Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5455]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3533]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2727]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2670]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2636]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2408]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2314]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2303]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2260]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1929]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [57]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [12]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фақат фойда кўрган “асаларилар” ёхуд “Боруссия” Дортмунд клуби амалга оширган энг қиммат сотувлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда “Боруссия Д” ва клубнинг норвегиялик футболчиси Эрлинг Холанд ўртасида низо чиққанлиги ҳақида хабар тарқалди. Немис клуби футболчига тезроқ қарор қабул қилиши учун босим ўтказганлиги айтилмоқда. Шу сабаб Эрлинг қишдаёқ клубини ўзгартириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Агар, “асаларилар” Эрлингни сотишга қарор қилса, унда харидор клуб шартномада кўрсатилгандек 75 миллион евро тўлашга тўғри келади ва бу клуб тарихидаги энг қиммат 3 сотувлардан бирига айланади. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри “Боруссия Д” тарихидаги энг қиммат 10 траснфер ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

 

10. Пако Алькасер ⇒“Вильярреал”, 23 млн евро

Рейтингимизнинг биринчи ўрнидан Пако Алькасер жой олди. Испаниялик футболчи 2019 йилги мавсумда 23 миллион евро эвазига “Боруссия” клубидан “Вильярреал”га кўчиб ўтганди.

28 ёшли футболчи “сариқ сувости кемаси” билан 2025 йилнинг июнь ойига қадар шартнома имзолади.

Футболчининг ватанига қайтиши омадли бўлган дейиш мумкин. Чунки, Алькасер шу кунгача “Вильярреал” сафида 65 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 11 голли узатма муаллифига айланган. Ушбу мавсумда эса 11 учрашувда қатнашиб, 1 голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

 

9. Илкай Гюндоган ⇒“Манчестер Сити”, 27 млн евро

Дортмунднинг “Боруссия” клуби тарихидаги энг қиммат сотувлар рейтинги 9 ўрнида Илкай Гюндоганнинг “Манчестер Сити”га ўтгани қайд этилган. 2016 йилда “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола Гюндоганга шахсан қизиққан эди, шу боис томонлар тезда келишувга эришиб, 27 миллион евро эвазига муаммон ҳал қилишди. Гюндоган “Боруссия Д” таркибида 157 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган ва 20 та голга ассистентлик қилган. 2011 йилда “асаларилар” яримҳимоячини “Нюрнберг”дан 5,5 миллион еврога сотиб олган, соф фойда эса 21,5 миллион еврони ташкил қилган.

 

8. Абду Диалло ⇒ ПСЖ, 32 млн евро

2019 йилда ПСЖ “Боруссия Дортмунд” ҳимоячиси Абду Диалло харид қилди.  Парижликлар 25 ёшли ўйинчи билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Маълум бўлишича, Париж клуби футболчининг трансфери учун 32 миллион евро тўлаган. 

Диалло 2018 йилда “Майнц” клубидан дортмундликлар сафига 28 миллион евро эвазига ўтганди. Орадан бир йил ўтиб “асаларилар” уни 32 миллион еврога пуллашди. Умуман олганда, ушбу сотув ҳам “Боруссия” учун анча фойдали бўлгган

 

7. Матс Ҳуммельс ⇒ “Бавария”, 35 млн евро

Германиянинг янги минг йилликдаги энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири Матс Хуммельс Мюнхеннинг “Бавария” тарбияланувчиси, аммо у Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси таркибида ном қозонган. 2009 йилда “асаоарилар” Хуммельсни 4,20 миллион еврога сотиб олган бўлса, 7 йилдан сўнг яна Мюнхенга 35 миллион еврога сотишди. Матс Хуммельс “Боруссия Дортмунд” таркибида 300 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 25 гол урган ва 16 голга ассистентлик қилган.

 

6. Марио Гётце ⇒ “Бавария”, 37 млн евро

Олтинчи ўрин 2013 йилнинг ёзида Марио Гётценинг “Бавария”га ўтиши билан боғлиқ. Дортмундликлар германияликнинг трансферидан 37 миллион евро ишлаб олди, бироқ мухлислар футболчини асосий рақиб сафига ўтганини кечира олмади ва ундан нафратланишди. Орадан бир йил ўтиб, Гётце жаҳон чемпионати финалида ғалаба тўпини киритиб, бутун Германия учун “олтин бола”га айланди. Дортмундлик мухлисларнинг Гётцега бўлган босими пасайди ва 2016 йилда Марио кутилмаганда 22 миллион эвазига “Боруссия”га қайтди. Аммо, футболчининг ишлари “асаларилар” сафида юришмади. Шу сабаб 2020 йилда футболчи эркин агент мақомида ПСВ сафига ўтди.

 

5. Генрих Мхитарян ⇒ “Манчестер Юнайтед”, 42 млн евро

Арманистонлик яримҳимоячи Генрих Мхитарян Дортмунд жамоаси сафида уч йил давомида тўп тепди. “Боруссия” яримҳимоячини Донецкнинг “Шахтёр” клубидан 27,5 миллион еврога сотиб олган, “Манчестер Юнайтед”га эса 42 миллионга сотган. Соф фойда 14,5 млн. Мхитаряннинг Германиядаги фаолияти статистикаси: 140 та ўйин, 41 та гол, 49 та голли узатма.Ҳозирда арман футболчиси “Рома” сафида тўп тепмоқда.

 

4. Пьер-Эмерик Обамеянг ⇒“Арсенал”, 63 млн евро

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2018 йилги қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида Пьер-Эмерик Обамеянгни “Арсенал”га сотиб юборди. Трансфер суммаси “канонирлар” учун рекорд 63,75 миллион еврони ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, Обамеянг 2013 йилнинг ёзида 13 миллион евро эвазига “Боруссия Д” сафига ўтган эди. Беш йил давомида габонликлар 213 та ўйинда 141 та гол урди ва “Боруссия”нинг тарихдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида 5-ўриндан жой олди.

 

3. Кристиан Пулишич ⇒“Челси”, 64 млн евро

Кристиан Пулишичнинг трансфери Дортмунднинг “Боруссия”си тарихидаги энг қиммат сотувлар рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Челси” Пулишич билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва америкалик “аристократлар” сафига 2019 йилнинг ёзида кўчиб ўтди. Америкалик футболчининг “асаларилар”даги статистикаси қуйидагича: 115 та ўйин, 15 та гол, 24 та голли узатма.

 

2. Жейдон Санчо ⇒ “Манчестер Юнайтед”, 85 млн евро

Иккинчи ўриндан Англия терма жамоаси футболчиси Жейдон Санчо жой олди. “Боруссия”  Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га  нақд 85 миллион еврони трансфер қилди. Умуман олганда, футболчининг АПЛдаги ишлари юришмаган ва 2017 йилда салкам 8 миллион евро эвазига немис клуби сафига кўчиб ўтган. Санчонинг “асаларилар” сафидаги статистикаси қуйидагича: 137 ўйин, 50 гол ва 64 та асист.

 

1. Усмон Дембеле ⇒ “Барcелона”, 115 млн евро

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2017 йилнинг ёзида рекорд даражадаги сотувни амалга оширди. “Асаларилар” франциялик вингер Усмон Дембелени “Барселона”га 115 миллион еврога сотиш юборган. Дортмундда Дембеле бир ярим мавсум ўтказди: 50 ўйин, 10 гол, 22 голли узатма. “Боруссия” Дембелени “Ренн”дан 15 миллион еврога сотиб олганини инобатга олсак, соф фойда 100 миллионни ташкил қилди. Ажойиб!

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:34, 16.01.2022. Ўқилди: 3946 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.