Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. Вилоят ҳокими майдонга тушди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг тўртинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Бугун бўлиб ўтган “HUAXIN-Жиззах” ва “Нефтчи” жамоалари учрашувида Жиззах вилояти ҳокими, жамоанинг энг ёши улуғ ўйинчиси Эргаш Салиев майдонга тушиб, жамоадошларининг ғалабасига ҳиса қўшди. Эргаш Салиев ўйиндан кейин ЎзПФЛ матбуот хизматига қуйидагиларни гапириб ўтди:

- Уч кундирки Жиззахда футбол байрами. Марказий спорт мажмуамиз футзал бўйича мамлакат чемпионатининг тўртинчи турига мезбонлик қилди. Чемпионликка даъвогарлар орасида вилоятимизнинг “HUAXIN-Жиззах” жамоаси борлиги, етакчилар қаторида бораётганлиги бутун вилоят аҳлини ҳурсанд этаётганлиги бор гап.

“Сўғдиёна” аёллар жамоамиз илк бор мамлакат чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди, Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди, “Сўғдиёна” эркаклар жамоаси эса Суперлигасида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди, футзал бўйича “HUAXIN-Жиззах” жамоамиз эса бош соврин учун астойдил курашга киришган.

Албатта, бу муваффафқиятлар замирида вилоятимизда футболга, жумладан аёллар футболи ва футзалга берилаётган эътибор, қизиқиш, яратилаётган шарт-шароитлар самараси ётибди. Қолаверса, оммавий футболга бўлган эътибор ҳам юқори. Президентимизнинг аҳолини оммавий спортга жалб этиш самарадорлигини камида 25 фоизга етказиш ташаббуси вилоятимизда 30 фоизлик натижа билан амалга ошириляпти. Футбол бўйича иккинчи лига мусобақамиз савияси йилдан-йилга ортаётганлиги бошқа вилоятлар натижадорлиги билан таққослаганда яққол ойдинлашяпти. Футзал бўйича иккинчи лига турниримиз ҳам икки-уч йилдирки катта шов-шувларга сабаб бўляпти. Футзал бўйича навбатдаги мавсум январь ойининг бошларида старт олади. Аниқ тақвим, мукаммал ташкилотчилик ва салмоқли рағбатлантириш билан таъминланган мусобақада иштирок этувчилар сони йилдан-йилга кўпайяпти. Сўнг биринчилигимизда етмишта жамоа қатнашди. Ҳатто қўшни вилоятлардан келиб қатнашиш истагида бўлганлар ҳам бор. Республика жамоаларида тўп сураётган таниқли ва тажрибали футзалчилар мусобақа қатнашчи жамоаларида мураббий сифатида фаолият юритиш истагида бўлаётганлиги ҳам ҳақиқат. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил этади, ғолиб жамоа эса “Нексия-3” автомашинаси билан тақдирланади.

Мақсадимиз футзал бўйича вилоятимиз бош жамоасини мамлакат чемпионати Олий лигасининг шохсупасида кўриш. Бу йўлда жамоани шакллантириш бўйича барча масалалар ҳал этилган. Таркибимизнинг аксарияти мамлакат терма жамоасига номзод футзалчилар. Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги жамоамизнинг нафақат Ўзбекистон чемпиони бўлиши, балки Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун барча шароитларни яратиб берамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча футбол ишқибозларини кириб келаётган янги йил билан самимий муборакбод этаман. Мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман. 2022 йил ҳам барчамиз учун хайрли келсин, ютуқларимиз, муваффақиятларимиз йили бўлсин.

Манба: https://t.me/Futzal_chempionati
Киритилди: 08:01, 25.12.2021. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик