Эриксен юраги тўхтаб қолганидан кейин аҳволи ҳақида гапириб берди
"Брентфорд"нинг янги аъзоси Кристиан Эриксен Еврпа чемпионати пайтида юраги тўхтаб қолгани ҳақида ва ундан кейинги аҳволи ҳақида гапириб берди.
"Шифохонага кетаётганимизда мен хотинимга фаолиятимни якунлашим мумкинлиги ҳақида айтгандим. Аммо орадан 2 кун ўтиб вазият ўзгарди. Қандай муаммога дуч келганимни тушунгандим. Кейин эса текширувлар бошланди ва саволлар бера бошладим: "Яна футбол ўйнай оламанми?". Вақт ўтиши билан соғая бошладим. Агар текширувлар натижаси яхши бўлса, аста-секин футбол ўйнай бошлашим мумкинлигини айтишди.
Кўплаб текширувлар ўтказилди. Юрагим жисмоний юкламаларни кўтара олди ва ҳеч қандай салбий таъсир бўлмади. Ойма-ой юкламаларни ошириб бориб, сўнгра майдонга тушишим мумкин", - деди Эриксен.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Эриксеннинг юрагига кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 15:12, 08.02.2022. Ўқилди: 2655 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар