Бундан қарийб 18 йил олдин, 2004 йилнинг 24 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Олд Траффорд”да “Ошхона жанги” сифатида тарихга кирган ўйинда майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Алекс Фергюсоннинг юзига Сеск Фабрегас томонидан улоқтирилган пицца бўлаги тегиб кетган эди, ўшанда.
Аслида “Олд Траффорд”даги “Ошхона жанги” аввал ҳам содир бўлган – 2003 йилнинг 21 сентябрида, “Арсенал” Манчестердан очко олганда (ўйин голсиз дуранг билан якунланган) содир бўлган эди. "Канонирлар" сардори Патрик Виейра иккинчи сариқ карточка сабабли майдондан четлатилганди. Сўнгги сонияларда “Манчестер Юнайтед” ҳужумлари етакчиси Руд ван Нистелрой пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Бутун ўйин ақл бовар қилмайдиган асабий тарангликда ўтди, бу эса майдонда доимий тўқнашувларга олиб келди. Учрашув натижасида “Арсенал”нинг беш нафар футболчиси, “Юнайтед”нинг икки нафар футболчиси, шунингдек, бутун “Арсенал” жамоаси катта миқдорда жаримага тортилди. Бундан ташқари, меҳмонлар футболчилари Лоран, Виейра, Мартин Киоун ва Рей Парлор ҳам бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Муросасиз рақибларнинг янги учрашуви, бу янада қизиқарли баҳсларни ваъда қиларди. Инглиз таблоидлари шов-шувли ўйин хотираларини эслатар эди, шундан сўнг Виейра ва “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер ван Нистелройни симуляция қилишда айблаган эди, “Манчестер Юнайтед” устози Алекс Фергюсон эса голландиялик футболчи тарафини олган. Сер Алекс ўшанда шундай деган эди: “"Арсенал" футболчиларининг қилган иши мен футболда кўрган энг ёмон нарса эди”.
2004 йилнинг октябрида «Арсенал» «Олд Траффорд»га нафақат мамлакат чемпиони, балки АПЛда 49 та ўйинда мағлуб бўлмаган жамоа сифатида келган эди. 2003 йил 4 майдан 18 ой давомида улар бу натижвни қайд этган эди! Барча этакчилар сафда эди - Анри, Бергкамп, Виейра, Юнгберг, Кемпбелл, Коул, Туре, Леманн…
10-турга келиб, “Манчестер Юнайтед” пешқадам “канонирлар”дан 11 очкога ортда қолганди.
Ундан ташқари “манкунианликлар” сардори Рой Кин ҳам ушбу баҳсни ўтказиб юбориши керак эди. Бу эса «Манчестер Юнайтед»нинг муваффақиятга эришиш имкониятларини янада қийинлаштирди - майдон марказида даҳшатли Виейрани ким ушлаб туради?
Аммо ҳужумда мезбонлар инглиз футболининг асосий иқтидори – Евро-2004да ажойиб ўйнаган 18 ёшли Уейн Рунига эга эди. Унинг "Эвертон"дан келиши Фергюсонга 2003 йилдаги ўйиндан фарқли ўлароқ, икки ҳужумчи ўйинига ўтиш имконини берди. Ван Нистелрой ва Руни олдинга ўтишди, Гиггз ва Роналду уларни қанотлардан қўллаб-қувватлар эди, Скоулз ва Фил Невилл марказий ярим ҳимояда тандем ташкил қилишганди.
Мегаюлдузлар ва ҳужум усталари кўп бўлишига қарамай, “Орзулар театри”даги томошабинлар 72 дақиқа давомида голсиз футбол томоша қилишди. Кўп асабийлашиш, кўп кураш, кўплаб қоидабузарликларга бой ўйин гувоҳи бўлишаётган эди.
Кейин эса Уэйн Руни “Арсенал” жарима майдончаси ичида Кемпбелл томонидан йиқитилди. Рефери эса бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Зарба бериш учун келган Руд ван Нистелрой эса бу сафар адашмади ва ҳисобни очди.
Қўшиб берилган вақтда Рунининг ўзи гол уриб ҳисобни 2:0 кўринишига келтиради. Шу тариқа “канонир”ларнинг мағлубиятсиз сериясига “қизил иблислар” якун ясайди.
Учрашувдан сўнг иккала томон ҳам бир-бирини спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларда, симуляцияларда айблашади, шунингдек, ҳакамга эътироз билдиришади. Венгер журналистларга Руни ўзи яқилганини ва пенальти сўраганини айтади (ҳакамликни танқид қилгани учун мураббий кейин 15 минг фунт жаримага тортилади). Кемпбелл ҳам ўз томонида ҳеч қандай қонунбузарлик йўқлигини даъво қилиб, ёш англиялик билан қўл бериб кўришишдан бош тортади.
Аммо бутун дунё эртаси кунигача билмайдиган асосий воқеа эчиниш хоналарига олиб борувчи трибуна остидаги туннелда бўлиб ўтади. Англия матбуотида "Арсенал"нинг номаълум футболчиси Фергюсоннинг йузига овқат ташлаганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлади. Вариантлар муҳокама қилинди: пицца, қаҳва, помидор ёки нўхат шўрва. Ҳар ҳолда, айнан шу сабабдан «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи журналистлар олдидаги мажбуриятларини бажариб, клуб спорт кийимида флеш-интервью беради.
Йиллар ўтиб, "Арсенал" ҳимоячиси Эшли Коул ўзининг автобиографиясида содир бўлган воқеани қуйидагича тасвирлаб берди: "Биз пластик туннелдан ўтаётган эдик. Ҳамма бир-бирига қаради. Улар бақиришди: "Ҳа, сиз фирибгарлар!". Ўйинчилар тор йўлакда тўқнашди, мен ўртада эдим. Бизнинг мураббийимиз Фергюсоннифранцуз тилида сўкканини эшитдик, бунга жавобан шотландча сўкишлар бўлди. Бир пайт менинг бошим устидан бир парча пицца учиб ўтди, у айнан Фергига тегди. Туннел бўйлаб шапалоқ садоси эшитилди ва ҳамма нарса тўхтади: муштлашиш, қичқириқ, бутунлай тинчиб қолди. Ҳамманинг кўзлари пицца бўлаги ўша машҳур юздан чиройли қора костюмга сирғалиб тушганига тикилди. Мен Фергюсон кимгадир тарсаки тушуради деб ўйладим, лекин у сўкиниб, минғирлаб, майдаланган нарсаларни силкитиб, кийим алмаштириш хонасига кирди. Биз эса унинг бу ҳолатидан кулдик.
Бу пиццани ким ташлади - кўп йиллар давомида сир бўлиб қолди ва фақат 2017 йилда Ошхонадаги жанг куни эндигина 17 ёшда бўлган ва бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказган Сеск Фабрегас бу унинг иши эканлигини тан олади.
"Биз ўзимизни алдангандек ҳис қилдик, чунки биз мағлубиятга лойиқ эмасдик", деб эслайди испаниялик 2004 йил октябрь ойида. - Ўйнамаганим учун туннелга биринчилардан бўлиб тушдим. Кийиниш хонасида мен пицца кўрдим, оч қолганим учун бир парча олдим. Кейин у қичқириқни эшитди, орқага қайтди ва Фердинанд, Анри, Кемпбелл ва бошқа катта футболчилар қандай жанг қилишларини кўрди. Мен ёш эдим ва нима қилишни билмасдим. Мен жуда кичкина ва ориқ эдим, ростини айтсам, ҳеч кимни нишонга олганим йўқ эди. Кейинчалик мен жаноб Фергюсонга пицца бўлаги текканини кўрдим, мен аллақачон омма олдида кечирим сўраганман ва яна узр сўрашга тайёрман. Бу беихтиёр, шунчаки бахтсиз ҳодиса эди. Мен ёш эдим”.
Фергюсон ўз таржимаи ҳолида Сескни айбламаган: “Кўпчилик менга пицца улоқтирган Фабрегас бўлган дейишади, лекин шу кунгача буни ким қилганини билмайман”.
Миржалол Пардабоев тайёрлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).