Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неста: «Месси «Барселона»нинг 70 фоизини ташкил этади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Милан» ҳимоячиси Алессандро Неста «Барселона»га қарши ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашувидаги иккинчи пенальти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда «Sky Sport Italia» хабар бермоқда.

Бу вазиятда Неста Бускетснинг футболкасидан тортиб қолган, унинг ўзини эса Карлесь Пуйоль туртиб юборганди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Мен Бускетсни бироз туртиб юбордим. Бироқ бунгача орқадан Пуйоль мени ёпиб қўйганди — менга нисбатан ўйин қоидаси бузилганди. Нима бўлганда ҳам, менимча, ҳакам тўп ўйинга киритилгунига қадар қоидабузарликни қайд этиб бўлганди», деди Неста.

«Италиядаги ҳакамлар қоидабузарликларни кўпроқ қайд этишади, Европанинг қолган қисмида эса камроқ, лекин у ерда футболкадан тортиб қолганлик учун кўпроқ пенальти белгилашади. Ўйлашимча, бугун ҳакам ўйинни бундан яхшироқ бошқара олмасди», деди италиялик футболчи.

«Биз қарши ҳужумларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди, шундай ҳужумлардан бирида гол ҳам урдик. Бир неча дақиқа давомида «Барселона»ни қўрқита олдик ҳам, лекин кейин бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бу «Барселона»га қарши ўйинларда хатога йўл қўймаслик керак», деди «Милан» ҳимоячиси.

«Аввалги ўйин натижаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлган эди, бироқ «Барселона»да, менимча, жамоанинг 70 фоизини ташкил этадиган Лионель Месси бор. Унинг ўзи ҳисобдаги фарқни тўғрилаб қўйди», дея қўшимча қилди «Милан» ҳимоячиси Алессандро Неста.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:19, 04.04.2012. Ўқилди: 7027 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.