Агбонлахор: «Ҳозир «МЮ»дан кўра, «Астон Вилла» билан шартнома имзолаган маъқул"
Англиянинг «Астон Вилла» клуби футболчиси Жон Макгиннга "МЮ" томонидан бўлаётган қизиқишга жамоанинг собиқ футболчиси Габриэль Агбонлахор фикр билдирди.
Габриэль Агбонлахор Макгинни «қизил иблислар» таркибига ўтишини маслаҳат бермаяпти. Унинг фикрича, айни пайтда «Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла»дек ишончли жамоа эмас.
«Жон Макгинн «Астон Вилла»да қолиши шарт ва ҳеч қачон «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтишни ўйламаслиги керак. Фикримча, ёзда «Манчестер Юнайтед» клуби билан эмас, балки, амбицияларни ҳисобга олган ҳолда «Астон Вилла» билан шартнома имзолаши керак. «Манчестер Юнайтед» чўкмоқда, «Астон Вилла» эса юқориламоқда.
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи ким бўлади? Билмадим! Шартномаси якунига етаётган футболчилари рўйхатига қаранг. Айни пайтда футболчилар «Манчестер Юнайтед»дан кетишни хоҳламоқда. Ҳозирда кўплаб футболчилар «Астон Вилла»га кўчиб ўтишни исташмоқда, – Агбонлахорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда talkSPORT.
Киритилди: 20:35, 20.01.2022. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар