Амман-2022. Қизларимизнинг 2 нафари чемпионликни қўлга киритишди
Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди. 12та вазн тоифасининг 9тасида ўзбекистонлик қизлар иштирок этишди.
Чемпионлик учун рингга кўтарилган 9 нафар ҳамюртимизнинг 2 таси ғалаба қозониб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Шу тариқа ёш қизларимиз ушбу мусобақани 2 та олтин, 7 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашди.
Чемпионлар:
-70 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Саҳобат Ҳусанова
Кумуш медаль соҳибалари:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-52 кг: Мунаввар Фозилова
-54 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тоҳирова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Бронза медали соҳиблари:
-57 кг: Руҳшона Ўктамова
-66 кг: Феруза Алижонова
Бироздан кейин йигитлар ўртасидаги финал баҳсларига старт берилади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:30, 14.03.2022. Ўқилди: 1504 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар