рекордни янгилади. 17 ёшида Аргентина ўсмирлар термаси, 20 ёшида эса ёшлар жамоасига чақирилди ва ҳар икки тоифадаги ЖЧда ғалаба қозонди.  2008 йили Пекин Олимпиадаси ярим финалида Бразилия термаси дарвозасига 2та гол урди ва якунда олтин медаль ютди.

* «Атлетико» 2006 йили Агуэро трансфери учун «Индепендьенте»га 23 миллион евро тўлади. 2011 йили эса ҳужумчи 35 миллион фунт стерлинг эвазига «Манчестер Сити» сафига ўтди.

* Серхио Испанияга қайтишига қадар Манчестерга яқин Чешир графлигидаги элит турар-жой - Олдерли Эжда яшади. Манчестер клубларининг кўплаб футболчилари айни шу ҳудудда истиқомат қилишади. Агуэро яна Майамида қиймати 9 миллион еврога тенг ҳашаматли уйга эга.

* Агуэронинг шахсий гаражида Lamborghini Aventador (баҳоси - 500 минг евро), Range Rover (баҳоси - 100 минг евро), Audi K8 (баҳоси - 125 минг евро) ва Nissan GTR (баҳоси - 150 минг евро) автомобиллари бор.

* Агуэро бўш вақтда ўғли билан сайр қилиш, фильм кўриш ва сув спорти билан шуғулланишни маъқул кўради. У айниқса, яхталар ва гидроцикл «жинниси»дир. Хоббиларидан яна бири - балиқ овлаш.

Ole нашрида ёзилишича, «Манчестер Сити» Серхио Агуэрога клуб элчиси ролини таклиф қилишга улгурди. Тўғри, аргентиналик бунга ҳозирча жавоб бергани йўқ. «Кун» олдида футбол эксперти сифатида иш бошлаш варианти ҳам бор. Бинобарин, кўплаб телеканаллар у билан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:01, 24.12.2021. Ўқилди: 2870 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик