Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5531]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4766]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4336]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3367]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2152]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1839]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1646]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1511]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1505]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1481]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«90min». АПЛда амалга оширилган энг яхши трансферлар ўнталиги эълон қилинди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Январь ойида кўплаб воқеаларга гувоҳ бўлдик. Унда бутун дунёда бўлгани каби, Англияда ҳам бир қатор футболчилар ўзининг янги жамоасини аниқлаб олди. Улар ичида юқори калибрга мансуб ўйинчилар, ёш истеъдодлар ҳамда шу билан бирга, ўртамиёна футболчилар ҳам мавжуд. Қуйида, сизнинг эътиборингизга трансферлар ойнасида сўнгги кунда амалга оширилган харидларнинг энг яхши ўнталигини ҳавола этамиз.

10. Остон Трасти – «Арсенал»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Колорадо Рэпидз»
Сумма: текин

«Арсенал» январь ойида АҚШ футбол оламига икки бора ташриф буюрди. Бирида АҚШ терма жамоаси дарвозабони Метт Тёрнерни сотиб олган бўлса, бошқасида Остон Трастини харид қилди ва уни ўз жамоаси - «Колорадо»да ижара асосида қолдирди. Трасти тўрт йилдан бери МЛСда ўйнаб келади. 23 ёшли футболчи ҳали халқаро даражада терма жамоага жалб этилмаган. Ушбу кўчиш эса Трасти карьераси учун жуда ҳам фойдали бўлади.

9. Деле Алли – «Эвертон»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Тоттенхэм»
Сумма: 40 миллион фунт, қўшимча бонуслар билан бирга

Алли 2018 йилдан бери футбол оламида эътибордан четда қола бошлаган эди. Унинг фаолияти анча мураккаблашиб кетганди. Шу сабаб ярим ҳимоячи «Эвертон»да доимий ўйин амалиётига умид қилмоқда. Атиги бир неча йил илгари Алли, Европадаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида эди. У ҳозир 25 ёшда ва унда ҳали ўзини кўрсатиш учун вақт етарли.

8. Родриго Бентанкур – «Тоттенхэм»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Ювентус»
Сумма: 15,8 миллион фунт, қўшимча 5 миллион бонус

«Тоттенхэм»ни жаҳон даражасидаги икки ярим ҳимоячи тарк этди. Жованни Ло Челсо ҳамда Тангуй Ндомбелелар эндиликда ўз бахтини ўзга юртлардан излаб кўради. Уларнинг ўрни эса ким биландир қопланиши керак эди. Шу мақсадда «шпорлар» раҳбарияти Родриго Бентанкурни харид қилди. «Ювентус»дан ташриф буюрган футболчи АПЛ шиддатини тез орада ҳис қилиб кўради.

7. Метт Таргетт – «Ньюкасл»

Трансфер: ижара (мавсум сўнгигача)
Қаердан: «Астон Вилла»
Сумма: очиқланмаган

Таргетт ўтган мавсумда «Астон Вилла» таркибида 38 та ўйинда қатнашган. Бу мавсумда эса ҳозиргача деярли барча ўйинларда майдонга туширилган эди. Аммо у янги аъзо, Люка Динга ўз ўрнини бой бериб қўйди. 26 ёшли ҳимоячи қолган ўйинларни «Ньюкасл» сафида ўтказадиган бўлди.

6. Люк Планж – «Кристал Пэлас»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Дерби Каунти»
Сумма: 1 миллион фунт

«Кристал Пэлас» келажак учун яхши жамоа шакллантира бормоқда. «Дерби»дан минимал миқдорга сотиб олинган Планж, кейинги мавсумдан «бургутлар» ҳужумига ёрдам беради. Страйкер 23 ёшгача бўлган жамоа сафида ажойиб ўйин кўрсатиб келаётган эди. Шу сабабдан Лондон жамоаси уни харид қилди. Аммо у мавсумни «Дерби» билан якунлаб қўяди.

5. Ден Берн – «Ньюкасл»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Брайтон»
Сумма: 13 миллион фунт

Вазифавий жиҳатдан ушбу харид жуда ҳам тўғри бўлди. «Ньюкасл» ҳимояси ёрдамга муҳтож эди. Шу сабабдан Ден Берн олиб келинди. Марказий ҳимоячи 11 ёшидан бери «Брайтон» таркибида эди. У 2019 йилдан бери «чағалайлар» билан 74 та ўйинда майдонга тушган. Энди эса «Ньюкасл»га АПЛда қолиш миссиясида ёрдам беради.

4. Деян Кулусевски – «Тоттенхэм»

Транфсер: ижара (18 ойга)
Қаердан: «Ювентус»
Сумма: 8,3 миллион фунт

Гарчанд Деян «Тоттенхэм» таркибида мавсумни якунлаши аниқ бўлган бўлса ҳам, бу харид ҳужумчи учун жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Антонио Контега ротация учун футболчи керак эди ва у олиб келинди. Эндиликда У 18 ой давомида, 2023 йилнинг ёзига қадар Лондонда тўп суради. Швеция терма жамоаси аъзосини бир пайтлар «Ювентус» 44 миллион евро эвазига «Парма»дан сотиб олган эди. 21 ёшли ҳужумчи АПЛни ёндиради деган умиддамиз.

3. Донни ван де Бек – «Эвертон»

Трансфер: ижара (мавсум сўнгигача)
Қаердан: «МЮ»
Сумма: 500 минг фунт

Ҳа, «Манчестер Юнайтед» Доннини сотиб олишга сотиб олди-ю, аммо ундан фойдалана олмаяпти. 2020 йилда «Олтин тўп»га номзоди қўйилган футболчи, энди ўз бахтини «Эвертон»дан излаб кўради. «МЮ»да ўтган сўнгги 18 ой, нидерланд учун ўта оғир кечди. Ван де Бек ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйгандек эди. У яқин олти ой ичида «Эвертон» билан тикланишга ҳаракат қилади.

2. Хулиан Алварес – «Манчестер Сити»

Трансфер: доимий
Қаердан: «Ривер Плейт»
Сумма: 14 миллион фунт

Очиғини айтганда, биз «Ман Сити»ни трансферлар ойнасини шундайлигича ўтказиб юборади деб ўйлаган эдик. Кўпчиликда шундай таассурот бор эди. Аммо клуб вақтида отни қамчилади ва ёш ҳужумчини сотиб олди. Алварес ёзда, июль ойида Англияга ташриф буюради. У ёш бўлишига қарамай, ҳозирга қадар Либертадорлар кубоги ҳамда Копа Американи ютишга улгурган. Шунингдек, Хулиан Жанубий Американинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган.

1. Кристиан Эриксен – «Брентфорд»

Трансфер: доимий
Қаердан: ҳеч қаердан / эркин агент
Сумма: текин

Эриксеннинг «Брентфорд»га ташрифи ўта қайноқ қайтишлардан бири бўлди. У исталган жамоанинг «ақли» бўлишга қодир футболчи саналади. Даниялик Евро-2020 да бир ўлимдан қолганидан кейин, ҳеч ким уни футболга қайтади деб ўйламаган эди. У 2020 йилда «Интер»га ўтишидан илгари, АПЛда, «Тоттенхэм» билан энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячилар қаторида бўлган. Шубҳасизки, Эриксен «Брентфорд» ўйинига сифат қўшади ва яхшилай олади. Бу эса Томас Франк жамоасининг АПЛда жон сақлаб қолишига ёрдам бериши мумкин.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:59, 02.02.2022. Ўқилди: 2954 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик