Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      •   Сўғдиёна
      • 2:1
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо
8-тур Сўғдиёна - Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўз бахтини ижарадан излаётган ёш юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz иқтидорли ёш футболчилар ва уларнинг истиқболлари ҳақида.

Ёш футболчининг кучли клуб билан шартнома имзолаши ҳар доим ҳам у дарҳол янги клубда ўйнаш имкониятига эга бўлишини англатмайди. Аксарият ҳолларда тажриба орттириш учун иқтидорли ёшлар ижарага бериб юборилади. Энди айнан шундай футболчиларга эътибор қаратсак.

Юсуф Демир
Клуб: "Рапид"
Ижара: "Барселона"
Ёш: 19 ёш

"Барселона"га кўчиб ўтганда, Демир жуда истиқболли футболчи ҳисобланарди. Австриялик футболчи ҳали ҳам шундай, аммо Каталония клубида у кўп ўйин вақтига эга эмас. Жорий мавсумда вингер чемпионатда 189 дақиқа ва Чемпионлар лигасида 101 дақиқа ўйнади. Жамоа таркибида у гол ёки голли узатма қайд этганича йўқ. "Барселона" кейинги ёзда Юсуфни сотиб оладими, ҳозирча тахмин қилиш қийин. Каталонияликлар таркибида ҳозирда умидли ёшлар кўп. Бундан ташқари, каталонияликлар таркибида ўнг қанот ярим ҳимоячиси позициясида вақтинча АПЛда тўп сураётган Франсиско Тринкау ва Усмон Дембеле бор. Кўринишидан, Демирнинг "кўк-анорранглилар" лагерьидаги тақдири айнан шу йигитларга боғлиқ.

Билли Гилмор
Клуб: "Челси"
Ижара: "Норвич"
Ёши: 20 ёшда

Томас Тухель одатда ўйинчиларни бошқа жамоаларга қўйиб юбормайди, лекин Гилморни "Норвич"га ижарага кетишга рухсат берди. июль ойида, бу қарор мантиқий туюлди. Энди “кўклар”да жиддий кадрлар муаммоси бор экан, яна бир ярим ҳимоячи ортиқча бўлмасди. Аммо мутахассис Лондон клуби элита дивизионда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “канарейкалар”ни бир футболчидан маҳрум қилмаслик учун футболчини жамоага қайтармай туришини айтди. Гилмор "Норвич"да яхши ишлаяпти. Футболчи бир қатор ўйинларни ўтказиб юборган даври ҳам бўлган, аммо ҳозир у "канарейкалар"нинг асосий таркибида ўйнамоқда. Ёш шотландияликда Премьер-лигада ўз ўрнини эгаллаш учун яхши имконият бор.

Брандон Уилямс
Клуб: "Манчестер Юнайтед"
Ижара: "Норвич"
Ёши: 21 йил

АПЛнинг аутсайдерига ўтишдан фойда кўрган яна бир футболчи. Яқинда берган интервьюсида Уилямс дастлаб "Норвич"га мослашиш қийин бўлганини айтди. Брендон "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу йилнинг августигача у бутун фаолиятини бир клубда ўтказди, шунинг учун бошқа шаҳарга ўтиш унга осон қарор бўлмади. Аммо ҳозир футболчи ҳамма нарсадан мамнун. Унинг учун бу босқичда асосийси ўйин амалиётига эга бўлиш. У "Норвич"да бунга эга бўлмоқда. Манкунианликлар сафида чап қанот ҳимоячиси сифатида Люк Шоу ва Алекс Теллес бор. Рақобат қийин, аммо Ральф Рангникнинг “Манчестер Юнайтед”га тайинланиши Уилямснинг фойдасига ишлайди, деса ҳам бўлади. Мутахассис ёш футболчиларга умид билдиришдан қўрқмайди.

Франсиско Тринкау
Клуб: "Барселона"
Ижара: "Вулверхэмптон"
Ёши: 21 йил

Тринкау "Барселона"да Роналдь Куман даврида жуда кам ўйин ўтказаётган эди, шунинг учун уни "Вулверхэмптон"га ижарага юборишга қарор қилинди. У ерда португалиялик ҳамюрти Бруно Лаже қўл остида яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Мутахассис футболчига умид қилмоқда. Испанияда каталонияликлар футболчининг ижарасини тўхтатиб қўйиши мумкинлиги хабар қилинганди. “Бўрилар” устози “кўк-анорранглилар”дан бундай маълумот олмаганини айтди. Катта эҳтимол билан "Вулверхэмптон" мавсум якунида Тринкауни ўз сафида сақлаб қолмайди. Айниқса, Дембеле "Барселона"ни тарк этса ёки Демир Хавини ҳайратда қолдира олмаса.

Мойзи Кин
Клуб: "Эвертон"
Ижара: "Ювентус"
Ёши: 21 йил

Кин "Эвертон"да яхши ҳаракат қила олмади. "ПСЖ"да ҳаммаси яхши эди (Лига 1нинг 26 ўйинида 13 та гол). Ўзининг жонажон клуби "Ювентус"да ҳам футболчи ўзининг барча яхши ҳислатларини намойиш қила олмаяпти. Италиялик футболчи майдонга кам тушириляпти, у ҳар бир ўйинда ўртача 38 дақиқани майдонда ўтказади. Шу билан бирга, “бянконерилар” ҳужумчини "Эвертон"дан 2 йилга ижарага олди, бунинг учун 7 миллион евро тўлайди.

“Эвертон” футболчи учун мос клуб эмаслиги аниқ эди. Аммо Туринда Массимилиано Аллегри ҳақиқатан ҳам унга ишонмайди. Кин қийин вазиятга тушиб қолди. Балки Алваро Мората «Ювентус»ни тарк этса, нимадир ўзгаради.

Гарчи бу ҳолатда "бянконери"лар Пауло Дибалага ҳужумда янги шерик излашлари эҳтимоли юқори.

Рейньер
Клуб: "Реал Мадрид"
Ижара: "Боруссия Дортмунд"
Ёш: 19 ёш

Дортмунднинг “Боруссия” клубига ижарага берилиш Рейньернинг фойдасига бўлмагани аниқ. Бундеслигада ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ҳар бир учрашувда ўртача 18 дақиқани майдонда ўтказган бўлса, бу мавсумда кўрсатгич 6 дақиқани кўрсатмоқда. Янги мураббий келиши билан футболчининг аҳволи янада оғирлашди. Бразилиялик футболчининг немис клубидаги ижараси жорий мавсум охиригача ҳисобланган, бироқ ОАВ хабарларига кўра, "арилар" футболчини январь ойида муддатидан аввал Мадридга қайтаришни исташмоқда. "Реал Мадрид" ҳозирча Рейньерни асосий жамоа ўйинларида ишлатмоқчи эмас, лекин уни сотишни ҳам режалаштирмаяпти. Катта эҳтимол билан ярим ҳимоячи мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам ижарада ўтказади. Эҳтимол, маҳаллий чемпионатга кўникиш учун Испания клубида.

Браим Диас
Клуб: "Реал Мадрид"
Ижара: "Милан"
Ёши: 22 ёш

Диас иккинчи мавсумини Миланда ижара асосида ўтказяпти ва у ерда ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Ёш бўлишига қарамай, Браим аллақачон етук футболчи. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ҳар бир ўйинда ўртача бир тайм ўйнади. Жорий мавсумда у "Сан-Сиро"да асосий таркибда майдонга тушишни бошлади. Албатта, “россонерилар” испанияликни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Аммо “Реал” билан келиша оладими, бу катта савол. "Қаймоқранглилар"нинг ўзи ҳам шундай ҳужумкор ярим ҳимоячиларни яхши кўришади. Балки Диас “Милан”да қолгани маъқулроқ бўларди, аммо буни унинг ўзи ҳал қилади ва, албатта, Флорентино Перес.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 27.12.2021. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Нефтчи Стипе Перица 4
4 Сурхон Чинеду Стефан 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик