Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Кумиков: "Бундан кейин ҳам яхши натижалар кўрсатамиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” клуби ўз майдонидаги очилиш учрашувида “Янгиер-Қурувчи” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб мухлисларини хурсанд қилди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги ўйинни қийин ўтишини билардик ва кутилганидек шундай ҳам бўлди. Биринчи турларданоқ жанговар ўйинни кўрсатишимиз керак. Об-ҳаво сабабли майдон ҳолати ҳам яхши эмас. Қийин ўйин бўлди, аммо имкониятлардан фойдаланиб қолдик. Ҳимояда эса ишончли ҳаракат қилдик. Албатта, ҳужумда ҳам яна бошқа вазиятларга эга бўлдик. Аммо ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Энг асосийси, натижага эришдик. Футболда натижа муҳим, - дейди Кумиков.

- Шаҳбоз Эркинов нима учун майдонга туширилмади?

- Бунинг сабаби унда кичик жароҳати бор эди. Кеча асосий таркиб билан шуғулланди. Унгача икки кун биз билан машғулотларда қатнаша олмади.

- Про лига билан Суперлига ўртасида қандай фарқ бор?

- Мен учун фарқи йўқ. Ўйинчилар айнан про лигага яраша таклиф этилган. Суперлигада эса шунга яраша футболчилар. Масалан, бугунги ўйинда тўп сурган Анваров ҳатто биринчи лигада ҳам ўйнамаган. Биз эса мана шундай ёшларнинг ёнига тажрибали легионерларни жалб қилганмиз. Биз шу таркиб билан олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Албатта, Суперлиганинг ўйин тезлиги бошқа, про лигада эса бошқачароқ ва шунга яраша таркиб танланган.

- Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасигача “Андижон” бир-иккита вазият яратди холос. Жамоага ҳужумчилар етишмайдими?

- Ҳужумчимиз битта имкониятдан фойдаланди, ҳали мавсум узоқ. Биз яна яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўтган сафар ҳам, бугун ҳам очилиш ўйинини ўтказдик. Бизга қарши ўйнаётган клубларнинг олдида Суперлигага чиқиш мақсади йўқ. Шунинг учун улар эркин, ўзлари хоҳлагандек ўйнашяпти, босим йўқ. Бугунги учрашувда илгари “Андижон”да ўйнаб кетган футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Нимага деганда, ўшалар ҳам “Андижон” таркибига киришни хоҳлашган. Биз дарвозамиздан гол ўтказмадик. Бундан кейин ҳам яна яхши натижалар кўрсатамиз.

- Богдан Миличнинг ўйинидан қониқдингизми?

- У вазифасини бажаряпти, гол урди. Яна кўрамиз, мавсум ҳали узоқ давом этади. Майдонда хавфли вазиятларни яратяпти. Иккинчи қаватда тўпларни ҳам ютяпти. Муҳими, ўз ишини бажаряпти.

 

Киритилди: 21:05, 13.03.2022. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик