Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз янги тарихига сайр

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатарда фаолият юритаётган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида бу сафар ЎФФ Ижроий қўмитасининг илк йиғилишига 30 йил тўлгани муносабати билан тарихдан қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Демак, футболимизнинг янги тарихи бўйлаб сайрга марҳамат.

***

- Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроий қўмитасининг йиғилишига 30 йил бўлди. Унда 2та муҳим қарор қабул қилинганди:

1. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини тузиш тўғрисида;

2. Ўзбекистон миллий чемпионатини ташкил этиш тўғрисида.

Мамлакат эндигина мустақилликка эришганди. Моҳиятан олганда, ўша пайт ҳамма ҳам бу Ўзбекистон футболи учун нимани англатишини унча тушунмаган. Ўша даврнинг 3та етакчи клуби - «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Навбаҳор» МДҲ чемпионатида қатнашишга ҳозирлик кўраётганди. Шу боис ҳам, Ижроий қўмитанинг 1992 йил 31 январдаги қарорида Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида уларнинг ўринбосарлар жамоаси ўйнаши кўрсатилган. Ҳар уч жамоа аввалги мавсумда ўйнаган таркибини деярли сақлаб қолганди. «Пахтакор» эса сезиларли даражада кучайди. Хусусан, Александр Тарханов бош мураббий лавозимига тайинланди. Мисол учун, кейинроқ машҳурликка эришган Юрий Ковтун ва Вели Қосумов таклиф этилган. Яна чемпионат ўйинларига чартер рейс билан қатнаш учун «ТУ-134» самолёти сотиб олиш борасида жиддий гаплар урчиди. Умуман, жамоа олдига еврокубокларга чиқиш вазифаси қўйилганди.

Бироқ Ижроий қўмита йиғилишининг эртасигаёқ ҳаммаси барбод бўлди. Чунончи, Мос­ква клублари 1 февраль куни меморандумни эълон қилишдики, у ҳали туғилмаган МДҲ чемпионатини дафн этди. Бу собиқ иттифоқ республикаларининг барча клублари учун якуннинг бошланиши эди. «Пахтакор»дан нафақат таклиф этилганлар, балки Россия клубларидан чорлов олган ўз тарбияланувчилари - Геннадий Денисов, Миржалол Қосимов, Андрей Пятницкий, Игорь Шквирин ҳам кетишди. Табиийки, шундан сўнг янги йўлга қўйилган Ўзбекистон чемпионати Олий лигасига фақат асосий таркиб жамоалари киритилди. Хуллас, элитанинг илк мавсумига 18та клуб тайёргарлик кўра бошлади. Бироқ мавсум бошланиши арафасида Навоийнинг «Зарафшон» жамоаси Олий лигада иштирок этишдан бош тортиб, Биринчи лигага қўшилди. Шу тариқа элитанинг илк мавсумида 17та жамоа қатнашди.

Ўзбекистон терма жамоаларига келсак, Ижроий қўмитанинг ўша йиғилишида мураббийлар номи тасдиқланди. Яъни миллий жамоага Рус­там Акрамов ва Виталий Суюнов, олимпия термасига Тўлаган Исоқов ва Виктор Тихонов номзоди танланди. Ўшанда номзод футболчиларнинг биринчи рўйхати ҳам тузилган эди. Фақат олимпия терма жамоаси рўйхатида тушунарсиз чигаллик кузатилган. Яъни рўйхатга жамоа ташкил этилган вақт 23 ёшда бўлган футболчилар киритилган. Ваҳоланки, олимпиячилар учун биринчи расмий турнир бўлиши эҳтимоли бор Атланта Олимпиадаси йили инобатга олиниши керак эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:10, 12.02.2022. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик