Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [49]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [13]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [9]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [6]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон дзюдо федерацияси европалик мутахассис билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон дзюдо федерацияси катта марраларни забт этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Федерация халқаро майдондаги натижаларни янада кучайтириш мақсадида германиялик мутахассис билан шартнома имзолади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита вице-президенти, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва жамоамизда янги иш бошлаган германиялик мутахассис Марко Шпитка қатнашди.

Даставвал, Ойбек Касимов ўзбек дзюдосининг сўнгги йилларда эришаётган улкан муваффақиятлари ҳақида тўхталди.

“Дзюдо ўзбек спортида муҳим ўринга эга. Муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ўзбек дзюдоси йилдан йилга ривожланишда давом этмоқда. Мустақил Ўзбекистонимизнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритган илк медали ҳам ушбу спорт турига тўғри келади. Сўнгги Олимпиадаларда дзюдочиларимиз делегациямиз ҳисобига қимматли медалларни тақдим қилишмоқда. Ҳозирда афсонавий Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз бу йил Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўряпти. Бу йўлда Сиз каби улкан тажрибага эга мутахассисларнинг ёрдами бизга жуда ҳам ас қотади”, – деди Ойбек Касимов.

Шундан сўнг Азизжон Камилов Марко Шпитканинг жамоамиздаги фаолияти, олдига қўйилган режалар ҳақида тўхталди:

“Жаноб Шпитка жаҳон дзюдосида улкан тажрибага эга. Унинг зиммасига бир қатор муҳим вазифалар юклатилади. Жумладан, терма жамоалар учун стратегик режалар ишлаб чиқиш, машғулотлар жараёнини янада чуқур таҳлил қилиш, спорт тиббиётида эришилган сўнгги ютуқларни терма жамоаларимизга олиб кириш, аёллар дзюдоси ривожини янада кучайтириш ва бошқалар. Маълумки, бу йил олдинда бизни улкан стартлар кутиб турибди. Уларда юқори натижаларга эришиш учун жамоамизга Марко Шпиткадек мутахассисларнинг хизмати айни муддао бўлади”.

Ўз ўрнида, германиялик мутахассис терма жамоамизда фаолият бошлаётганидан хурсанд эканини яшириб ўтирмади.

“Куни кеча якунига етган Тел-Авив “Катта дубулға” турнирида хорижлик дўстларим Ўзбекистон терма жамоасида фаолият бошлаётганимни эшитиб, мени қутлашди. Ўзбек дзюдосини катта келажак кутмоқда. Ёшларингизнинг техникаси ва ғалабага бўлган шижоатига доим қойил қолганман. Янги жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Олдимизга қўйилган мақсадлар йўлида бор кучимни ишга соламан”, – деди германиялик мутахассис.

Шу ўринда Марко Шпитканинг фаолиятига назар ташласак. У 1971 йил Германияда таваллуд топган. Спортчилик фаолияти давомида Европа чемпиони, жаҳон чемпионати (1997) ҳамда Атланта-1996 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлган. Мураббийлик фаолияти давомида 2007-2019 йиллар Австрия терма жамоасида улкан ютуқларга эришди. 7-дан қора белбоғ соҳиби.

У ўтган йил декабрь ойида Тошкентда ўтган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида баҳсларни бевосита кузатиб бориб, терма жамоамизга номзод спортчилар билан яқиндан танишганди. У каби маҳоратли мураббийларнинг терма жамоларимизга жалб қилинишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва ХВИИ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида” ПҚ-5281 Қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш йўлидаги ишлардан бири сифатида ҳам эътироф этиш мумкин.

Янги мураббий келгач Илиас Илиадис жамоамиз бош мураббийи сифатида ишлашда давом этади. Марко Шптика Камол Муродов, Нурали Қобулов, Жамшид Худойберганов, Нелля Киямова, Рафгат Измайлов, Искандар Расулов, Қаҳрамон Нуриллаевлар билан мураббийлар штабидан жой олади ва режаларни мувофиқлаштирган ҳолда ишлашда давом этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:49, 28.02.2022. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.