Чемпионлар лигаси чорак финалга қуръа ташлангандан кейин кўпчилик томнидан жуфтлик фаворитлари дея ҳисобланган барча жамоалар кутилганидек ярим финалга йўл ола билишди.
"Барселона" ва "Бавария" жамоалари бугун ўз рақиблари номини билиб олишди. "Бавария" ва "Реал"нинг ярим финалда ўзаро ҳисоб-китоб қилишлари, илк ўйинларданоқ деярли маълум бўлишга улгурганди. Кечa "Милан"ни таслим эта олган "Барселона" эса, кутилганидек "Челси" билан ҳисоблашадиган бўлди.
"Челси" - "Бенфика"
Илк ўйинда мехмонда ўзига керакли натижага эриша олган бўлсада, "Челси" "Стемфорд Бридж"да хато қилишга ҳақлари йўқ эди. Ўйин бошидан жуда тартибли ўйин намойиш қилган лондонликлар, кутилганидек биринчи бўлиб ҳисобни очиришди. Кутилмаганда жарима майдони ичида пайдо бўлиб қолган Эшли Коулни мехмонлар фақат қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлишди. Бундай вазиятларда нуқтадан деярли адашмайдиган Френк Лемпард учрашувнинг 21-дақиасида шу тариқа "Челси"ни олдинга олиб чиқди.
"Бенфика"нинг вазифаси бу голдан сўнг яна ҳам қийинлашди.
Биринчи бўлим сўнгида эъҳтиросларини жиловлай олмаган ва ортиқча ҳаяжонланиб юборган Макси Перейра ҳакам томонидан майдондан четлатилиб, шундоқ ҳам қийин аҳволда турган "Бенфика"нинг вазифасини икки баробар оғирлаштириб юборди. Аммо, лиссбонликлар ўйиннинг иккинчи бўлимида, айниқса 60-дақиқаларидан бошлаб, "Чесли" дарвозаси остида бир қатор вазиятларни ярата бошлашди.
Тезкор ва ҳавфли қарши ҳужум уюштирган мезбонлар эса бир икки маротаба жуда қулай вазиятларда "Бенфика" аяшди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб анча фаоллашган мехмонлар, Хави Гарсиянинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Шундан сўнг "Бенфика" тўлиқ куч билан олдинга ташланди. "Челси" ўйинчилари эса очиғини айтсак, бироз вазиятни ўнглашда шошиб қолишди. Биргина гол "Бенфика"ни ярим финал иштирокчисига айлантирар эди. Ҳакам қўшиб берган дақиқалар ўтиб бораётганда мехмонлар жарима тўпини ишлашди. Пабло Аймар томонидан ҳавoлатиб узатилган тўпни "Челси" ҳимоячилари қайтаришди ва шу заҳоти битта уриниш билан Раул Мейрелеш "Бенфика" дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга қочиб кета олди.
Жаримa майдони ичига кириб кирмай йўллаган кучли зарбаси эса ўйин безагига айланди - 2:1. "Бенфика" таслим бўлди. Рухий ва жисмоний томондан рақибидан иккала ўйинда ҳам устун кела олган "Челси", ҳудди 3 йил олдинги каби ярим финалда "Барселона" билан ҳисоб-китоб ишларини олиб борадиган бўлди.
Челси - Бенфика 2:1
Голлар: Лэмпард, 20 (пенальти), Мейрелеш, 90+2 - Хави Гарсия, 85
Челси: Чех, Иванович, Д. Луис, Терри (Кэхилл, 59), Э. Коул, Микел, Лэмпард, Рамирес, Мата (Мейрелеш, 80), Калу, Торрес (Дрогба, 88)
Бенфика: Артур, Перейра, Хави Гарсия, Эмерсон, Капдевилья, Витсель, Матич, Сезар (Родриго, 73), Аймар, Кардосо (Оливейра, 58), Гайтан (Джало, 61)
Огоҳлантиришлар: Иванович, Рамирес, Микел - Кардосо, Аймар, Перейра
Четлатиш: Перейра, 40
"Реал" - "Апоэл"
Жуфтлик тақдирини илк ўйиндаёқ амалда ҳал қилиб қўя олган Мадрид юлдузлари "Сантьяго Бернабео"га йиғилган мухлислари учун голлар шоусини уюштириб беришлари кутилганди.
Амалда шундай ҳам бўлди. Шу оқшом "Реал"ни қўллаб-қувватлашга келган мухлислар ўйинда умумий ҳисобда 7 та гол кўришга муваффақ бўлишди. Улардан 5 таси табиийки, кипрликлар дарвозаси тўридан жой олди. Дастлабки ўйинда ўз майдонида "Реал"га гол уриш тугул, улар дарвозаси томон биргина зарба ҳам йўллай олмаган "Апоэл" футболчилари, "Сантьяго Бернабео"да бир эмас, икки бора "Реал" дарвозасини нишонга ола билди ва ЧЛ баҳсларини мана шундай юқори нотада, бошларини тик кўтарганча тарк этишди деб, бемалол айтиш мумкин.
Реал - АПОЕЛ 5:2
Голлар: Роналду, 26, 75, Кака, 36, Кальехон, 79, Ди Мария, 84 - Мандука, 66, Солари, 81 (пен)
Реал: Касильяс, Марсело (Кальехон, 46), Пепе, Варан, Серхио Рамос, Шахин, Кака, Гранеро (Альбиоль, 65), Алтынтоп, Роналду, Игуаин (Ди Мария, 53)
АПОЕЛ: Пардо, Боавентура, Паулу Гомеш, Пурсайтидис, Кака, Хараламбидис, Мандука (67, Ардано), Пинту (77, Сациас), Нуну Мораиш, Марсиньо, Аилтон (69, Солари)
Огоҳлантиришлар: Пурсайтидис
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).