Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 2:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 5 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессининг Париждаги келажагига шубҳа билан қарашмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Месси «ПСЖ»га ўтганидан сўнг унинг ўйинида пасайиш кўзга ташланди. Буни бир қатор журналист ва мутахассислар ҳам эътироф этишмоқда. Жумладан, «Арсенал»нинг собиқ футболчиси, Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Эммануэль Пети ҳам энди чаққон ва ғайратли Лео қайтмаслигини тан олмоқда.

«Мен Мессини «ПСЖ» либосида кўрсам, бундан хафа бўляпман. Биз ҳаммамиз унинг муваффақиятга эришишини истаймиз, бироқ буни «Барселона»да амалга оширилишига барча ўрганиб қолган. Мен Месси ва Мбаппени солиштирмоқчи эмасман. Аммо сўнгги бир неча ой ичида биз бир юлдузнинг сўниб, иккинчисининг кўтарилганига гувоҳ бўлдик. Бу ердаги сўнган юлдуз «Барселона»да порлаган Мессининг сояси холос», — дейди Пети.

Шунингдек, Петидан бошқа бир қатор экспертлар ҳам Лео борасида ижобий фикрда эмаслар. Қуйида бу ҳақида қисқача тўхталамиз.

Тьерри Анри, «Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси, Франция жамоаси таркибида жаҳон чемпиони:

«Месси тўп билан жуда кам вақтини ўтказмоқда. Ҳозирча «ПСЖ» тўлиқ Мбаппега қурилган жамоа. Қолган футболчилар ҳам айнан унга тез-тез тўп узатишга ҳаракат қилишади. Бир нуқтада фақат битта лидер пайдо бўлиши керак. «ПСЖ»да юлдуз футболчилар жуда кўп».

Златан Ибраҳимович, «Милан» ҳужумчиси:

«Бу Месси учун яхши чақирув. У «Барселона»даги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг янги синовларни ҳам бошидан ўтказиши керак эди. «ПСЖ» ғалаба қозонишни истайдиган ва ўсиб бораётган юқори амбицияли клуб. Ҳозирги «ПСЖ» менинг давримдагидан яхшироқ жамоа эмас. Энди у каби уюшқоқлик қайтиб келмайди».

Жибриль Сиссе, «Ливерпуль» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси:

«Мен ҳозирги Мессининг ўйинларидан умуман ҳайратланмайман. Буни табиий қабул қилиш керак. Менимча, айни дам ҳатто, Бен Арфа ҳам Мессидан яхшироқ ўйнайди. Мен унинг ўйинини кузатдим. Яна бир бор айтаман - биз билган Лео энди қайтиб келмайди».

Рафаэл ван дер Ваарт, «Аякс», «Реал Мадрид», «Тоттенхэм» ва Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси:

«Мессининг ўйинлари менинг ҳафсаламни пир қилади. Бу ирода кучи билан боғлиқ масала. У Парижда сидқидилдан ўйнашни хоҳламаяпти. Мессидан мухлислар жуда кўп нарсаларни кутишганди. Агар у гол ура олмаса ёки голли узатма бермаса, жуда ёмон ўйин ўтказди деб баҳоланмоқда. Ҳозирги картинада Неймар ва Мбаппе Мессидан яхшироқ кўринади».

Сеск Фабрегас, «Монако» ярим ҳимоячиси ва Мессининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши:

«Месси, албатта, ўзига лойиқ бўлган ўйин жиҳатидан анча кўп танқид қилинмоқда. «Реал»га қарши ўйиндан сўнг уни танқид қилганларнинг фикрларини ўқидим. Ҳа, у майдонда асосий юлдуз бўлмасада, яхши ўйин кўрсатди. У Мбаппени биринчи бўлимда майдонда бошқа ҳеч бир футболчи қила олмаган пас билан таъминлаб, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга олиб чиқди. Шунингдек, у Неймарга эҳтимолий ассистентлик ҳам қилди. Ҳа, у пенальтини амалга ошира олмади, лекин амалга оширилмаган пенальти учун уни айбдор қилиш шунчаки кулгили. Футбол бу билан чекланиб қолмайди. Қолаверса, Куртуа кўплаб фантастик сейвларни ҳам амалга оширди».

Андрей Аршавин, «Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси:

«Месси эффекти жамоага деярли фойда бермаяпти. Унинг «ПСЖ» ўйинига ҳалигача мослашиб кета олмагани яхши эмас. Почеттино бу борада анча муаммога дуч келмоқда. Клуб доимо 4-3-3 схемасида ҳужумда ёрқин ўйинчилар билан ҳаракатланди, ҳимояга фақат Ди Мария ёрдам бера олди холос. Энди эса бунга Месси қўшилди. Сўнгги йилларда «Барселона»да у марказга яқинроқ бўлган иккинчи ҳужумчи ортида ўйнаган эди. Энди у Париж клубида тўлиқ қанотда ўйнаши керак.

Бу жуда қийин бўлади. Месси энди бегона ўйинчига айланди. У вақт бўйича кўп тўпга эгалик қилади, «ПСЖ» эса ўз услубида кўпроқ тезликка эътибор қаратган. Месси тўп билан ўйнашни яхши кўради. Менимча, ҳозирча мураббий кўпроқ қийинчиликларга дуч келмоқда. Лекин бирор нарса қилиш керак, сиз шундай футболчини захирада ушлаб туролмайсиз. У ўз жойини топиши, тезроқ мослашиши керак».

Николя Анелька, «Реал», «Челси» ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси:

Месси бутун фаолиятини «Барселона»да ўтказди, унга бошқа клубга мослашиш осон эмас, чунки бу ерда унинг учун ҳамма нарса янги. Менимча, у «Барселона»ни тарк этишни хоҳламаганди, балки бу мажбурликдан содир бўлди. Энди эса мослашиш осон бўлмайди».

Луис Суарес, «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси ва Мессининг «Барселона»даги дўсти:

Мен у билан ҳар куни гаплашаман. Бироқ ҳеч қачон ундан келажаги ҳақида сўрамаганман. Чунки биз профессионал футболчимилармиз ва бундай дақиқаларда қандай ҳаракат қилишни яхши биламиз. Месси менга у ер анча совуқлиги ва қор остида ўйнаб жуда қийналганини айтди. У ердаги совуққа кўникиш ҳам керак. Бусиз илож йўқ».

Карим Бензема, «Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси:

«Мессидек футболчини танқид қила олмайман. Агар Ким бундай қилса футболда ҳеч нарсани тушунмайди».

Киритилди: 18:19, 25.02.2022. Ўқилди: 2271 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Аброр Каримов 2
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
7 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
8 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
10 Локомотив Қувончбек Абраев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик