Бугун Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Эътиборлиси, шу пайтгача 8 очколик фарқ билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турган "МЮ" кейинги ўйинларни кўтаринки руҳда ўткзаётган "Уиган" меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ютқазди.
Эътиборлиси, ўйин давомида "Уиган"нинг тоза голларидан бири (муаллиф – Мозес) ҳисобга олинмаган бўлса, улар дарвозаси томон яққол пенальти ҳам белгиланмади.
50-дақиқада эса Мелоуни ажойиб комбинациядан сўнг жарима майдони ташқарисидан айланиб ўтувчи бетакрор зарбани ижро этиб, Де Хеа қўриқлаётган дарвоза тўққизлигига ин қурган ўргимчакларни безовта қилди — 1:0.
Ушбу голдан сўнг "МЮ" бироз ташаббусни олгандек бўлди. Бироқ бир сония ҳам майдон четидан кетмаган Роберто Мартинес шогирдлари кўрсатмаларни аъло даражада бажариб, хавфли рақибнга хавфли вазият яратишга имкон беришмади.
1:0 ва "Уиган"нинг ҳақли ғалабаси!
Бу орада "МЮ" таъқибчисига айланган шаҳарликлар ўз майдонида "Вест Бромвич Альбион" устидан йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди манкунианлар орасидаги очколар фарқи 5 тани ташкил этмоқда.
3-ўринда бораётган "Арсенал" ҳам меҳмонда "Вулверҳэмптон" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ. 33-ТУР
МАНЧЕСТЕР СИТИ – ВЕСТ БРОМВИЧ 4:0 (1:0)
Голлар: Агуэро (6, 4), Тевес (61), Сильва (64).
Манчестер Сити: Жо Ҳарт, Ричардс, Компани, Лескотт, Клиши, Бэрри, Н. де Йонг, Насри, Сильва (Сабалета, 81), Тевес (Жонсон, 63), Агуэро (Жеко, 74).
Вест Бромвич: Б. Фостер, Жонс, Доусон, Ольссон, Шори, Шарнер, Мулумбу (Фортюн, 68), Кокс, Эндрюс, Дорранс (Тчойи, 78), Лонг.
УИГАН – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (0:0)
Гол: Мэлоуни (50).
Уиган: Аль-Хабсий, Алькарас, Колдуэлл, Фигероа, Бойс, Босежур, Ж. Маккарти, Макартур, Мозес, Мэлоуни (Сэммон, 77), Ди Санто (Диаме, 70).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Жонс, Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия, Эшли Янг (Клеверли, 46), Х. Эрнандес (Уэлбек, 58), Руни (Нани, 65).
Огоҳлантиришлар: Ж. Эванс (22), Ди Санто (23), Жонс (85).
ВУЛВЕРҲЭМПТОН – АРСЕНАЛ 0:3 (0:2)
Голлар: ван Перси (9-пенальтидан), Уолкотт (11), Бенаюн (69).
Вулверҳэмптон: Ҳеннеси, Зюбар, Стирман, Бассонг, Уорд, Генри, Дэвис (Берра, 10), Кайтли, Эдвардс (Милияш, 53), Жарвис, Дойл (Ст. Флетчер, 78).
Арсенал: Шченсни, Санья (Женкинсон, 85), Журу, Вермален, Андре Сантос, А.Сонг, Артета, Уолкотт (Окслейд-Чемберлен, 76), Рэмзи, Бенаюн, ван Перси.
Огоҳлантиришлар: Дойл (40), Зюбар (56), Кайтли (58).
Четлатиш: Бассонг (8).
КПР – СУОНСИ 3:0 (1:0)
Голлар: Бартон (45), Мэкки (55), Бужаки (67).
КПР: Кенни, Онуоха, Хилл, А. Фердинанд, Тайво, Бужаки, С. Диаките, Мэкки (Райт-Филлипс, 78), Таарабт, Бартон, Замора (Ботройд, 78).
Суонси: Ворм, Колкер, Н. Тэйлор (Тейт, 46), Уилльямс, Ранхель, Аллен, Бриттон (Мур, 62), Сигурдссон, Рутлеж (Дайер, 46), Грэм, Синклэйр.
Огоҳлантиришлар: Тайво (72), С. Диаките (79).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).