Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Юнайтед"да барчаси жойида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўтган турда кутилмаганда “Утган”дан мағлубиятга учраб, интригани, шу билан бирга Балотеллини ҳам қайтарган Фергюсон шогирдлари бугун кўтаринки кайфиятда майдонга тушдилар ва жамоадан ҳаммаси жойида эканини исботладилар.

“МЮ”нинг катта ташаббуси остида бошланган ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Эшли Янг чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, бир нечта ҳимоячини алдаб ўтди ва пенальти ишлади. Янгнинг ўта чиройли йиқилганига ҳакам эътибор қаратмади, ҳақиқатан ҳам, ҳимоячи билан контакт бўлганди. Руни пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Асосан қанотларга эътибор қаратган мезбонлар ўйин темпини умуман туширмадилар ва бирминҳэмликларнинг кўз очишига йўл қўймадилар. Айниқса Валенсия ўйиннинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. Танаффусга яқин иккинчи гол ҳам киритилди. Эвранинг етказиб берган пасини Уэлбек дарвозага киритди.

Иккинчи бўлим ҳам бироз пастроқ темпда бўлса ҳам, мезбонлар ташаббуси остида ўтди. Жароҳатдан сўнг майдонга қайтган Клеверли ва Нанининг ҳам фаол ўйини илиқ таассурот қолдирди. Айнан Нани сўнгги дақиқада чиройли гол киритиб учрашувга нуқта қўйди. Унгача, Валенсия – Руни комбинацияси Уэйннинг мавсумдаги 24-голи билан якунланганди.

Шундай қилиб, “Юнайтед” таъқибчиси билан орадаги фарқни яна 5 тага етказиб олди. Эртага, турнинг яна бир ўйинида бўлиб ўтади, “Арсенал” ўз майдонида “Уиган”ни қабул қилади.  

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – АСТОН ВИЛЛА – 4:0

Голлар: Руни (7, пенальтидан, 74), Уэлбек (43), Нани (90).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Скоулз (Клеверли, 78), Кэррик, Эшли Янг (Нани, 61), Валенсия, Уэлбек, Руни (Бербатов, 75).

Астон Вилла: Гивен, Бейкер, Кларк (Хески, 64), Коллинз, Лихай, Гарднер, Бэннан, Хаттон, Айрленд (Каррутерс, 75), Агбонлахор, Вайманн (Нзогбия, 83).

Огоҳлантиришлар: Кэррик (9), Гарднер (38), Скоулз (49), Хаттон (51), Бэннан (90), Нани (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 15.04.2012. Ўқилди: 7348 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик