Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Африка кубоги зерикишингизга йўл қўймайди, ганалик футболчи ҳакамни ноқулай аҳволга солиб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Қитъа чемпионатлари / Африка миллатлар кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

У 91-дақиқада рақибининг юзига уриб, қизил карточка олмаслик учун кийим алмаштириш хонасига югурди. Тасаввур қилган бўлсангиз керак, биз яна Африка кубоги ҳақида гапиряпмиз. Қуйида ушбу мусобақада содир бўлган сўнгги қизиқарли воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Африка кубоги зерикишингизга йўл қўймайди.

Гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Габон ва Гана ўртасидаги ўйин кўпчилик мухлисларнинг эътиборини тортган бўлса ажаб эмас. Бир қарашда оғир-вазмин кўринган ва бутун ўйин давомида паст темпда ҳаракат қилган футболчилар баҳс якунланиши билан тезда тартибсизлик келтириб чиқаришди.

88-дақиқада габонлик яримҳимоячи Жим Аллевина ҳисобни тенглаштиргандан сўнг (1:1) бу рақибни анча ранжитди. Финал ҳуштаги янграганидан кейин майдонда кутилмаганда оммавий муштлашув бошланиб кетди. Ганалик ҳужумчи Бенжамин Тетте Аарон Бупендсанинг юзига кучли зарба йўллади.

Туркиянинг «Ени Малатьяспор» клубида ҳаракат қилувчи Тетте 91-дақиқада майдонга тушди ва қизил карточка билан сийланди. Унинг лигадаги навбатдаги учрашувда иштирок эта олмаслиги кечроқ хаёлига келиб қолди шекилли, ўз ҳаракатлари натижасини англаб, тезда стадиондан югуриб чиқиб кетди.

 

Бу эса мухлисларни ҳайратга солган бўлса ажаб эмас.  Бироқ жазоирлик ҳакам Лалу Бенбраам ВАР билан маслаҳатлашиб, барибир футболчига қизил кўрсатишга қарор қилди.  Ҳакам айбдорнинг майдонда йўқлигини билгач, бундан қаттиқ ғазабланди – у «Арсенал» юлдузи Томас Партидан шеригини майдонга қайтаришини сўради.

Аммо рефери қоидабузарнинг майдонга қайтишини кутиб ўтирмади ва қизиғи, бўм-бўш ҳавога қизил карточка кўрсатишга қарор қилди. Албатта бу кулгили ҳолат.

Эҳтимол, Тетте майдондан чиқиб кетса, ҳакам уни пайқамай қолади деб ўйлаганми?! Нима бўлган тақдирда ҳам бу иш содир бўлди. Унинг номи протоколда ўз аксини топган, шу боис ҳужумчи Комор ороллари билан гуруҳнинг муҳим ўйинида майдонга туша олмайди.

Гана мусобақа тугашига бир тур қолганида 1-ўриндаги Марокашдан уч очко ортда қолмоқда. Жамоа ҳозирча бир очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Марокашда 6, Габонда эса 4 очко мавжуд. Габонликлар Обамеянг бошлиқ ковид билан касалланган футболчилар сабабли фаворитлар қаторида тилга олинмаяпти.

Гуруҳдан фақат иккита жамоа тўридан-тўғри плей-оффга йўл олади, шу сабабли Гананинг ҳам кейинги босқичдан қуруқ қолиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас. Жамоа Комор ороллари билан имкон қадар ишончли натижа қайд этишга ҳаракат қилиши зарур. Сўнгги баҳс «қаҳрамони» Тетте эса бу учрашувда иштирок эта олмайди.

Киритилди: 00:54, 16.01.2022. Ўқилди: 5547 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик