«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасидаги ўз майдонида ўтган баҳсда «Орландо»га имкониятни бой берди — 3:4.
Биринчи бўлимда мезбонлар 3:0 ҳисобида олдинда боришётган эди. Голларни Иэн Фрэй, Теласко Сеговия ва Лионель Месси киритди. Шунингдек, Месси ҳисобида битта голли узатма ҳам бор.
Бироқ кейинчалик «Интер Майами» кетма-кет тўртта гол ўтказиб юборди. Улардан учтасини Мартин Охеда (биттасини пенальтидан) ўз номига расмийлаштирди. Ғалаба тўпига эса 90+3-дақиқада Тайриз Спайсер муаллифлик қилди.
«Интер Майами» (11 ўйиндан сўнг 19 очко) Шарқий конференция турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Орландо» эса (11 ўйиндан сўнг 10 очко) худди шу конференцияда 13-поғонани эгаллаб турибди.
«ИНТЕР МАЙАМИ» — «ОРЛАНДО СИТИ» — 3:4
Голлар: Иан Фрэй 4 (1:0), Матиас Сеговия 25 (2:0), Лионель Месси 34 (3:0), Martin Ojeda 39 (3:1), Martin Ojeda 68 (3:2), Martin Ojeda 78-пен (3:3), Tyrese Spicer 90 (3:4).