Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Турон" машғулотлари давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар бор

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, айни кунларда жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Ҳозирга келиб шартномаси якунлангани боис бир қатор футболчилар жамоамизни тарк этишди. Жумладан Фозил Мусаев, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Суннатилла Эрматов, Суннатилла Абдуллажонов, Даврон Умиров, Ғиёс Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов ва легионер футболчилар Синиша Бабич, Даян Поньевичлар билан дўстона тарзда хайрлашилди. Шунингдек, истеъдодли футболчи Билолхон Тошмирзаев ижара асосида "Қўқон-1912" клуби сафига қўшилди.

Ўтган мавсумларда жамоамиз сафида ўйнаб келган Музаффар Музаффаров, Дониёр Исмоилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Аслиддин Тоштемиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов ва Отабек Зокировлар янги мавсумни ҳам "Турон" таркибида ўтказишадиган бўлди.

Шунингдек, 7 январь кунидан машғулотларга киришган жамоамиз сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда, улар орасида ёш легионер футболчи ҳам бор.

Ўтган мавсумни "Андижон" сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Абдуғани Камолов жамоамиз мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдиргани туфайли ушбу футболчи билан шартнома имзоланди. Бундан ташқари аввалги мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев ва давралар оралиғида ижара асосида самарқандликлар сафига қўшилган дарвозабон Мирзоҳид Жалиловлар яна жамоамизга қайтишди.

Ўз навбатида ёшлар жамоаларимиз сафида ўзларини кўрсатиб келаётган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркибга жалб этилди. Хусусан дарвозабонлар Амал Шавкетов, Отабек Агеев, ярим ҳимоячи Муҳаммадҳайит Қўлдашев, ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Элнурбек Турғуновлар айни кунларда асосий таркиб жамоамиз билан биргаликда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Жамоамизнинг жонкуяр мухлисларини хурсанд қиладиган яна бир маълумот, ўтган мавсум ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олган кореялик легионер футболчи Ким Бойонг ҳам яқин кунларда машғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

Манба: Турон клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:32, 13.01.2022. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик