Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тойчоқлар» «чўпон»сиз қолишди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда немис футболи жамоатчилигини кутилмаган янгилик ларзага келтирди. Шу пайтгача Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубида спорт директори вазифасини адо этиб келган чинакам афсона - Макс Эберль жамоани тарк этди. Қуйидаги материал «Боруссия-Парк»да ажойиб лойиҳани воқеликка айлантирган фидойи мутахассис фаолиятига бағишланган.

Ортда қолган 20 йилдан кўпроқ вақт, аниқроғи, 8429 кундан кейин 48 ёшли мутахассис фаолиятига парда торт­ди. Унинг даврида «тойчоқлар» сафидан етишиб чиққан Марко Ройс, Данте, Хуан Аранго, Марк-Андре тер Штеген, Гранит Жака каби кўпгина футболчилар машҳур «айғирлар»га айландилар. Жамоа эса йил сайин қаддини ростлаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолишга интиладиганлар гуруҳидан ўртамиёналар сафига кўтарилди. Кейин «Боруссия» совринли ўринлар учун курашадиган асосий рақобатчилар даврасида еврокубок мусобақаларининг доимий иштирокчисига айланди. Шу тариқа жамоа ва мухлисларда ўтган асрнинг 70-йилларидаги порлоқ даврни тиклаш умиди пайдо бўлди. Макс Эберль ўзининг ўринли қарорлари билан муваффақиятга сезиларли ҳисса қўшди.

Футболчи сифатида «Бавария», «Бохум» ва «Гройтер-Фюрт» шарафини ҳимоя қилган бўлажак мутахассис фаолиятини айнан «тойчоқлар» сафида якунлагач, янги соҳага 2005 йилда ёшлар академиясининг координатори мақомида кириб келди. 2008 йилда собиқ футболчини спорт директори лавозимига таклиф этишди.

Лекин Гладбахда Макс фақат кадрлар масаласини муваффақиятли ҳал этиш билан кифояланиб қолгани йўқ, у бир қатор стратегик режаларни амалга оширишда ҳам фаол иштирок этди. Макс Эберль давридаги дастлабки тўлиқ мавсумдан бошлаб «Боруссия» ўртача 52тадан гол урди. Ундан аввалги 12 мавсумнинг ўртача кўрсаткичи 39та голга тенг бўлганди. Собиқ спорт директори давридаги 12 мавсумни «тойчоқлар» ўртача 12-поғонада якунлаган бўлсалар, янги спорт директори уларни ўртача 7-ўринга олиб чиқди. Охирги 12 мавсумнинг 6тасини «Боруссия» етакчи олтиликда якунлаганди. Шу мавсумларда жамғарган очколар бў­йича эса, жамоа фақат «Бавария», дортмундлик номдош рақиби ва «Байер»ни олдинга ўтказиб юборган ҳолда, 668 очко билан 4-ўриндан жой олди.

Шунингдек, Эберлнинг «Боруссия»си 4 марта ЕЧЛда иштирок этиб, 3 марта гуруҳ бос­қичида тўп суришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, жамоа ЕЛда 3 мавсум тўп сурди, 2020|2021 йиллар мавсумида «Реал», «Интер» ва «Шахтёр» жой олган «ўлим гуруҳи»да нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур натижа Макс Эберль учун спорт директори лавозимидаги энг юксак кўрсаткич сифатида ажойиб совға бўлди.

Гладбахдаги фаолияти давомида Эберль 7 нафар мураббий билан ҳамкорликда иш юритди: Ханс Майер, Михаэль Фронтцек, Люсьен Фавр, Андре Шуберт, Дитер Хеккинг, Марко Розе ва Ади Хюттер. Бу борада спорт директори мантиқан тўғри қарорларни қабул қилиш билан жамоанинг босқичма-бос­қич ривожланишини таъминлай олди.

