Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундеслигада ноёб кашфиёт (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Фрайбург» бугун Европадаги энг яхши мудофаа тизимига эга жамоалардан бири саналади. Унинг ҳимоядаги салоҳияти ошишида Нико Шлоттербекнинг ҳиссаси катта. Айни пайт Германия грандлари қизиқишига сабаб бўлаётган футболчи билан sports.ru тайёрлаган қуйидаги материал орқали танишишингиз мумкин.

Бундеслигада ёрқин марказий ҳимоячилар кўп эмас, топлар ҳақида гап борганда, ЖЧ-2014да порлаган Жером Боатенг ва Матс Хуммельс хаёлга келади. Шундан буён ўзини кўрсатганлар орасида Антонио Рюдигерни кўрсатиш мумкин, лекин у ҳам фаолиятининг асосий қисмини хорижда ўтказмоқда. Бу муаммо эса, ички чемпионатда ҳимоявий ўйин сифатида таъсир кўрсатиши турган гап. Умуман, ушбу позицияда топ-футболчига айланиш - мураккаб вазифа.

Бундай паллада «Фрайбург» ва «Унион» сингари тактикаси ҳимоявий ўйинга асосланган жамоалар муваффақияти яққол кўзга ташланади. Немис футболи умиди сифатида ўсишга эришаётган Нико Шлоттербек айнан шундай клублар меҳнати маҳсулидир. Ушбу футболчи «Фрайбург»нинг учта ёш тоифаси чиғириғидан ўтган. Асосий жамоага мослашиб улгурмай, мудофаа чизиғида тажовузкор ўйин кўрсатадиган «Унион»га ижарага берилган. Ўтган йил ёзида «Фрайбург»га қайтган Шлоттербек рақобатда амплуадошларини ортда қолдирди. Ҳозирда унга «Бавария» ва «Боруссия» Дортмунд жиддий қизиқиш билдирмоқда.


Тўп билан муомала

Нико Шлоттербек замонавий марказий ҳимоячининг кўплаб стандартларига жавоб беради. Улардан бири - тўп билан тўғри муомала қилиш. Уч ва тўрт нафар марказий ҳимоячи тактикасида бирдек фаол ўйнайди. Паслар аниқлиги Никодаги энг кучли сифатлардан бири, унинг қанотда ҳужум ташкил этишдаги асосий шахслар - Винченцо Грифо ҳамда Кристиан Гюнтер билан бирга ўйнашини инобатга олсак, қаҳрамонимизнинг қайтиши ва «улғайиши» жамоа ўсишига сабаблардан бири бўлгани ойдинлашади.

Аммо Никонинг паслар аниқлиги бўйича устунлиги қанотдаги шериклари билан чекланиб қолмайди, у узоқ масофаларни ҳам аниқ нишонга олади. Шунингдек, Шлоттербекдаги муҳим хусусиятлардан бири - тўпни қарама-қарши қанотларга кўчиришдаги сифатли ҳаракат. Одатда, «Фрайбург» рақиблари асосий хавфни чап томондаги Гюнтер ва Грифодан кутишади, бундай паллада ўнг қанотда бўшлиқ вужудга келади.

Никодаги шубҳага сабаб бўладиган ягона жиҳат - прессинг остидаги паслар. Унинг бир неча марта яқинидаги шериги ва дарвозабонга тўпни қайтаришда хатоларга йўл қўйганига гувоҳ бўлганмиз. Тўғри, бундай ҳолатлар кўп кузатилмайди, жамоа натижаларига салбий таъсир ўтказмаган, лекин барибир, бу бош-қа жиҳатлари орасида негатив муносабатни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Гарчи Шлоттербек майдон марказида фаол бўлсада, олдинги чизиқда кўп ҳам кўриниш беравермайди. Ваҳоланки, «Фрайбург» бош мураббийи Кристиан Штрайх ундан ўз дарвозасига хавф туғилмаётган паллада ҳужумга қўшилишни талаб этади. Шу боис, Нико айрим ҳолларда олдинга интилиб, рақибини ўзига қаратади. Шунингдек, Шлоттербек тезлиги эвазига ҳаракат йўналишини ўзгартира олади. Бу ҳам ҳужум, ҳам ҳимояда асқотади. Нико тўп билан олдинга тез интилиб, кескин тўхташи, рақибини чал-ғитиб, шеригига пас узатиши мумкин. Баъзида айнан шу сифати эвазига босим остидаги хато узатмалари ўрнини ёпгандек бўлади.


Тўпсиз ўйин

Штрайхнинг сўзларига эътибор беринг: «Марказий ҳимоячилар тўп йўналишига мувофиқ ҳаракатланишлари керак. Айниқса, тўпга яқин турганлар ва албатта, узоқдагилар ҳам. Агар уч марказий ҳимоячи тактикасида ўйнаётган бўлсангиз, ҳаммадан кўра тўпдан узоқ турган ҳимоячи диагонал узатмани кутиши лозим».Бундай услубга кўникишда Шлоттербекка «Унион»даги ўйини ҳам ёрдам бўлган, «Фрайбург»га қайтганидан сўнг нафақат янги талабларга тез мослашди, балки Бундеслиганинг энг яхши марказий ҳимоячилари даражасини кўрсата бошлади.

Қолаверса, интеллектуал салоҳиятга эга қаҳрамонимизнинг ҳимоявий ҳаракатлардаги ақлли қарорларини мураббийлар юксак қадрлашади. Тўпсиз ҳаракатланаётган паллада тўғри позиция танлаши ҳам кучли томонларидан биридир. Унинг тўпни олиб қўйиш ва эгаллаб олишдаги сифатларига буни ҳам қўшимча қилсак, Европа кучли бешлик лигаларидаги энг яхши ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмаслиги ойдинлашади.


Ҳаводаги кураш

Одатда, «Фрайбург» рақиблари ҳужум уюштираётган паллада чап ярим қанотдаги (Шлоттербек ҳудуди) паслар ўнг томондагига нисбатан но-аниқ чиқади. Статистикага кўра, «Фрайбург» ҳаводаги курашларда ғолиб чиқишлар сони бўйича Бундеслигада пешқадам ҳисобланади, бу борадаги аниқлик 57,3 фоизга тенг. Сезиларли улуш ҳужумдаги стандартлар билан боғлиқ.

Ушбу натижага эришишда Шлоттербек ўз ҳаракатлари билан катта улуш қўшади, зеро Нико ҳаводаги курашларда устунликка эришиш борасида топ-25га киради, энг асосийси - аниқлик (71,8 фоиз) бўйича етакчилардан бири саналади. Бундеслигада бу 9-кўрсаткич.

Бундай рақамлар марказий ҳимоячининг ақлли ўйини эвазига қўлга киритилади. Кўп ҳолларда, Шлоттербек нафақат тўп учун курашда чаққон ҳаракатланади, балки рақибини анча ортда қолдириб, тўпни хотиржам тарзда, ортиқча босимсиз эгаллаб олади. Қанотлардан узатиладиган кросслар пайти Нико узатмалар чизиғини назорат қилишга интилади, шу тариқа ортида турган рақиби ва тўп орасидаги йўлни тўсиб қўяди.


Хулоса

Жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларига Шлоттербекнинг ижобий таъсир қилаётгани шубҳадан холи. «Фрайбург» мавсумнинг дастлабки қисмида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди, жамоа киперлари ушбу муддат ичида дарвозаларидан атиги 16 марта тўп олиб чиқиб, аввалги натижани иккита голга яхшилашди. Ўз навбатида, «Фрайбург» Шлоттербекка Германия термасидан чақирув олиш ва топ клублар эътиборига тушиш имкониятини тақдим этди.

«Фрайбург»нинг ҳозир намойиш этаётган эртаги мавсум охиригача давом этишини хоҳлаймиз, бу эса клубдан айни пайтдаги асосий футболчилари, жумладан, Шлоттербекни ҳам таркибда сақлаб қолишни талаб қилади. Бундай дейишимизга асослар етарли: қишки трансферлар ойнасида чапақай марказий ҳимоячи, Никонинг тўғридан-тўғри рақобатчиси Доминик Хайнц «Унион»­га сотилди. Демак, Шлоттербек энди Штрайх бошчилигидаги жамоада ўз позициясида алмаштириб бўлмас футболчига айланса керак.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:57, 19.01.2022. Ўқилди: 2608 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик