Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6006 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      19:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      03:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.10.2025

      05:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      10:10 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      10:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      11:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:10 "Команда мечты".
      16:40 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      17:05 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Многоборье. Финал.
      19:00 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:30 "Небесная грация".
      22:50 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      23:20 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Голевая неделя. РФ".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Матч! Парад.
      18:55 LIVE Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" (Москва) - "Салават Юлаев" (Уфа). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.10.2025

      05:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      07:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      09:00 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      10:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      14:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      14:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      15:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      21:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 11 в Кадисе, Испания. Обзор.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      02:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболнинг «туғилиш» тарихи

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тўп билан ўйналадиган ўйинлар кўплаб халқларнинг қадимги маданиятларида бўлган. Бироқ ҳаммамиз яхши кўрадиган футболнинг ватани қаер? Уни ким биринчи бошлаган? Бу саволга жавоб топиш учун узоқ ўтмиш ва жаҳон тарихига назар ташлашимизга тўғри келади.

Кальчо

Замонавий футболга ўхшаш биринчи тўп ўйинларидан бири итальян кальчоси эди. 14-асрдаёқ оммалашган ушбу спорт турини яқинроқ тасаввур қилиш учун қоидаларни кўриб чиқсак: ўйин 50 дақиқа давом этади ва узунлиги тахминан 80 метр, эни 40 метр бўлган қумли майдонда ўтказилади. Оқ чизиқ билан майдон тенг ярмига ажратилади. Панжара билан ўралган кенг майдоннинг белгиланган ҳудудлари эса дарвозалар этиб белгиланади. Беллашув давомида тўпни тананинг ҳар қандай қисми билан ҳаракатлантиришга рухсат берилади, лекин кўпинча бу қўллар билан амалга оширилади. Тўпни дарвоза тўрига аниқ йўллаш муҳим. Бу амалга ошмаса, рақибларга ярим очко берилади. Голдан кейин рақиблар дарвозаларни ўзгартирадилар. Ҳар бир жамоада 27 нафардан футболчи бўлади, жароҳатланган ёки четлатилган футболчиларнинг ўрнига майдонга бошқа ўйинчилар тушмайди.

Ҳар бир жамоа таркиби 15 нафар ҳужумчи, 5 нафар ярим ҳимоячи, 3 нафар ҳимоячи ва 4 нафар дарвозабондан иборат бўлади. Рақибга қараганда кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади. Мазкур баҳс қўполликлар кўплиги билан бошқа ўйинлардан ажралиб туради. Боиси, барча ўйинчилар ўзаро бир-бирлари билан уришиб, рақиб ҳимоясини бўшаштиришга ҳаракат қилишади. Беллашув давомида икки рақиб футболчиси ўзаро яккама-якка уришишга тайёрлигини билдирса, бунга рухсат берилган. Бироқ ўйинни бироз юмшатадиган қоидалар ҳам йўқ эмасди. Масалан, йиқилган футболчини уриш қатъиян ман этилганди. Беллашувда қоидаларга амал қилинишини майдондаги 6 нафар ва унинг ташқарисидаги бош ҳакам назорат қилишган.


Ўйинга Англия Қўшилди

Қизиқувчан инглизлар 14-аср­даёқ ўз ватанларига тўп ўйи­нининг янги турини олиб келишди. Қоидалар кальчоникидан деярли фарқ қилмасди, яъни ўйин қоидаларга мос равишда ўтарди, деб бўлмасди. Натижада учрашувлар давомида ўйинчилар ҳаттоки, ўлимгача олиб борадиган даражада оғир жароҳатлар олишарди. Шундай бўлсада, инглизларга ўйин шу қадар ёқиб қолдики, монархлар уни тақиқлашга мажбур бўлишди. Мисол учун, 1365 йилда Эдвард III аскарлар камондан ўқ отиш билан шуғулланиш ўрнига футбол ўйнашгани учун ушбу спорт турини тақиқлашга мажбур бўлган. Аммо 17-асрда Англияда ниҳоят, мазкур спорт тури учун қоидалар яратишга қарор қилишди (аммо ҳали уни футбол деб атаб бўлмасди). Киритилган янги қоидаларга кўра, белдан пастга уриш ва оёқдан чалиб йиқитиш тақиқланган.


Оммавий футболнинг пайдо бўлиши

Оммавий футбол Англияда 19-аср бошларида пайдо бўлди. Жамоалар таркибидан бир хил миқдордаги ўйинчилар жой олишди (ҳар бир жамоада 11 нафардан 14 нафаргача ва ундан кўпроқ ўйинчилар), улар 70-90 метр узунликдаги майдонда ўйнашди, дарвозалар пайдо бўлди. Футбол коллеж талабаларидан тузилган жамоалар ўртасида ўйнала бошланди, лекин ҳар бир коллеж ўз қоидаларига эга эди. Масалан, айрим коллежларда ушбу спорт турини қўл билан ўйнашга рухсат берилган бўлса, бошқаларида бу тақиқланганди. Дастлабки футбол қоидалари тўплами 1846 йилда Рагби мактабида ишлаб чиқилган бўлса, икки йилдан сўнг, Кембрижда унга қўшимча ва тузатишлар киритилди. Ушбу қоидаларга кўра, футбол ўйини фақатгина оёқ билан ўйналадиган бўлди. Ке­йинчалик Кембриж қоидалари кичик ўзгаришлар билан Англия футбол ассоциацияси (АФА) қоидалари учун асос қилиб олинди.

1857 йилда дунёда биринчи футбол клуби - «Шеффилд» пайдо бўлди. Унинг ортидан эса бошқа жамоаларга ҳам асос солинди. Шундай қилиб, 1863 йилда 11та инглиз клуби ва мактаб жамоалари вакиллари Англия футбол ассоциациясини туздилар. АФА аста-секин ўйин қоидаларини шакллантириб борди. 19-асрнинг охиригача футболчилар маошсиз ўйнашган ва бу ўша давр учун одатий ҳол эди. Бундан ташқари, АФА футболчиларга пул тўлашни тақиқлаб қўйган, қоидабузарлар мусобақадан, клуб эса ассоциациядан четлаштириларди. Аммо ушбу қатъий тақиқларга қарамай, кўплаб клублар футболчиларига пул беришда давом этишди. Натижада, 1885 йилда АФА жамоалар босими остида футболчиларга маош тўлашга рухсат берди. Шу тариқа, миллионлар ўйини биз ҳозир кўниккан футболга имкон қадар ўхшаш бўлди.


Футболнинг бутун дунёга тарҚалиши

Қитъалар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши туфайли футбол Англиядан дунёнинг барча мамлакатларига етиб борди. Европа футболи ривожига Австрия терма жамоасига жами 20 йил устозлик қилган австриялик Уго Майсль катта ҳисса қўшди. 1930 йилларда ушбу мураббий қўл остида Австрия терма жамоаси Европанинг кучли термалари, яъни Бельгия (6:1), Франция (4:0), Германия (6:0) ҳамда Швейцария (8:1) жамоаларини мағлубиятга учратди. Умуман олганда, австрияликлар ўша пайт 31та ўйинда 101та гол уриб, бор-йўғи 3 марта мағлубиятга учрашганди.

Уго Майсль 1927 йилда Европанинг дастлабки йирик клуб турнирларидан бири - Митропа кубогини яратишни таклиф қилди. Мазкур мусобақанинг илк ўйинлари ўша йили бўлиб ўтган, унда марказий Европанинг энг яхши клублари иштирок этганди. Футболнинг шуҳрати ошгани сайин, уни назорат қилувчи ва тартибга солувчи халқаро ташкилотга эҳтиёж пайдо бўлди. Натижада 1904 йилда ФИФА (Халқаро футбол федерацияси)га асос солинди. 1908 йилги Лондон Олимпиадаси ФИФА шафеълигидаги биринчи халқаро расмий турнир сифатида тан олинган.

Футбол бўйича илк жаҳон чемпионати эса 1930 йилда ўтказилди. Унда ўша пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси ҳисобланган Уругвай термаси олтин медални қўлга киритди. Кейинчалик миллионлар ўйини жуда тез суръатларда ривожлана бошлади. Футбол оламида Пеле, Лев Яшин, Диего Марадона каби миллионлаб мухлислар кумирига айланган футболчилар етишиб чиқишди. Кўплаб футбол клублари бошқалардан ажралиб, гранд жамоа номини олди. Якунда эса футбол айни пайтдаги оммавийликка эришди, яъни минглаб мухлислар, гавжум трибуналар, ҳиссиётлар...

Ҳозир замонамизни ушбу ўйинсиз тасаввур қилиш қийин. Кўпчилик учун эса футбол спортдан ҳам кўра, кўпроқ аҳамият касб этади.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 04.02.2022. Ўқилди: 22895 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.