Макс Эберлнинг муваффақиятини таъминлаган яна бир севимли қуроли - сайқал берилмаган ноёб иқтидорларни ўз вақтида аниқлай олиш хусусияти. Айнан шу фазилати туфайли, у Марко Ройсни кашф этганди. «Ханс Майернинг менга берган саволини яхши эслайман: «Макс, 4та гол урган 2-Бундеслига ўйинчиси учун 800 минг евро кўп эмасми?» Ханснинг шундай мазмундаги мулоҳазасидан сўнг, сизда мўлжаллаётган режангизга шубҳа пайдо бўлиши аниқ. Бироқ Марко ишончимни қозонган, ички сезги улкан салоҳият соҳибини харид қилаётганимизни айтиб, менга далда берганди. 800 минг евро ўша пайтда «Гладбах» учун катта маблағ ҳисоблансада, фикримдан қайтмадим», - деганди Эберль.

Кейин нима бўлганини футбол мухлислари яхши биладилар. 2011 йилда жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолган Ройснинг трансфер қиймати геометрик прог­рессияда қимматлаша бошлади, 12 ойдан кейин эса у «Боруссия»ни 4-ўрин соҳибига айлантирди. 2012 йилнинг ёзида «тойчоқлар» ўз халоскорлари билан хайрлашишга мажбур бўлдилар. Чунки Марко қадрдон Дортмундга қайтишга қарор қилганди. Бир пайтлари «қовоғарилар» рад этган озғин қувғиндининг қисқа вақт ичида Бундеслига мега-юлдузига айланишига Эберлнинг зийраклиги ва қатъияти сабаб бўлганди.

Гладбахликлар спорт директорининг навбатдаги зафарли юриши бироз «соя»да қолиб кетган бўлсада, ўз аҳамиятини йўқотмайди. 2009 йилда «Мальорка»дан келган Хуан Аранго «Боруссия-Парк»да анча вақт ўз салоҳиятини юзага чиқара олмади. Ҳатто жамоанинг ўша даврдаги бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам унга бўлган ишончни бутунлай йўқотганди. Лекин венесуэлалик футболчи кейинчалик ўзининг ажойиб ўйинлари ва голлари билан шубҳага ўрин қолдирмади.

Арангонинг Гладбахдаги дебют голи ўта чиройли услубда амалга оширилганди. Агар Мануэль Нойер бўлмаганида, Марк-Андре тер Штеген узоқ вақт Бундестим дарвозасини қўриқлаган бўларди. Гарчи Эберль унинг харид қилинишига алоқадор бўлмасада, Люсьен Фаврга асосий таркибнинг иккинчи дарвозабони ролига тавсия этганди. «У Германиядаги энг моҳир киперлардан бири», - Макс Эберлнинг берган баҳосини тер Штеген «Кёльн»га қарши Рейн дербисидаги ишончли ўйини (5:1) билан исботлади. Марк-Андре сал аввалроқ, 17 ёшгача бўлган терма жамоа сафида қитъа чемпионатида иштирок этган ва 5 учрашувда атиги 2та тўп ўтказиб юбориб, ғолибликни таъминлаганди.

Барселоналиклар таклифини рад этишнинг иложи йўқлигини аввалдан ҳис этган Макс жаҳон миқёсидаги янги юлдузни кашф этди. Унинг истеъфосидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган Гранит Жака кўплаб касбдошлари қаторида Эберлга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 2012 йилда «Базел»дан харид қилинган швейцариялик футболчи 4 йилдан кейин «Арсенал» сафига ўтиб, клубига катта даромад келтирганди. «Гладбахдаги шарт-шароитлар учун Максни жуда ҳурмат қиламан. У инсон ва менежер сифатида ўта самимий ва тўғрисўз, доимо ўйинчиларга ёрдам беришга шай. Расман у - спорт директори, аммо ҳаётда... Мен уни футболни миридан сиригача пухта ўзлаштирган, керакли паллада тегишли қарорларни қабул қиладиган буюк шахс сифатида  ҳурмат қиламан», - деганди Жака 2020 йили.

Гладбахда Макс ёрқин фаолият юритди. Бироқ Жаканинг фикрича, у ҳар қандай бошқа жамоада ҳам шундай муваффақиятга эриша олишига шубҳа йўқ: «У футбол оламини яхши билади, клуб ва жамоаси эҳтиёжларини аниқ ҳис этади. Қисқаси, Макс - ўз вазифасини аъло даражада маромига етказадиган мутахассис».

Ҳа, Бундеслига ўта ноёб функционердан жудо бўлди. Қизиқ, бу йўқотиш Гладбахнинг «Боруссия»сига қандай таъсир этаркин?

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:40, 28.02.2022. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.