Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 23.11.2025 00:45
      • Наполи
      • 3:1
      • Аталанта
      • 23.11.2025 16:30
      • Верона
      • 1:2
      • Парма
      • 23.11.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 1:3
      • Рома
      • 23.11.2025 22:00
      • Лацио
      • 2:0
      • Лечче
      • 24.11.2025 00:45
      • Интер
      • 0:1
      • Милан
      • 24.11.2025 22:30
      • Торино
      • -:-
      • Комо
      • 25.11.2025 00:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Пиза
      • 23.11.2025 01:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Мальорка
      • 23.11.2025 18:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Райо Вальекано
      • 23.11.2025 20:15
      • Бетис
      • 1:1
      • Жирона
      • 23.11.2025 22:30
      • Хетафе
      • 0:1
      • Атлетико
      • 24.11.2025 01:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Реал Мадрид
      • 25.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Севилья
      • 23.11.2025 19:00
      • Лидс
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 23.11.2025 21:30
      • Арсенал
      • 4:1
      • Тоттенхэм
      • 25.11.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 29 64
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 29 49
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 29 37
9 Қизилқум 29 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912
29-тур Сўғдиёна 0-2 Бунёдкор
29-тур Нефтчи 4-1 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Аякс" Чемпионлар лигасининг асосий фаворитларидан бири бўла оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Лукас Моура 2018/2019-йилги мавсумдаги “Аякс”ни Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинининг 96-дақиқасида финалдан мосуво қилганига деярли 3 йил бўлди. Бу вақт ичида Эрик тен Хаг кўплаб жамоаларга мураббий бўлади деган хабарлар тарқалди. "Бавария"ни тен Хаг бошқаради, Хаг "Манчестер Юнайтед"га ўз стратегиясини тақдим этди", "Барселона" тенХаг билан музокаралар олиб бормоқда" - бу каби сарлавҳалар мунтазам равишда янгиликларда пайдо бўлиб турди. Бироқ мураббий Голландияда қолди ва “Аякс”нинг янги версиясини қурди. Бу аллақачон Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳаммани парчалаб ташлаган ва ҳозирда Эредивизияда қирол бўлган.

 "Аякс" трансфер сиёсатини ўзгартирди

2018/2019 йилги мавсум қаҳрамонларининг кўпчилиги "Аякс"ни тарк этишди - кимдир дарҳол, кимдир бироздан кейин. Маттейс де Лигт, Френки де Йонг, Ҳаким Зиеш, Каспер Дольберг ва Донни ван де Бекнинг сотуви клубга 270,5 миллион евро келтирди. Бундан ташқари, бир неча ҳафта олдин “Шахтёр” Давид Нересни 12 миллион еврога сотиб олди. Кекса Лассе Шьоне клубни тарк этди. Шунингдек, Йоэл Велтман “Брайтон”га йўл олди. Қария Хунтелаар ҳам энди жамоада эмас.

 Машҳур "эскилар"дан Дейли Блинд, Николас Тальяфико, Душан Тадич, Нуссаир Мазрауи ва Андре Онана ўз ўрнида қолишди (шунингдек, яқин вақтгача Нерес ҳам бор эди). Онана жорий мавсум чемпионатда ўйнамаган бўлса-да, ўтган йилнинг феврал ойида фуросемид истеъмол қилгани учун 9 ойга дисквалификация қилинганди.

  2019/2020 йилги мавсумда “Аякс” гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Валенсия”га (0:1) мағлуб бўлиб, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидан қолиб кетганди. Кейин эса Европа лигасининг 1/16 финалида “Хетафе”га мағлуб бўлди. Бир мавсум ўтиб, "Аякс" ЕЛнинг чорак финалига чиқди ва Эредивизия чемпиони бўлди, юздан ортиқ гол урди ва 34 ўйиндан фақат иккитасида мағлубиятга учради.

 Сўнгги йилларда "Аякс" трансфер стратегиясига ёндашувини жиддий ўзгартирди. Илгари клуб келажакда экспорт қилишда фақат иқтидорли ёшларга таянарди. Аммо энди у қўшимча равишда етук футболчиларни мақсадли харидларни амалга оширади. "Аякс" тарихидаги энг қиммат 15 та битимдан 13 таси сўнгги беш йил ичида амалга оширилган.

 Энг сўнгги мисол Себастян Аллернинг "Вест Хем"дан 22,5 миллион еврога трансфер қилинган. "Айнтрахт"даги кучли ўйиндан сўнг ҳужумчи икки йил давомида Англияда ўз ўйинини топа олмади, аммо "Аякс"га ўтганидан кейин яна уйғонди. У 58 учрашувда “гол+пас” тизимида 35+13 кўрсаткич қайд этмоқда. Ҳозир эса 10 та гол билан у Чемпионлар лигасининг ушбу мавсуми тўпурарлари рўйхатида Роберт Левандовскидан олдинда.

 “Аякс” ишлаб топган пулларини фақат тажрибали футболчиларга сарфламайди. Масалан, икки йил аввал клуб 20 ёшли бразилиялик Антони учун 15,75 миллион евро тўлаган. Ҳозирда Трансфермаркт вингерни 35 млн еврога баҳоламоқда. Антони асосий таркибда мунтазам ўйнайди, Бразилия терма жамоасига чақирилади.

 Клуб академияси доимий равишда янги кадрлар билан таъминлайди - бундан ташқари, тен Хаг доимий равишда ёш футболчиларга ишонч билдиради. Мисол учун, Сержиньо Дест тўлиқ атиги бир мавсум ўйнади ва “Барселона”га йўл олди. Аммо шундай шароитда ҳам «Аякс» менежерлари нафақат ички чемпионатда рақобатбардош бўлиб қоладиган жамоа тузмоқда. Балки уларнинг кучи Европанинг гранд жамоаларига қаршилик қилишга ҳам етмоқда.

 

 Бу мавсум клуб тарихида яна бир ютуқ бўлиши мумкин. Чемпионлар лигаси гуруҳида "Аякс" "Боруссия", "Спортинг" ва "Бешиктош" билан ўйинларда олтита ғалабага эришди ва Эредивизияда сўнгги тур натижаларига кўра, у ПСВни мағлуб этиб (2:1) биринчи ўринга чиқди. Статистик маълумотлар ҳайратланарли: 20 та ўйинда “Аякс” 61 та гол урган ва атиги 5 та гол ўтказиб юборган.

 "Ҳамма ҳужум қилади, ҳамма ҳимоя қилади"

Тен Хагнинг ўйин услуби 3 даҳонинг тактикаси қўшилишидан ҳосил бўлгпг: Ринус Миҳелс, Йохан Кройфф ва Луи ван Гал. Бу одамлар Голландия футболига асосий таъсир ўтказган шахслар ва "Аякс"ни нафақат ёрқин, таниқли услубга эга жамоага айлантирган, балки бутун клуб фалсафасини яратган. Бу услуб кўп йиллар давомида яшаб келмоқда. Ҳар қандай голландиялик мураббий сингари, тен Хаг ҳам ўзидан олдинги мутахассислар услуби асосларига эътибор қаратган. Аммо шу билан бирга, “Аякс” замонавий футболдаги асосий тактик тенденцияларга амал қилган ҳолда ўйин кўрсатади.

 "Пеп Гвардиола немис футболини ўзгартирди. Мен унинг "Бавария"даги деярли барча машғулотларини кузатдим. Пепнинг усуллари борасида эса кўп нарсаларни ўргандим – у майдонда, ўтиш эпизодларида, ҳужумкор тузилмада ўз фалсафасини қандай гавдалантириши, қандай машқлардан фойдаланишини, баъзан гуруҳларда, гоҳ бутун жамоа билан, гоҳида битта ўйинчи билан, Гвардиоладан кўп нарса ўргандим", - деб эслайди тен Хаг "Бавария 2"даги даврини.

   Ҳозирги "Аякс"да Гвардиоланинг имзосини таниб олиш осон. Блинд, Тальяфико ва Мазрауи кўпинча қанотлар орқали ҳужумларни қўллаб-қувватлаб, ёлғон ҳимоячи ролини ўйнайди. Худди “Манчестер Сити”даги Канселу, Уокер ва Зинченко каби. Чизиқлар орасидаги бўшлиқни қидириш, ҳимоячиларнинг ҳужумкорлиги, ярим ҳимоячиларнинг серқирралиги, ҳужумдаги зонанинг ҳаддан ташқари юкланиши, юқори прессинг - буларнинг барчасини уч йил олдин "Аякс" ўйинида кўргансиз. Буларнинг барчаси ҳали ҳам мавжуд.

  Голландияда "Аякс" доимо яхши натижа қайд этади, аммо Эредивизияда ўйин даражасини ортиқча баҳоламаслик керак. Ҳозирда ички чемпионатда "Аякс" учун  ҳақиқий рақиб ПСВ, “Фейнорд” ва АЗ ҳисобланади.

Шунингдек, “Аякс” юқори прессинг самарадорлиги, бировнинг жарима майдончасига узатмалари ва рақиб дарвозасидан 40 метр радиусда тўпни назорат қилиш, шунингдек, тўпга ўртача эгалик қилиш бўйича Чемпионлар лигаси жамоалари орасида биринчи ўринда турибди. Рақибнинг ярим майдонида тўпга эгалик қилишнинг аҳамияти тен Хаг фалсафасида алоҳида ўрин тутади.

 “Биз тўпга эгалик қилиш учун футбол ўйнаганмиз. Шундай вазиятлар ҳам бўлди: 0:2 ҳисобида ютқазамиз, лекин ўйин вақтининг 55 фоизида тўпни назорат қиламиз, қандай қилиб? Энди мен рақибнинг ярим майдонида тўпга эга бўлишни хоҳлайман, шунда у доимо рақибга зарар етказади ва ўйин вазиятларида максимал миқдордаги ўйинчилар иштирок этиши муҳимдир. Ҳамма ҳужум қилади, ҳамма ҳимоя қилади. Бу асосий тамойил”.

  Тен Хагда ажойиб жуфтлик марказий ҳимоячилар бор, Лисандро Мартинес ва Юррьен Тимбер. Уларнинг асосий устунлиги тўп билан муомалада бўлиш, бу "Аякс"нинг 4-3-3 схемасида позицион тузилишига ижобий таъсир кўрсатади. Тальяфико/Блинд ва Мазрауи тимсолидаги ҳимоя қанотлари аллақачон кўпчиликка яхши маълум - бу ерда ҳам катта ижодий ҳажм мавжуд.

 Марказий ярим ҳимояда тен Хаг асосан Эдсон Алварес, Райан Гравенберҳ, Деви Классендан фойдаланади. Агар Алварес кўпроқ рақиб ҳужумини бузишга эътибор қаратган бўлса, яна иккитаси рақибнинг ярим майдонида "Аякс"нинг динамикасини таъминлайди. Ҳужумнинг қанотларида Тадич (ассистентлик машинаси) ва Антони фаол ҳужум уйиштиради. Сиз аллақачон Алле ҳақида юқорида ўқигансиз - "Аякс"да унинг кучли томонлари ошкор бўлди: қанотдан узатмаларни рақиб жарима майдончасида қабул қилиш ва позицион ҳужумларда ёрдам бериш учун ортга қайтиши унинг ютуғидир.

  Ҳозирги “Аякс”нинг кучини тушуниш учун яна бир муҳим тафсилот - бу муносиб захира ўриндиғи. Ёш Перр Шурс, Девин Ренс, Муҳаммад Кудус, Моҳаммед Дарами, Браян Бробби жамоанинг бевосита захирасида. Булар ҳар доим янги сифат босқичига ўтишга тайёр бўлган ва Голландия футболи мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилардир.

 Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Аякс" "Бенфика" билан ўйнайди. Ушбу баҳс олдидан “лолалар ўлкаси” вакилларининг имконияти сўзсиз юқори бағоланмоқда.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:00, 29.01.2022. Ўқилди: 2436 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Бунёдкор Имеда Ашортиа 9
6 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.