Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абрамович давридаги «Челси»нинг энг эсда қоларли ўйинлари!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Март ойи бошида Роман Абрамович очиқ хат чоп этиб, унда клубни сотишга тайёрлигини малум қиган эди. Россиялик миллиардер 2003 йилда «Челси»ни сотиб олди ва тезда жамоани юқори даражага олиб чиқди: унинг қўл остида лондонликлар 21 марта чемпионликни қўлга киритди - бу 2003 йилдан бери Англиянинг бошқа исталган клубидан кўп дегани.

Қуйида «Челси»нинг Абрамович қўл остидаги энг яхши 10 ўйинига назар ташлаймиз.

2004 йил 6 апрель. Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашуви. «Арсенал» - «Челси» (1:2)

Абрамович 2003 йилнинг ёзида «Челси»ни сотиб олди ва дарҳол ўйинчилар оммавий харидига киришиб, трансфер бозорини ларзага келтирди. «Челси» таркибида ҳужумчилар Эрнан Креспо ва Адриан Муту, ярим ҳимоячилар Дэмьен Дафф, Хуан Себастьян Верон, Клод Макелеле, Жереми, Жо Коул ва Алексей Смертин, ҳимоячилар Уэйн Бриж ва Глен Жонсон бор эди. Қишда жамоага ярим ҳимоячи Скотт Паркер келиб қўшилди. Жамоа ўшанда трансферлар учун умумий ҳисобда 170 миллион евро сарфлади.

Бундай харажатлар албатта ўз самарасини берди. «Челси» дарҳол ўз даражасини юқорилатди. Абрамовичнинг биринчи мавсумида клуб АПЛда Арсен Венгернинг енгилмас жамоасидан ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.

Ўша мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишнинг иложи бўлмади (ярим финалда «Челси» «Монако»га имкониятни бой берди). Аммо «Арсенал» устидан қозонилган ғалаба «Челси»нинг амбицияларини кўрсатиб берган.

2005 йил 8 март. Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувлари. «Челси» - «Барселона» (4:2)

2004 йил 2 июнда «Челси» Европанинг энг интригали мутахассисларидан бири - Жозе Моуриньо билан шартнома имзолади. Португалиялик ўшанда эндигина «Порту» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди.

«Мени такаббурли деманг, ҳозирда Европа чемпиониман ва ўзимни барчадан энг устун деб биламан», - дейди мураббий.

Жозе Премьер-лигада ҳам кейинчалик ўз сўзини айтди, аммо Чемпионлар лигасида унинг миссияси бироз қийинроқ бўлиб чиқди. Жамоа яна ярим финалгача келди, аммо бу сафар «Ливерпуль» тўсиғидан ўтишнинг иложи бўлмади. Шунга қарамай, чорак финални алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. «Челси» Райкарднинг «Барса»сига қарши классик ўйин кўрсатди.
«Камп Ноу»даги баҳс «Барселона» фойдасига якунланган (2:1), бунинг устига «кўклар» Дидье Дрогбанинг четлатилиши туфайли анча тушкун кайфиятда уйларига қайтадиган бўлишди.

Аммо ўз уйида «Челси» дастлабки 20 дақиқада учта гол уриб, «Барса»ни том маънода йўқ қилди (Гудйонсен, Лэмпард ва Дафф). Каталонияликлар бундан керакли хулосани олгани ҳолда тез ўзига келди ва биринчи бўлимда Роналдиньонинг дубли эвазига ҳисобни қисқартирди. Бироқ Жон Терри 76-дақиқада бурчак тўпидан сўнг боши билан зарба йўллаб дарвозани ишғол қилди ва жамоасига яна умидни қайтарди.

2008 йил 21 май. Чемпионлар лигаси финали. «Манчестер Юнайтед» - «Челси» (1:1, пенальтилар бўйича 6:5)

2008 йилда «Челси» биринчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва ажойиб драма қурбонига айланди.

Асосий вақтда жамоалар биттадан гол уришди. Қўшимча вақтда вазият кескинлашди - Дрогба майдондан четлатилди, пенальтилар сериясида эса мухлислар юракларини ҳовучлаб туришларига тўғри келди.

Роналду ҳаётидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказган эди, лекин пенальтилар сериясида Чехни мағлуб эта олмади. Португалиялик футболчи адашишидан олдин жамоалар бир хил имкониятга эди ва энди ҳамма нарса тўп ёнига яқинлашган Жон Террига боғлиқ бўлиб қолди. У ўз клубига тарихдаги илк Чемпионлар кубогини олиб келиш имкониятига эга эди. Аммо «Лужники»нинг ҳўл майсазори ҳамма нарсани чиппакка чиқарди - Террининг юзи ёмғир аралаш кўз ёшларга чўмилди. Шундай қилиб, шалпангқулоқ кубок Манчестерга жўнаб кетадиган бўлди.

2012 йил 24 апрель. Чемпионлар лигасининг 1/2 финал жавоб учрашуви. «Барселона» - «Челси» (2:2)

«Камп Ноу»даги фантастик ўйин ёдингиздами? Унда ҳамма нарса мезбонларга қарши ишлаган. Лондонликлар бош мураббийи Роберто Ди Маттео март ойида Андре Виллаш-Боашнинг муваффақиятсиз ўйинларидан сўнг жамоани қабул қилиб олгач, буёғига барчаси омадли тус ола бошлади. 35-дақиқада Бускетс ҳисобни очади. Икки дақиқадан сўнг эса Жон Терри майдондан четлатилди. 43-дақиқада Иньеста яна ҳисобни ошириб қўяди. Энди гўёки ҳаммаси шундай тугайдигандек. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Рамирес фарқни биттага қисқартирди - 2:1.

Иккинчи бўлим бошида «Барса» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо Месси дарвоза тўсинини пойлади. «Барса» шундан сўнг яна битта гол уриши керак эди, улар бутун иккинчи бўлим давомида «Челси» дарвозасини қамал қилишди. Аммо, аксинча, захирадан майдонга тушган Торрес гол уришга эришди. Кейинчалик содир бўлган воқеалар ўйинга гўзал жозиба бағишлаган. «Бавария» билан финалда эса «Челси» ўзининг илк ЕЧЛ кубогини қўлга киритди.

29 май, 2021 йил. Чемпионлар лигаси финали. «Манчестер Сити» – «Челси» (0:1)

Моуриньо клубга иккинчи келганидан кейинги давр жуда хилма-хил эди: Конте билан чемпионлик, Сарри билан Европа Лигаси, трансферлар тақиқи ва Лэмпард билан ўтган тушунарсиз мавсум. Марина Грановская клуб тузилмасини бутунлай қайта қурди, трансфер қўмитасини ташкил қилди ва «кўклар» академияси Англиядаги энг яхшисига айланди. Молиявий аҳвол барқарорлашди, клуб яна топ ўйинчиларни сотиб олиши мумкин эди - 2020 йилнинг ёзида улар Вернер, Хаверц, Чилуэлл учун 247 миллион евро сарфлади. Энди шунча харажатга битта нарса етишмаётганди - бу Чемпионлар лигаси ғолиблиги.

2021 йилнинг январида Абрамович Лэмпардни Томас Тухелга алмаштириш ҳақида қийин қарор қабул қилди. Немис мутахассиси билан «Челси» «Атлетико» ва «Реал Мадрид» тўсиғидан ўтиб олди ва финалда «Сити»га дуч келди.

Икки тактик даҳолар ўртасидаги тўқнашувни жуда ажойиб ўтди деб аташ ҳам қийин. Финалда Кай Хаверц ҳаммасини ҳал қилди - танаффусга оз қолганда у Эдерсон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб, якуний зарбада адашмади. Бу билан «Челси» ўзига хос статистикани қайд этди. Яъни клуб уч марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва барча ҳолатларда мавсум давомида мураббийни алмаштирган.

Киритилди: 23:04, 09.03.2022. Ўқилди: 2200 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.