Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рекордчи — “Ювентус”: А серия тарихидаги энг қиммат 7 трансфер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қишки трансфер ойнасидаги энг шов-шувли трансферлардан бири бу ҳужумчи Душан Влаховичнинг “Фиорентина”дан “Ювентус”га ўтиши бўлди. Бу бутун А серия учун муҳим воқеа эди, чунки “кекса синьора” чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бирини қўлга киритди. Бу келишув Италия футболи тарихидаги рекорд трансферлардан бири бўлди дейиш мумкин. Шу сабаб, қуйида А серия тарихидаги энг қиммат 7 та трансфер ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Ромелу Лукаку

Қаердан: “Манчестер Юнайтед”
Қаерга: “Интер”
Қанчага: 74 миллион евро

Лукаку 2019 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”даги омадсиз ўйинларидан сўнг “Интер”га ўтишга қарор қилди. Кўпчилик “нерадзуррилар” нега АПЛда ўзини кўрсата олмаган футболчи учун бундай суммани тўлаганлиги ҳақида гапиришди. Аммо... Аммо, Ромелу барча танқидларга ўз ўйини орқали жавоб берди.

Бельгиялик футболчи “Интер”да ажойиб икки мавсум ўтказди ва “нерадзуррилар”, ҳам Антонио Конте билан бирга скудеттони қўлга киритди. Лукаку том маънода Миланда қайта туғилди ва А сериядаги икки мавсум давомида 47 та гол урди. Ўтган мавсум сўнггида футболчи “Челси”га ўтди. Аммо, бу қарор кўпчиликни ҳайратлантирди. Сўнгги интервьюларига қараганда, ҳужумчининг ўзи ҳам бундан афсусда. Аммо қарор қабул қилинди. Бельгиялик яна кимгадир ниманидир исботлаши керак бўлади, аммо энди Миланда эмас, балки Лондонда.

 

Виктор Осимхен

Қаердан: “Лилль”
Қаерга: Наполи
Қанчага: 75 миллион евро

Осимхен “Лилль”да 1 йил ўйнади. Виктор Лига—1 чемпионатидаги дебют мавсумида 13 та гол уришга эришди ва бу “Наполи” скаутлари эътиборини торди. “Итлар” ҳужумчи ортидан яхшигина фойда кўришди, чунки уни Бельгиянинг “Шарлеруа” клубидан 22,5 миллион еврога сотиб олиб, Неапол клубига 75 миллионга сотишди. Балки, “адзуррилар” футболчи учун ортиқча пул тўлагандир, аммо у жамоага яхшигина фойда келтирмоқда.

Нигериялик ўзининг А сериядаги биринчи мавсумида 10 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 9та гол урган. Бироқ, унинг жароҳати бўлмаганида, бу голлар янада кўпроқ мумкин эди. Осимхен ҳозирда 23 ёшда. Демак, унинг фаолиятининг ёрқин даврлари ҳали олдинда.

 

Артур

Қаердан: “Барселона”
Қаерга: “Ювентус”
Қанчага: 76 миллион евро

Артур “Барселона”дан “Ювентус”га, Миралем Пянич эса Туриндан Каталония пойтахтига кетди. “Бьянконерилар” бразилиялик учун 76 миллион евро тўлаган. Бу ёш марказий яримҳимоячи учун жуда муносиб сумма. Аммо, Артур Туринда “Барса”даги каби ўйин кўрсата олмаяпти. Умуман олганда, Мелонинг “Ювентус”даги келажаги сўроқ остида.

Январь ойида футболчи бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқади, бироқ Массимилиано Аллегри уни бошқа жамоага қўйиб юборишни истамади. Ҳозирча Артурнинг трансфери “кекса синьора” учун муваффақиятсиз бўлди дейиш мумкин. Бироқ, барчасини вақт кўрсатади.

 

Душан Влахович

Қаердан: “Фиорентина”
Қаерга: “Ювентус”
Қанчага: 81,6 миллион евро

Влахович – “Ювентус”нинг энг сўнгги трансферларидан бири. “Бьянконерилар” сербиялик учун салками 82 миллион евро сарфлашди, аммо бу пул ярим мавсумда 17 та гол урган ёш ҳужумчи учун бу ажойиб нарх.

Бу трансфер ҳақида жуда кўп гапирилди. Шунингдек, Душан ҳали янги жамоаси сафида битта ҳам ўйин ўтказиб улгурмаган. Шунинг учун Влахович ҳақида кўп гапиришга лозим топмадик.

 

Маттейс де Лигт

Қаердан: “Аякс”
Қаерга: “Ювентус”
Қанчага: 85,5 миллион евро

Де Лигт А сериядаги энг қиммат учта трансфердан бири. Бундан ташқари, у дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячилари ичида иккинчи ўринда туради (Гарри Магуайр,87 миллион евро). Сўнгги пайтларда голландиялик футболчи Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпаймоқда.

Умуман олганда, де Лигтнинг фаолиятижуда  қизиқ. 22 ёшида у “Аякс” сардори бўлишга ҳам муваффақ бўлган. Маттейснинг Турин клубиги ишларини яхши деб бўлмайди. Сабаби, у баъзан захирада қолса, баъзида асосий таркибда тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ўйнайди. Миш-мишларга кўра, “Челси” голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Кўрамиз, “Юве” ўз тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячисини сотармикан?!

 

Гонсало Игуаин

Қаердан: “Наполи”
Қаерга: “Ювентус
Қанчага: 90 миллион евро

Игуаин фаолиятининг 3 йилини “Наполи”да ўтказди  ва ушбу йиллар давомида аргентиналик17, 18 ва 36 та гол урди. 2016 йилда ҳужумчи ўша вақтда рекорд сумма ҳисобланган 90 миллион евро эвазига “Ювентус”га ўтди. Гонсало у ерда ҳам яхши ўйин кўрсатди, бироқ футболчи “Наполи”даги каби футболини намойиш эта олмади.

Кейинчалик, футболчи “Милан” ва “Челси”да ижара асосида фаолиятини олиб борди, шундан сўнг 2020 йилда эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтди. Гонсало “Ювентус”да зўр ўйин кўрсатмаган бўлса-да, Италия футболи тарихида ўз номини қолдиришга эришган.

 

Криштиану Роналду

Қаердан: “Реал Мадрид”
Қаерга: “Ювентус”
Қанчага: 117 миллион евро

А сериянинг трансфер бозорида деярли барча рекорд шартномалар “Ювентус” томонидан амалга оширилган. Шу сабаб, бу рўйхатда Турин клуби аъзоси биринчи ўринни эгаллаши ҳам ажабланарли эмас. 2018 йилнинг ёзида “кекса синьора” Криштиану Роналдуни “Реал”дан 117 миллион еврога сотиб олганди. Бу келишув ҳам “Ювентус” учун, ҳам бутун Италия футболи учун рекорд трансферҳисобланади.

Криштиану ўзига инвестиция қилинган пулни “Ювентус”га 101 та гол уриш орқали қайтарди. Футболчи ва Турин клуби ўртасидаги ҳикоя яхши якун топмаган. Сабаби, Италия жамоаси Роналду билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш мақсадида таклиф қилган эди. Аммо, бу амалга ошмади. Лекин нима бўлганда ҳам Роналдунинг трансфери “Ювентус”га ҳам, бутун Италия футболига ҳам катта фойда келтирган.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 19:47, 05.02.2022. Ўқилди: 3297 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.