Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Барселона” барча қарзларидан қутилиши ва жиддий трансферларни амалга ошириши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

 “Барселона”нинг қийин аҳволи ҳаммага маълум. Жамоада жуда катта қарз ва молиявий қийинчилик кузатилмоқда. Аммо клуб ўзларига пул манбаи топишди ва у билан деярли ярим йилдан бери келишувга эришишга интилмоқда. “Барселона”ни “ботқоқлик”дан чиқиб олишига ким ёрдам бермоқда ва бу ишлар қачон ва қандай қилиб бошланди? Қуйида айнан шу ҳақида тўлиқ маълумот билиб олишингиз мумкин.

Жамоа бош директори Ферран Ревертер истеъфога чиққанидан икки ҳафта ўтди, бу унинг президент Лапорта билан “Блаугранас”ни бошқариш усуллари ва ривожланиш йўналишларидаги қарама-қаршиликлари билан боғлиқ. Ревертер клубда ўрнига ўринбосар излаб қолишга рози бўлди, бироқ АRА маълумотларига кўра, у ўзининг барча вазифаларини аллақачон тарк этган ва унинг “Камп Ноу”даги офисларида қолиши шунчаки расмиятчилик билан боғлиқ, дейилади расмий баёнотда. Лапорта атрофидагиларнинг хабар беришича, Жоан Ревертер ўрнига "молиявий мутахассис" қидирмоқда.

Топ-менежмент пулни бошқариш бўйича малакали одамни бош директорбўлишини хоҳлайди, чунки "Барселона" ўзининг аввалги буюклигини тиклаш учун курашда банклар ва инвестиция фондлари билан мослашувчан муносабатларга эга бўлиши керак. Улардан бири GoldmanSachsбўлиб, у Бартомеу давридаги бошқарувдан қолган ўтмишдаги қарзларни қайта молиялаш учун 600 миллион еврога яқин маблағ ажратган ва ҳозир EspaiBarca лойиҳаси бўйича ишларнинг асосий қисмини молиялашнинг биринчи вариантидир. Яна бир номзодфонд SVS бўлиб, у билан "Барселона" бир неча ой давомида индивидуал шартлар бўйича музокара олиб бормоқда, бу эса уларга LaLigaImpulso деб аталадиган компанияга қўшилиш имконини беради, бу эса Ла Лига клубларига 10% эвазига 2,7 миллиард евро даромад киритишни назарда тутади. кейинги 50 йил давомида телевидение ҳуқуқларидан олинган даромадлар азо клубларга ҳам берилади. Бу операция Хавер Тебаснинг Лионель Мессини қайта сотиб олишлари учун "кўк-анорранглилар"га таклиф қилган қарор эди. Аввалига Лапортага бу яхши фикрдек туюлди, чунки шу тариқа у ҳам аргентиналик, ҳам унга овоз берган жамият олдидаги мажбуриятини бажариши мумкин эди. Аммо кейин клубга яқин тузилмаларнинг молиявий экспертлари президентни 34 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга арзимаслигига ишонтиришди.

Ревертернинг босими каталонияликларнинг SVS шартномаси шартларини қабул қилишига тўсқинлик қилишда муҳим рол ўйнади. Рад этиш Мессининг кетишини англатганидан ғазабланган Тебас "Барселона"нинг ўша пайтдаги бош директорини Ла Лига ва УЕФАга қарши Суперлига ҳимоячиси Флорентино Перес таъсири остида ишлаганликда айблади. Ушбу тартибсизлик ва “Реал Мадрид”, “Барселона» ва Атлетик томонидан LaLigaImpulso бўйича катта жамоатчилик ва юридик босимга қарамай, Ревертер 250-300 миллион евро миқдоридаги маблағни аввалига қараганда яхшироқ шартларда олиш учунSVS билан алоқани тўхтатмади. “Блаугранас” Переснинг қаршилигига қарамай, бундай суммадан бош тортмоқчи эмаслигини айтди. Шу боис Ферран бу пуллар каталония ҳисобларида қарз сифатида эмас, балки акциядорлик жамияти бўлган клубларда бўлгани каби капиталга инъэкция сифатида акс эттирилишини шарт қилиб қўйди. Бу “Барселона” билан шартнома имзолаш учун асосий шарт. Мессининг кетишини оқлаш учун фойдаланилган телевидение ҳуқуқларининг 10 фоизини топшириш ҳақидаги баҳс иккинчи даражали ўринга тушиб қолди. Бундан ташқари, SVS билан музокаралар олиб бораётган манбалар тан олишларича, ушбу фоизлар эвазига пулни "қарз сифатида эмас, балки капитал кредити сифатида" ўтказиш жамоага кифоя қилади. "Биз қарзни яхшироқ шартларда беришимиз мумкин", дейди улар Камп Ноуда.

Ревертер энди клубда “де-факто” эмаслиги сабабли, “Барселона”да бу масалани ҳал қилиш учун президент Лапорта, вице-президент Эдуард Ромеу ва ғазначи Ферран Оливье масъул. Бу жараёнларда Мадрид билан алоқалари бор спорт директори Матеу Алемани ҳам иштирок этмоқда. Музокараларнинг якуний мақсади - SVS спорт ассоциациясини худди САД (автоном спорт жамияти) ёрдамида амалга ошираётгандек капиталлаштиришга рози бўлиши керак. GoldmanSachs билан биргаликда – LaLigaImpulso учун таклиф параметрлари спецификациясига кўра, клубларга киритилган умумий сармоянинг 70% га тўғри келадиган инфратузилмани молиялаштириш масалаларини ҳал қилади. Яъни, Goal нашрининг ёзишича, Лапорта ва унинг атрофидагилар пулни асосан спорт лойиҳасини қуришга сарфламоқчи. Улар Spotify келишуви барча харажатларни қоплаш учун этарли бўлмаслигини билишади. Швеция компанияси, асосан, машҳурлиги ва яхши обрўси туфайли танланган, аммо фойда нуқтаи назариданPolkadot ва VeganNation 30% кўпроқ пул таклиф қилган эди. Энди бу фарқни қандайдир тарзда қоплаш керак.

 Агар ниҳоят SVS билан келишувга эришилса, “Барселона”LaLigaImpulsoга қарши даъвосидан воз кечади. Агар ундай бўлмаса, ёзги трансфер бозорига тўлиқ ҳамён билан кириш учун бошқа даромад манбаларини топишга тўғри келади, чунки Лапорта учун биринчи рақамли мақсад - Холанд. Унутмаслик керак, Пьер-Эмерик Обамеянг 1 июлдан бошлаб тўлиқ маош ола бошлайди ва Жерар Пике каби футболчилар пандемия даврида маошларни қисқартириш билан боғлиқ тўловларни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлади. Гап бир-неча юзминг миллион евро ҳақида кетмоқда.

Даромад бўйича вазият сезиларли даражада яхшиланмаса, молиявий фейр-плей яна клубнинг янги совринларни қўлга киритишига тўсқинлик қилади.

 Ўртача испан клуби учун CВC билан келишув 50 йил давомида тўланиши керак бўлган қарздорлик учун ажойиб имкониятдир. Спорт ипотекаси, бу маблағлар узоқ муддатга бериладиган маънода, балки чекланган мақсадлар учун сарфланиши мумкинлиги нуқтаи назаридан ҳам. Йирик клубларнинг муаммоси шундаки, улар умуман ўзларининг медиа-активлари бўйича келишув доирасида пул ишлашни режалаштиришади. "Барселона" мантиқан иккинчи томоннинг асл таклифни рад этди. Аммо агар SVS ўзаро ҳамкорлик форматида кўпроқ эркинликни таъминлаш ниятида бўлса, унда ушбу шартномани жиддий кўриб чиқиш керак. Ёздан бери ўтган вақт ичида кўп нарса ўзгарди ва шунинг учун музокарачиларнинг ўзлари кейинги босқичга янги мақомда киришмоқда.

 Шуни таъкидламоқчиманки, кўпчилик SVS билан келишув йўқлиги ва Мессини қўйиб юбориш зарурлигини бевосита боғлайди. Аммо бу мутлақо ҳақиқатдан йироқ. Аргентиналик шартнома билан боғлиқ муаммо баҳорда иш тартибида ҳал қилиниши мумкин эди ва керак эди, лекин ёзда, ҳатто SVS билан бўладиган келишувни ҳисобга олган ҳолда, барча қоидаларга риоя қилиб бу ишни бажариш мумкин эди.

 Хайриятки, “Барселона” ёздагидек умидсиз вазиятда эмас, у пайт жамоа қийин аҳволда эди. Акс ҳолда, SVS билан шартномада кредитни катта вақтга олишни орзу ҳам қилиб бўлмасди.  Ташкилот катта эҳтимол билан жамоанинг қарзларини қоплайди ва жамоага бу кредитни тўлаш учун етарлича вақт беради.

 Mundo Deportivoнинг сўнгги маълумотларига кўра, "Барселона" SVS’дан ўзлари хоҳлаган шартлар бўйича келишувга эришишга жуда яқин турипти. Бироқ, ҳозирча бу борада расмий хабарлар берилмаган.

Миржалол Пардабоев таржимаси

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:34, 04.03.2022. Ўқилди: 10605 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик