Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзимизнинг Ахбор ака

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбек футболи фахрийси Ахбор ака Имомхўжаев 19 февраль куни қутлуғ 86 ёшга тўлди. Махсус мухбиримиз Ҳусан Темиров футболимиз журналистикаси отахонини таваллуд айёми билан қутлаш баҳона бафуржа суҳбат асносида у кишининг фаолият йўлига бирров назар солди.

- Ахбор ака, шундай қувончли лаҳзаларда кўнг­лингиздан нималар ўтяпти?

- Ортга назар ташлар эканман, мазмунли ва унутилмас умр йўлини босиб ўтганимга амин бўламан. Бутун ҳаётим давомида мени қўллаб келган устозлар, яқинларим, дўст­ларим жуда кўп. Шак-шубҳасиз, бахтли инсонман. Умр йўлдошим, раҳматли Фаридахон билан роппа-роса ярим аср бирга умр кечирдик, 5 фарзандни тарбияладик. 2009 йили рафиқам омонатини топширганида, дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўринганди. Муҳими, фарзандларим ва набираларим мени сира ёлғизлатиб қўйишмади. Мана, бугун 15 набира ва 21 эварининг бахтли бобосиман ва бунинг учун аввало, Яратганга шукрона айтаман.        

- Ўзбек футболида шарҳловчилик мактабини яратдингиз. Бу сизга нима берди?

- Аввало, халққа танилдим. Шу касб ортидан 10 минглаб мухлислар орттирдим, юрт кездим. Ҳозир мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам дўстларим, биродарларим бор. Биласизми, қайси вилоятга хизмат сафари билан борсам, камдан-кам ҳолатда меҳмонхонага жойлашардим. Яъни дўстларим ўз хонадонларига олиб кетишарди. Агар уйларига бориш имкони топилмаса, ҳаттоки, мендан бироз ранжишарди. Шундай ҳурмат ва эътиборнинг ўзи бахт эмасми? Умрим давомида кўплаб дўст ва яқинларимни йўқотдим. Ўзаро суҳбатларимиз - ширин хотира. Фурсатдан фойдаланиб, улар хотираси олдида бош эгаман.     

- Икки даврни кўрдингиз - собиқ  иттифоқ ва мустақиллик йиллари. Армонли дунёнинг кемтиги нима?

- Очиғи, ҳозирги авлод шарҳ­ловчиларига ҳавасим келади. Роҳатланиб ишлаш учун барчаси муҳайё. Биз эса барчасини нолдан бошлаганмиз. Ҳеч қандай база йўқ эди. Ҳозирги замонавий технология­лар, хусусан, интернет қаерда дейсиз...? Ўйин шарҳига тайёрланиш жараёнида қанча-қанча газеталарни варақлаб чиқардик: «Советский спорт», «Футбол - хоккей», «Ўзбекистон физкультурачиси»... Керакли маълумотлар базасини тўплаш учун яна бир қатор нашрларни йиғиб борардик. Шу тариқа 1та ўйин шарҳига камида 2-3 кун ҳозирлик кўрардик. Энди интернет бор, қидирув тугмасини боссангиз, бас. Мустақилликка эришмаганимизда, миллий чемпионатимиз ҳам йўлга қўйилмасди. Спортчиларимиз суверен давлат номидан Олимпиада ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида иштирок этолмасдилар. Асосийси, истиқлол бизга ўзлигимизни англаш, миллий мафкурамизни юксалтириш, аждодларимиз маданий меросини ўрганиш, уларни қадрлаш имконини берди.    

- Ўзбек футболи истиқлол йиллари ўз шаклу-шамойилига эга бўлди. Бироқ мундиал ҳамон орзулигича қолмоқда...

