«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг айтишича, унинг жамоаси Италия чемпионатида «Милан» устидан эришилган ташаббусни мавсум якунига қадар сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда «Football Italia» интертет-нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионати 31-турида «Милан» ўз майдонида «Фиорентина»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Ювентус» эса сафарда «Палермо»ни 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «Милан»дан бир очкога ўзиб кетди ва айни вақтда «А» Серия пешқадами бўлиб турибди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги учрашувда Бонуччи ҳам гол муаллифи бўлди.
«Милан»дан орқада қолиб кетмаслик учун «Палермо»га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини билардик. Бахтимизга, Амаури бизнинг ишимизни янада енгиллаштирди», деди ҳимоячи.
«Биз ғалаба қозондик ва «россонерилар»дан ўзиб кетишга муваффақ бўлдик. Энди мана шу устунликни сақлаб қолишни истаймиз. Чоршанба куниёқ бизни «Лацио»га қарши жиддий синов кутиб турибди», дея қўшимча қилди «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи.
Бонуччи ушбу мавсум «А» Серия доирасида «Ювентус» сафида 25 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).