Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛ қандай бўлиши керак?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бизда одатда ПФЛ мазмуни, моҳияти ва вазифалари ҳақида бироз бошқача тушунчалар мавжуд. Нафақат футбол мухлиси, балки футбол ичида юрган аксарият функционерлардан сўрасангиз ҳам, ПФЛ гўёки клубларнинг бошлиғи, уларни назорат қиладиган орган сифатида тасаввурини айтади.

Тасаввур қилинг, ўзаро футбол ўйнаб мусобақалашмоқчи бўлган бир нечта жамоа бор. Аммо ўйинларда холисликни сақлаш, барча учун тенг бўлган шароит тақдим этиш, ҳакамлар, тақвимлар масаласи доим қийинчилик туғдиради, жамоалар ўзаро баҳслашиб, тортишиб кетадилар. Ана шунда улар учинчи шахсга мурожаат қилиб – “бизнинг ўйинларимизни ташкил қил, ҳакам белгила, регламент бўйича мусобақа ўтишини таъминла, ҳамма учун тенг қоидалар ишлаб чиқ, ғолибларни мукофотла, айбдорларни холис жазола, эвазига биз сенга пул тўлаймиз” деган таклиф билан чиқишади. Мана шу учинчи шахс – Лига, яъни бизнинг ҳолатимизда ЎзПФЛ ҳисобланади.

Деярли ҳамма ёқда Лигалар мана шу тарзда пайдо бўлган. Уёғи ўша Лигаларнинг муваффақиятли бошқарувига ҳам кўп нарса боғлиқ – масалан, АПЛ шу даражага етганки, ўша футбол ўйинларини сотиб, ҳомийлар билан гаплашиб, катта пул топади ва клублардан пул олиш тугул, беради ҳам. Лекин барибир, футбол клубларники, Лига эса, уларнинг хизматчиси ҳисобланади.

Бизнинг шароитда, яъни барча соҳаларда жудаям чўзилиб кетаётган ўтиш даврида ПФЛнинг масъулияти янаям каттароқ. Нафақат ҳамма қабул қилган қоидалар асосида ишлаши ёки бошқа соҳалар билан ҳамоҳанг тарзда фаолият юритиши керак, балки ундан қийинроқ, баъзи янги қоидалар олиб кириши, ислоҳотлар амалга ошириши ва ҳатто баъзи соҳаларда революцион ҳаракатлар амалга ошириши керакки, умуман бошқа шароитга ўрганиб қолган клубларни ўз ортидан эргаштирсин, ушбу ташкилотдаги ислоҳотлар бутун футболимизга кўчсин. Талаб шу.

Бу борада ташкилот қай даражада қувватда ишлаяпти, бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкинмиди ёки йўқ, аниқ баҳолаш доим қийин, лекин ПФЛ томонидан амалга оширган бугунги ишни олқишласак арзийди. Ташкилот ўтган йил учун ўз молиявий ҳисоботини жамоатчиликка тақдим қилди, жонли тарзда юзага келган ҳар қандай саволга жавоб беришга ҳаракат қилди, яъни шаффофлик сари дадил қадам ташлади. Ҳисобот шундай тайёрланганки, эринмаган одам, оддий футбол тўпи неч пулдан сотиб олганлигидан тортиб, ҳакам ёки ходимларнинг ўртача маошигача ҳисоблаб олиш мумкин.

Яна бир асосий нуқта – ПФЛ нафақат клублардан бадал пуллари эвазига яшаш билан кифояланмоқда, балки мустақил равишда ўз ҳомийларини, транслация бўйича харидорларни қидириб топмоқда. Эътиборли жиҳати, 2021 йилги ПФЛ даромадлари таркибида бадал пулларидан кўра, ҳомийлардан тушган пуллар салмоғи кўпроқ. Ва бу ҳомийлар ичида маъмурий йўл билан бириктирилган давлат корхоналари эмас, чет эл компанияларини кўриш ҳам ижобий ҳолат.

Хуллас, футболимиз ривожи учун анча фойдали кун. Одатда кўп шов-шув кўтарадиган миллий терма жамоамиз ғалабаси ёки қандайдир футболчимизнинг Европа клуби трансферидан ҳам кўпроқ умидли ҳолат.

Ўйлайманки, бундай ишлар давомли бўлади. Ахир бир ташкилотнинг қандай ишлаётганини билиш учун унинг қаерда турганига эмас, қайси томонга юраётганига қараш лозим бўлади.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 18:50, 04.02.2022. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик