Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1498 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Влаховичнинг «Ювентус»га ўтиши хато қарорми? Футболчи Аллегрининг «қўрқоқ» ўйин услубига мос келадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влахович қишки трансфер бозоридаги энг шов-шувли харидларидан бирига айланди. Унга «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл», «Атлетико» ва бошқа бир қанча клублар даъвогарлик қилишди, аммо «Ювентус» 75 миллион евро тўлаб, сербиялик учун кечган курашда ғолиб чиқди. Шу сабаб, «Stadion.uz» нашри Влаховичнинг янги клубидаги келажагиҳақида ўз тахминлари билан ўртоқлашишга қарор қилди.

Беш йил аввал «Фиорентина» Влахович учун «Партизан»га 2 миллион евро тўлаган эди. У тезда жамоанинг асосий таркибида майдонга туша бошлади ва аста-секин А сериянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. 2021 йилда Винченсо Италиано бошчилигида «бинафшаранглилар»нинг ўйинида катта ўзгариш бошлади: улар рақибларига қарши тажовузкор, прессингли ўйин намойиш эта олишини кўрсатишди. Жамоа муваффақияти Влаховичга шахсий статистикасини яхшилаш имконини берди – у бир календарь йили давомида барча мусобақалардоирасида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урушга эришди. Футболчи бу мавсумда А серия доирасида 17 та гол урди. Шунинг учун ўтган йил давомида серб футболчисининг бозор қиймати деярли уч баробарга - 25 миллиондан 70 миллион еврогача ошгани ажабланарли эмас.

2022 йилнинг январь ойидан бошлаб,Душан Влаҳовичнинг «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳар куни ОАВда такрорланди.Лондонликлар ҳатто 70 миллион евро тўлашга ҳам тайёр эдилар. Аммо, бу трансфер маълум сабабларга кўра амалга ошмади. Гап шундаки, «канонирлар» жамоанинг собиқ сардори Пьер-Эмерик Обамеянгдан қутулиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда, шунинг учун улар ҳозир зудлик билан ҳужумчи харид қилишлари керак. Бироқ, Влаховичнинг ўзи «Арсенал»га ўтишни истамади, шунинг учун музокаралар бироз чўзилиб кетди. Афтидан, серб футболчиси бошқа таклифларни кутаётган эди ва унинг кутгани амалга ошди.

«Ювентус» бундай ишларни тезда якунлашга одатланган. Балки, мавсум охиригача сафдан чиққанФедерико Кьезанинг жароҳати бўлмаганда, ушбу трансфер амалга ошмаслиги мумкин эди. Жорий мавсумда Пауло Дибала 7 та гол уришга эришди. Аргентиналик ҳозирда Турин жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ушбу ҳолат «кекса синьора»ни Душан бўйича музокараларни тезлаштиришга мажбур қилди. «Ювентус» ҳатто 75 миллион сарфлашдан олдин бироз ўйлаб ҳам кўрмади! Бу футбол тарихидаги энг қиммат қишки трансферлардан бири ҳисобланади. Қиш мавсумида фақат икки футболчигина Душандан кўра кўпроқ суммага харид қилинган: Виржил ван Дейк («Ливерпуль») ва Филиппе Коутиньо («Барселона»).

Сўнгги пайтлардаги Влаховичнинг ўйинига қойил қолмасликдан илож йўқ. Футболчининг бир ўз ўйин тақдирини ҳал қила олишини ҳам кўп бора исботлашга эришди. Аммо, Душан Флоренцияда қанчалик зўр бўлмасин, Туринда муваффақиятсизликка учраши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Сабаби, «Ювентус» ўзига мутлақо мос келмайдиган футболчини сотиб олди. Влахович кўплаб вазиятлардан, ёки аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, йўқ имкониятни ҳам бор қила оладиган қобилиятга эга эмас. Ҳа, Душан ярим мавсумда 20 та гол урди, аммо статистика аниқлаштирадиган бўлсак, ушбу голларнинг тўртдан бир қисми пенальтидан амалга оширилган. «Кекса синьора» ҳужум чизиғидаги муаммоларни ҳал қиламиз деган умидда футболчини харид қилган эди. Жорий мавсумда «Юве»нинг ўртача кўрсаткичи ҳар бир ўйинда 2 голдан 1,5 голга тушиб кетди, аммо бунинг ягона сабаби ҳужумчиларда эмас, балки бутун жамоанинг ўйинидадир.

Аллегри жуда эҳтиёткорлик билан ўйнайди. Ҳатто ўртамиёна жамоаларга қарши ҳам «Ювентус» кўпинча позицион ҳимоявий ўйин кўрсатади. ҲужумДибала ёки Мората орқали амалга оширилади. Улар майдоннинг иккинчи ярмида ҳаракат қилиб, яримҳимоячиларнинг аниқ узатмалари остида ҳужумни ривожлантиришга ҳаракат қилишади. Жамоа юқоридаги ғояни амалга оширишга муваффақ бўлса ҳам, Дибала ва Мората дарвозага томон йўллаган зарбалари ҳар доим ҳаманиқ манзилга етиб бормайди. Шунинг учун, туринликлар Италия чемпионатининг ўртамиёна жамоаларига қараганда камроқ голли вазият яратади.

«Ювентус»нинг муаммолари Влахович келиши билан ҳал бўлиб қолмайди, аммо бундан ҳам ёмонлашиши мумкин. Алваро Мората «Ювентус» рабариятидан трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради. «Кекса синьора» катта хатога йўл қўйди. Сабаби, Влахович Моратага қараганда анча кучсиз ўйин намойиш этади. Алваро тўпни ўзида яхшироқ ушлаб туради ва қарши ҳужумларда тезроқ ҳаракат қилади. Душан гол уришни яхши уддалайди, лекин агар «Ювентус» ўз ўйин услубини яхшиламаса, унинг қобилиятидан унчалик яхши фойдалана олмайди.

Аллегри қўл остида А серияданинг энг кучли таркибга эга жамоаси мавжуд, аммо мураббий футболчиларнинг ҳужумидаги ҳаракатлари бўйича анча иш олиб бориши зарур. Влахович «Юве» сафида «Фиорентина»дагидек ажойиб статистикага эга бўлмаслиги аниқ. Душан топ ҳужумчи, лекин сербияликнинг услуби Аллегрининг ўйин услубига мутлақо тўғри келмайди. Агар бош мураббий қўрқоқ футболини ўзгартирмаса, 1-2 йилдан кейин «Ювентус» Влаховични бошқа жамоага бериб юбориша, ёки ўз нархидан бир неча бор арзонроққа сотиб юборишга мажбур бўлишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:43, 30.01.2022. Ўқилди: 2123 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.