Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа лигаси: "Испанча финал кўрамиз" деганлар, шошилманг!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Европа чемпионлар лигасидаги ажойиб баҳслар билан андармон бўлиб, нуфузи бўйича ЧЛдан сўнг турувчи Европа лигаси баҳсларини унутиб қўйгандек бўлганимиз рост. Бугун ушбу турнирнинг ҳам ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионлар лигасида барча масала жавоб ўйинига қолган эди. Қайсидир маънода Европа лигасида ҳам дастлабки ўйинлардан кейин, шундай ҳулосага келиш мумкин.

Лиссабонда кечган учрашувда ярим финал баҳсларидаги ягона испан жамоаси бўлмаган "Спортинг" бир қатор грандларни мусобақадан чиқариб юборган ва автоматик равишда мусобақанинг асосий фаворитларидан бирига айланган Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошидан эса Бильбаоликлар ташаббусни ўз қўлларига олгандек кўринишди. Жуда тартибли ва ақлли ўйин намойиш этган "Атлетик" биринчи бўлиб ҳисобни очди. Жуда кўп учрашувларда бўлганидек бу сафар ҳам стандарт вазиятдан жуда унумли фойдаланилди. "Спортинг" ҳимояилари бўйи бироз узун бўлган Льоренте ҳамда Аморьбеталарни қўриқлашга тушиб кетишди ва бильбаоликларнинг бошқа бир футболчисини кўздан қочирди. Чап қанот ҳимоячиси Хоан Ауртенече деярли қийинчиликсиз ҳисобни очди - 0:1.

Бу гол меҳмонларни бироз ҳотижамликка берилишига сабаб бўлдими, билмадик. Аммо ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққач, португалиялик футболчилар олдинга ташланишди. "Спортинг" футболчилари Бильбаодаги жавоб ўйинида жуда катта қийинчиликка дуч келишларини билишарди. Шунинг учун ҳам ҳеч йўғи ҳисобни тенглаштириш учун улар жон-жаҳдлари билан олдинга ташланишди.

Тан олиш керакки, кетма-кет ҳужумлардан сўнг "Спортинг"нинг гол ура олмаса адолатдан бўлмасди. Ўйиннинг 75-дақиқасида ҳужумчиларга ёрдамга отланган Эмилиано Инсуа боши билан бироз ностандарт тарзда дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни тенлаштирди. Голдан руҳланган мезбонлар яна ҳужумга отланишди ва саросимага тушиб қолган бильбаоликларни яна бир бора жазолай олишди. Инсуанинг голидан 4 дақиқа вақт ўтмай "Атлетик"дарвозасидан яна бир тўп жой олди. Марат Измайловнинг пасидан сўнг Диего Капель ўз ҳамюртларини ранжитди. Испаниялик футболчининг чамаси 25 метрлардан йўллаган жуда кучли ва чиройи зарбаси Ираисос қўриқлаётган дарвозанинг чап бурчагидан ўрин олди - 2:1.

Шундан сўнг "Спортинг" учинчи ҳамда тўртинчи голларни киритиш учун ҳам бир қатор имкониятарга эга бўлди. Бироқ қандайдир сантиметрлар ва омад уларга бугун етишмади. 2:1 Барчаси жавоб ўйинида ҳал бўладиганга ўхшайди. Ҳа, дарвоқе, "Спортинг" таркибидаги ягона испаниялик бўлган футболчи, испанча финал кўришимизга ҳалақит бериши мумкин. Диего Капельнинг голи жавоб учрашувида лиссабонликларга қўл келиши мумкин.

СПОРТИНГ (Португлия) — АТЛЕТИК (Испания) 2:1 (0:0)
Голлар: Инсуа, 76, Капель, 80 — Ауртенече, 54
Спортинг: Патрисиу, Ж. Перейра, Полга, Шандао, Инсуа, Каррису (Карильо, 69), Андре Мартинс (Диего Рубио, 78), Схаарс, Измайлов, Капель (Перейринья, 84), ван Волфсвинкел
Атлетик: Ираисос, Ираола, Экиса, Аморебьета, Ауртенече, Итурраспе, Де Маркос, Эррера (Сан Хосе, 74), Сусаета (Ибай Гомес, 84), Муньяин, Льоренте (Токеро, 88)
Огоҳлантиришлар: Измайлов, Ж. Перейра - Де Маркос, Итурраспе, Льоренте

"Висенте Кальдерон" стадионида кечган иккинчи ярим финал баҳси эса ажойиб ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечди. Стадионга йиғилган мухлислар бугун ажойиб ва драмматик ўйин гувоҳига айланишди десак муболаға бўлмайди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа рақиб дарвозасига ҳавф солиб туришди. Аммо ҳисобни очиш мезбонларга насиб қилди. Радамель Фалькао ўйиннинг 18-дақиқаси ўтиб бораётганда жарима майдони ичида ёлғиз қолдирилди. Бу эса гол дегани эди. Колумбиялик ҳужумчи бош билан қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади - 1:0.

Биринчи бўлимга ҳакам қўшиб берган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда эса, "Валенсия" бурчак тўпи ишлаб олди ва ҳисобни тенглаштириб олди. Адил Рами ҳаммадан баланд сакраб, боши билан тўпни Жонаснинг оёқларига ташлаб берди. Бунисини "гол в раздевалку" дейишади, начора - 1:1.

Иккинчи бўлим эса фақатгина бир жамоанинг устунлигида ўтди. "Атлетико" барча масалани жавоб ўйинига қолдирмасликни афзал билди ва олдинга ташланди.

Сўнгги ўйинларда бироз толиққанлиги билиниб қолган "Валенсия" жуда кўп ҳатоларга йўл қўя бошлади ва бунинг учун жазоланди. Миранда ҳамда Адриан Лопеснинг кетма кет голлари ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади. Ўйин тугашига чамаси 10 дақиқалар қолганида эса, тиниб-тинчимас Фалькао яна бир маротаба валенсияликлар посбонини доғда қолдирди. Таблодаги ҳисоб эса Унаи Эмери жамоаси учун бироз ҳунук кўриниш олди, 4:1.

Бир қараганда масала ҳал бўлгандек эди. Ушбу ҳисоб сақланиб қолса, "Атлетико"ни бемалол биринчи финалчи бўлгани билан табриклайдиганлар кўпайиши аниқ эди. Аммо "Валенсия" бунга кўнмади.

Ҳудди ЕЧЛдаги каби барча масалани жавоб ўйинига қолдиришга эришди. Яна ҳакам қўшиб берган дақиқалар. Яна бурчак тўпи ва гол. Тино Кошта тўпни узатди ва унинг деярли адаши бўлган Рикардо Кошта ҳимоячилардан баланд сакради ва дарвозани нишонга олди - 4:2.

Ўйиндан олдин, "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне рақибга стандарт вазиятлар пайтида имкон бермаслик кераклигини жуда кўп такрорлаганди. Унинг нечоғлик ҳақ эканлигини ўйин амалда исботлади.

Жавоб учрашувидан олдин, "Атлетико"нинг имкониятлари кўпроқдек. "Валенсия"нинг бугунги ҳимояси ҳатто "Расинг" ёки "Хетафе" каби жамоаларга қарши туриб бера олмаслиги кўриниб қолди. Аммо жавоб учрашувигача бир ҳафта вақт бор. Бир ҳафтадан сўнг эса, испан жамоалари ҳар қандай каромат кўрсатишлари мумкин.

АТЛЕТИКО (Испания) — ВАЛЕНСИЯ (Испания) 4:2 (1:1)
Голлар: Фалькао, 18, 78, Миранда, 49, Адриан, 54 - Жонас, 45+3, Рикарду Кошта, 90+4
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Альваро Домингес, Филипе Луис, Марио Суарес, Габи, Арда Туран (Тьягу, 81), Диего (Переа, 88), Адриан (Сальвио, 90), Фалькао
Валенсия: Диего Алвес, Рикарду Кошта, Рами, Виктор Руис, Матье, Фегули (Каналес, 72), Мехмет Топал, Коста, Хорди Альба (Пьятти, 72), Жонас, Солдадо
Огоҳлантиришлар: Арда Туран - Фегули

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 20.04.2012. Ўқилди: 8083 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик