Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4064 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серхио Агуэро: «Вақтида Месси билан жанжаллашганмиз»

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аргентиналик афсонавий голеадор - Серхио Агуэро 2021 йилнинг 15 декабрида юрак тизимидаги муаммолар туфайли футболчилик фаолиятига нуқта қўйганини эълон қилишга мажбур бўлганди. Хуллас, ўтган ёзда «Барселона» билан шартнома тузган «Кун» янги клубида атиги 5 марта майдонга тушди. Аслида у Каталония гранди сафида қадрдон дўсти Лионель Месси билан ёнма-ён тўп суриш ниятида эди. Бироқ «Барса» Леога янги келишув таклиф этолмади ва шу тариқа мавсум Агуэро учун қандайдир кўнгилсиз бошланди. Шунга қарамай, бунга қадар «Индепендьенте», «Атлетико» ва «Манчестер Сити» клубларида жавлон урган Серхио «Барселона»да ҳам ўзини кўрсатишга улгурди, жумладан, «Реал» дарвозасини нишонга олди. Кейин ҳаммага маълум нохушлик рўй берди ва аргентиналик ҳужумчи бутсаларини михга илишдан ўзга чора тополмади. «Кун» яқинда «Твиттер» орқали мухлислар билан мулоқотга киришиб, улардан тушган турли-туман саволларга ошкора жавоб қайтарди. Хусусан, вақтида Лионель Месси билан жанжаллашиб қолганини ҳам яширгани йўқ.

- Серхио, энди кузатувчи сифатида баҳо бериш имкониятига эгасиз: жорий мавсум ЧЛда қайси жамоа ғолиб чиқади, сизнингча?

- Умид қиламанки, кубок «Манчестер Сити»га насиб этади.

Агуэро «шаҳарликлар» либосида 10 йил тўп суриб, кўплаб совринлар ютди, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида ёрқин из қолдирди, аммо ЧЛда зафар қучиш унга армон бўлиб қолди. Серхионинг айтишича, «Сити» соҳиблари ва мухлислари нуфузли турнирни забт этишдан ҳали умид узишмаган, ҳозирги «Сити» ЧЛ кубогига муносиб. Қолаверса, шунча ҳаракат охир-оқибат, натижа бериши керак.

- Айтингчи, футболда айнан қайси ҳимоя­чига қарши тўп суришда кўпроқ қийналгансиз?

- Шубҳасиз, Жон Террига қарши бориш мушкулот туғдирган.

Қизиғи, Кун 2011 йили «Челси» сафига қўшилиши ва Террининг клубдошига айланиши мумкин эди. Бироқ бу келишувга айнан «кўклар»нинг собиқ сардори қарши чиққан. «Челси» кейинчалик «Ливерпул»дан Фернандо Торресни харид қилди, Жон эса ўз қарорини оддийгина изоҳлади: «Ҳа, Агуэрони «Челси»да кўришни истамадим. Чунки унинг услуби жамоамизга мос келмасди. Ўша вақт еврокубокларда «Кун»га қарши майдонга тушгандим ва у менда кучли таассурот қолдирмади. Лекин аргентиналикнинг трансферига қарши чиққаним клуб қарорига нечоғли таъсир кўрсатганини билмайман. Қисқаси, ўшанда жамоамизнинг ўзгача услубга таянадиган ҳужумчига эҳтиёжи борлигини ўйлаб, бу борада фикримни очиқ баён этгандим. Менимча, «Кун» «Челси»да ўз ўрнини тополмасди».

- Агуэро замонавий футболчилардан қай бирини кўпроқ ёқтиради?  

- Фоденни. Ҳа, Филга гап йўқ, у мен учун энг суюкли футболчи.

Дарҳақиқат, Фил Фоден фақат Хосеп Гвардиола эмас, Агуэронинг ҳам ёқимтойи. У «Кун» билан ёнма-ён тўп суриб, бебаҳо тажриба тўплади. Энди Фоден - жаҳон футболидаги энг қимматбаҳо ёш футболчи.

- Вақтида видеоўйинлар туфайли Месси билан жанжаллашган экансиз...

- Ҳа, бу ҳақиқат. Умуман, ўзаро баҳслар натижаси туфайли баъзан кун бўйи бир биримиз билан гаплашмасдик. Бир сафар қаттиқ тортишганимиз ҳам рост, аммо бу арзимас ҳолат...

Серхио - видеоўйинларнинг ашаддий ишқибози, у Twitch платформасида ўз жамоа­сини ҳам яратган. «Кун» кўпинча видео-ўйинларда айнан Месси билан куч синашади. Аслида иккиси қадрдон дўст. Лекин видеоўйинлар туфайли баъзан келишолмаслик ҳолатлари ҳам юзага келади.

- АПЛдан ташқари, Ла Лигада ҳам етарлича голлар ургансиз. Улардан энг муҳимини айта оласизми?

- Менимча, «Реал»га қарши ўйинда урган сўнгги голим Ла Лигадаги энг яхшиси бўлса керак. Чунончи, ўша паллада тез орада футбол билан хайрлашишимга тўғри келишини билмасдим. Шундай экан, бу гол ҳамиша энг аҳамиятлиси бўлиб қолади.

Маълумот учун, Агуэро «Атлетико» таркибида Ла Лиганинг ўзида 74та гол урган. Табиийки, улар орасида ўта чиройли ва муҳимлари ҳам етарли.

- Серхио қайси ичимликни биринчи ўринга қўяди?

- Қаҳвани. Афсуски, юрак хасталиги туфайли маълум муддат қаҳва ичишдан тийилишим керак.

Таъкидланишича, шифокорлар унинг қаҳва ичишини қатъиян тақиқлаб қўйишган. Тўғри, бу вақтинча парҳез.

- Айтишларича, Аргентина терма жамоа­си йиғинлари чоғи фақат Месси билан битта хонада яшаган экансиз...

- Бу оддий ҳол-ку. Ахир Европада жуда кам кўришардик ва терма жамоа йиғини вақтни бирга ўтказиш учун имконият эди. Тўғри, баъзан ўзаро тортишиб қолардик. Айниқса, жамоа­миз енгилган пайт ўз-ўзидан асабийлашардик. Ўзингиз ўйланг, мағлубият кимга ёқади?

Агуэро анча ҳазилкаш йигит, яна доимо тик гапиради. У бир сафар Лео билан хонани қандай тақсимлашганини айтиб берганди: «Очиғи, Месси ўта инжиқ йигит. Биз ажралмас жуфтдекмиз. Одатга кўра, ҳар доим телевизорни ўчирмаган ҳолда ухлаб қоламан. Эрталаб эса Леодан роса танбеҳ эшитаман. Мисол учун, меҳмонхонага соат 19:30да қайтамиз, кечки овқат соат 21:00да, орада етарлича бўш вақт бор. Лео хонага кириши билан душга йўл олади ва вақтида тайёр бўлади. Мен эса телефон титкалаб ўтираман. Шунда Лео минғирлайди: «Ҳой бола, соат 21:00да кечки таом, атиги 30 дақиқа қолди». Мен эса телефондан бошимни кўтармайман. Табиийки, бундан Мессининг ғазаби қайнайди: «Атиги 10 дақиқа қолди, 1 соатдан бери телефондан бўшамайсан. Ҳар доим сен туфайли кеч қоламиз...».

- Фаолиятингизга нуқта қўймаслик имконияти ҳам бормиди?

- Футболдан кетишимни тақозо этган муаммо қаердан пайдо бўлганини ҳалигача тушонолмаяпман. Бошқалар ҳам билишмаса керак. Эҳтимол, бу коронавирус ёки эмлашнинг асоратидир. Ҳақиқат шуки, жиддий хасталикка чалиндим, энди саломатлигим хусусида қайғуришим лозим. Ҳа, олдин ҳам юрак тизимига боғлиқ арзимас муаммо сезиларди, эҳтимол, бу навбатдагисидир...

Ҳа, Агуэро футболдан воз кечишига олиб келган муаммо қандай пайдо бўлганини ҳанузгача билмайди. Шиддатли парвозни давом эттираётган голеадорнинг яшил майдон билан барвақт хайрлашгани чиндан ҳам, ачинарли ҳолат, албатта.

- Сиз учун энг муҳим соврин қайси?

- Албатта, Америка кубоги.

«Кун» «Сити» билан кўплаб совринларни қўлга киритган, аммо «Копа Америка»даги зафарни асосий муваффақияти сифатида эътироф этдики, бу унинг ватанпарварлигидан далолат.

- Вақтида «Бавария»дан таклиф олганингиз ростми?

- Ҳа, «Бавария» эътибори хусусида мени огоҳлантиришганди. Мюнхенликлар «Эстидуантес»га қарши ўйинда ҳаракатимни кузатишган ҳам. Бироқ ўша баҳсда чиндан ҳам, ўта суст тўп сургандим. Қисқаси, «Бавария» вакилларига рақиб ҳужумчиси Хосе Соса ўйини маъқул келган, кейинчалик айнан уни сотиб олишганди.

Агуэро «Индепендьенте»да тўп сурган вақт «Бавария» назарига тушган, аммо муҳим паллада унинг ўйини қовушмаган. Орадан бир неча йил ўтгач, «Кун» «Атлетико»дан «Манчестер Сити»га йўл олди, Соса эса «Бавария»дан «Металлист» (Харьков)­га «парвоз» қилди.

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:28, 10.03.2022. Ўқилди: 3194 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.