- 30 йилки, футболимиз жаҳонга чиқишини кутиб яшаяпман. Албатта, терма жамоа­мизни ЖЧда кўриш орзуси йўқолгани йўқ. Аммо ортда қолган давр шуни кўрсатдики, бунга ҳали тўлиқ тайёр эмасмиз. Тан олиш керак, сўнгги йилларда футбол тизими ўзгарди. ЎФА ва ПФЛ соҳани даромад манбаига айлантириш йўлидан бормоқда. Мана, футболни турли иллатлардан тозалаш, уни шахсий томорқасига айлантириб олган «қон сўрувчи зулуклар»дан воз кечиш, болалар секторини ривожлантириш, одилона ҳакамликни таъминлаш ҳаракати кучли. Умид қиламизки, ҳозирги ислоҳотлар эртами-кеч ўз самарасини беради ва миллий жамоамизни мундиалда кўрамиз, барибир.       

- Айтингчи, Ўзбекистон миллий чемпионатини ташкил этишда равон йўл танлаганмиди?

- Албатта, дастлабки йиллар жуда оғир бўлган ва шунга яраша, кўплаб хато-камчиликлар ҳам кузатилган. Зеро, мутахассислар ва кадрлар етишмовчилиги ҳам бор эди. Илк мавсумда 2та клубни чемпион сифатида тан олингани, формат ва иштирокчилар сонининг тез-тез ўзгаргани шу хатолардан бир томчи. Муҳими, бугун юртимизда мутахассисларнинг бутун бир авлоди шаклланди. Футбол менежменти ва маркетинги ривожланди, мустаҳкам инфратузилма яратилди. Яна академиялар фаолият бошлади. Айтиш мумкинки, футболимиз энди-энди ўз рельсига тушди. Буёғига ҳаммаси яхши бўлади, насиб қилса.

- Ўзбек футболидаги ҳакамлик мактабига муносабатингиз?

- Соҳадаги фаолиятимни айнан ҳакам сифатида бошлаганман, бир неча йил давомида республика ва собиқ иттифоқ миқёсидаги учрашувларни бош­қарганман. Шуни ишонч билан айтаман, ортда қолган йиллар Ўзбекистонда кучли ҳакамлик мактаби шаклланди. Қаранг, футболчиларимиз ҳали катта мундиалга чиқа олишмади, ҳакамларимиз эса бу ишни аллақачон уддалашди. Ҳаттоки, ўзбек ўғлони Равшан Эрматов ЖЧда энг кўп ўйин бош­қарган рефери бўлиб турибди.

- Сизни «Ўзимизнинг Ахбор ака»,  деб эъзозлашади. «Дода» бўлсангизда, ҳамон мухлислар наздида ўша чаққон ва эпчил, талабчан, зукко Ахбор акасиз.

- Таърифлар учун ташаккур. Бутун умр спортга ошно тутиндим, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишни кундалик одатга айлантирдим. Ҳеч қачон чекмадим, зарарли иллатлардан узоқ юришга интилдим. Тўғри, ҳашаматли яшамадим. Дейлик, рўзғор ва фарзандлар тарбия­сидан орттириб, автомобиль ҳам харид қилолмадим, дан­ғиллама иморат сололмадим. Аввалига отамдан қолган ҳовли, кейинчалик давлат берган 3 хонали квартира яшадим. Ҳозир ўша квартира нархига мос 3 сотихлик ҳовлидамиз. Асосийси, босиб ўтган умр йўлимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Виждоним олдида покман, кечаси бемалол ухлайман, ҳар қандай инсон кўзига тик қарай оламан, ҳеч кимдан тили қисиқ жойим йўқ. Бу ҳам катта бахт аслида. Ўзига шукр.     

- Мухлислар овозингизни роса соғинишган...

- Барчалари омон бўлишсин. Футбол - уларники, халқники. Шундай экан, ҳар бир футболчи майдонга тушар экан, аввало, шуни юракдан ҳис қилиши керак. Қадрдонларим ва мухлисларимга энг самимий тилакларимни йўллайман. Орзу қилиш ва унга интилиб яшашдан асло чарчашмасин. Умид қиламанки, ЖЧ-2022 Ўзбекистон термаси иштирокисиз ўтадиган охирги мундиал бўлиб қолади.  

- Мухлислар номидан мазмунли суҳбат учун катта раҳмат. Халқимиз, фарзандлар ва набиралар ардоғида фароғатда бўлинг.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 24.02.2022. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик