«Андижон» ФК: Абдулҳафиз Абдулҳамидовни Туркиядаги даволанишини таъминламоқдамиз
Олдинроқ, "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраганди.
"Маълумки, “Андижон” футбол жамоамиз қишки йиғинларнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шахрида 14 кун давомида олиб борди. Йиғин давомида матбуот раҳбарининг соғлиғида муаммолар бўлган ва шахардаги шифохонага олиб борилиб тегишли муолажалар олиб борилган.
Сафардан кайтиш чоғида матбуот раҳбари Анталиядан Истанбулга бир соатлик парвоз қилиб етиб келган. Истанбул аэропортида навбатчи шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилганда беморда қанд миқдори меъёрдан ортиб кетганлиги сабабли парвозга рухсат беришмаслигини, тегишли муолажалар қилиб қайта таҳлилдан ўтказиб беморнинг холати барқарор бўлгандагина Ўзбекистонга учириб юборишларини билдиришган. Шундан сўнг клуб раҳбарияти клуб матбуот раҳбари ва шифокорини Истанбулдаги шифохонада қолдиришган. Хозирда мунтазам равишда Истанбулдаги шифохона билан алоқада бўлиб вазият назорат қилиб борилмоқда, муолажалар душанба кунига қадар давом этиши ва шундан сўнг қайта таҳлил ўтказгандан сўнг Ўзбекистонга учиб келишларини маълум қилишди. Барча муолажалар ва таҳлиллар учун тўловлар клуб томонидан амалга оширилмоқда.
Клуб хар бир ходимни химоя қилади ва қадрлайди".
Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:45, 27.02.2022. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар