Бугун 27 май, 2025 йил, сешанба.

Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал"нинг тахминий таркиби (фото) [4631]

"Реал"да Модричдан кейин ўнинчи рақам кимга насиб этишини ҳал қилишди [3834]

"Умримда бунақасини кўрмаганман": Зидан Ямал ҳақида фикр билдирди [3419]

"Барселона" Ла Лига чемпионлиги учун қанча сумма олгани маълум бўлди [2877]

Бугун FUTBOL TV'да Ўзбекистон суперкубоги ўйини бор [2655]

Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Эквадор ва Парагвайга қарши ЖЧ-2026 саралаш босқичи учун таркибини эълон қилди [2301]

Эксперт ҳакамлар қўмитаси «Машъал» - «Бунёдкор» ўйини 90+7-дақиқада бекор қилинган гол юзасидан хулоса чиқарди [1970]

Модрич "Реал" билан хайрлашув ўйинида пенальтини Мбаппега берди [1885]

Бразилия терма жамоаси ва Анчелотти "Реал"га қарши қачон ўйнаши маълум бўлди [1603]

Ямал маълум шартлар асосида "Барселона"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади [1598]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Андижон 2-1 Сурхон
11-тур Насаф 1-0 ОКМК
11-тур Нефтчи 4-0 Шўртан
11-тур Сўғдиёна 1-1 Бухоро
11-тур Навбаҳор 3-0 Қўқон-1912
11-тур Пахтакор 2-1 Хоразм
11-тур Динамо 3-2 Қизилқум
11-тур Машъал 1-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Саарбрюккен" - "Айнтрахт Брауншвейг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Бавария Мюнхен".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:00 Новости футбола.
      18:05 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      20:05 Новости футбола.
      20:10 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Саарбрюккен" - "Айнтрахт Брауншвейг".
      22:10 Новости футбола.
      22:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      03:30 "Всё о главном". Денис Клюев.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.05.2025

      05:20 "Лучшие из лучших".
      05:50 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 75-й мемориал Бориса Ханжековича в Загребе, Хорватия.
      08:00 Борьба. 1-я рейтинговая группа. Этап в Загребе, Хорватия.
      10:00 "География спорта". Мытищи.
      10:30 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      12:15 "Когда-нибудь я выиграю гонку". Специальный репортаж.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
      14:40 Д/ф "Як-15".
      15:25 "Непобедимый".
      15:50 Велотрек. Гран-при Тулы.
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:40 Лыжное двоеборье. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Команды. Прыжки на лыжах с трамплина. HS 138.
      19:35 Лыжное двоеборье. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Команды. Эстафета 4х5 км.
      20:35 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. 1-я рейтинговая группа. Этап в Загребе, Хорватия.
      23:05 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 "Непобедимый".
      02:05 "Страна спортивная".
      02:25 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      04:15 Прыжки на батуте. Кубок сильнейших спортсменов в Сириусе, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Енисей-СТМ" (Красноярск).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Мытищи.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Профессиональный бокс. Ночь чемпионов IBA. Мурат Гассиев против Кема Юнгквиста.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Псковская область.
      16:55 "Вид сверху".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:45 Д/ф "Век Зенита".
      19:50 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Арман Царукян против Матеуша Гамрота.
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). 1-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Профессиональный бокс. Леннокс Льюис против Майка Тайсона. Бой за титулы WBC, IBF и IBO в тяжёлом весе.
      03:35 "Вид сверху".
      04:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.05.2025

      06:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      08:00 Теннис. "Ролан Гаррос". День 2.
      10:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      11:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 2.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      14:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 16. Пьяццола-суль-Брента - Сан-Валентино. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. "Ролан Гаррос". День 3. Прямая трансляция.
      02:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 16. Пьяццола-суль-Брента - Сан-Валентино.
      04:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун чемпионлик баҳсини кутманг. Ишончим комил, бугун "Реал" айнан шу вазифани бажаришга ҳаракат қилади. Бу саволнинг янграганига анча бўлса-да, тўлақонли жавоб олингани йўқ. Балки, икки йил олдинги “Интер”да имконият кўпроқ бўлгандир, балки Гус Хиддинк ўшанда йўлини топгандир, лекин бугунги “Барселона” бу бошқа “Барселона”! Қайси маънода?

Кўпчиликни ҳайрат солган “Барселона” услуби эскириб боряпти. Жуда кўп мутахассислар, мураббийлар бу услубни ўрганишяпти, шу тизим асосида жамоалар шаклланяпти, такомиллашяпти. “Атлетик”, “Суонси”, “Рома” каби жамоалар ўйинини кузатсангиз, буни пайқаш қийин эмас. Хўш, бу яхшими ёки ёмон? Юқорида санаб ўтилган жамоалардан фарқли равишда, “Барселона” совринларни ҳам ютишга мажбур. Юқоридаги санаб ўтилган жамоалардан фарқли равишда, “Барселона”га қаттиқроқ қаршилик қиладилар, тайёргарлик кўрадилар. Юқоридаги жамоалар ҳар доим ютишга маҳкум эмаслар, керак бўлганда, бу услубдан фойдаланиб, ғалаба қозонишлари мумкин холос. Тасаввур қилинг, бир йилда 50 жамоа “Барселона”нинг қандай ўйнашини билган ҳолда майдонга тушади ва деярли бир хил услубда қаршилик кўрсатади.  Табиий равишда, ҳозирда дунё футболида урфга айланган услубнинг мукаммалини намойиш қилиш билан бирга, ғалаба ҳам қозониб бориш осон эмас. Иккинчидан, янги Хави, янги Пуйолларни қидириб топиш, уларнинг ҳақиқатан ҳам янги Хави ёки янги Пуйолга айланиш жараёнини тўлиқ назорат қилиш осон эмас. Нима қилиш керак?

Пеп Гвардиола тўғри йўлдан борди. Ушбу мавсумда жамоа жуда кўп схемаларни, таркибларни синовдан ўтказиб боргани қимматли очколардан маҳрум қилган бўлса-да, хато эмас. Пеп – мураббий, у ўз жамоасининг ўйинига маҳлиё бўлган ҳолда, яна совринларга ҳаракат қилиш қайсидир паллада “тешик тоғора” билан қолдириши мумкинлигини яхши билади. Йўқ, мен фақат таркибдаги ротациялар ёки янги футболчиларга имкон беришни айтмаяпман. Мен Исаак Куэнка ҳақида гапиряпман. У бугунги “Барселона” услубига мос бўлмаган футболчи. Лекин доимий равишда, айниқса, ўйинда бурилиши ясаш керак бўлган нозик паллаларда ҳам, ҳатто Хавининг ўрнига туширилаётгани ва баъзида бу самара бераётганининг ўзиёқ кўп нарсадан далолат. Гвардиола жамоа ҳужумига ранг-баранглик олиб кириш ниятида. Куэнка ҳақиқий қанот ўйинчиси, унинг жарима майдонига узатмалари “Барселона”нинг “стандарт” ҳужумларидан буткул фарқ қилади. Бу биринчидан.  

Иккинчидан, юқорида айтганимдек, ўша бир пайтлар, “Барселона” услуби ҳақиқатан ҳам осмон саналганда, буни фақат ва фақат “Барселона” амалга ошира оладиган вақтларда уларни тўхтатиб қолиш осонроқ эди. Бироз парадоксал тушунча, лекин менимча, барибир жамоавий ўйинни тўхтатиб қолиш бирмунча қулайроқ. Ҳар қанча жипслашган, тайёрланган бўлмасин, барибир жамоавий ўйинда узилишлар юзага келиши табиий. Бундан баъзида фойдаланиб қолса бўларди. Ҳозирчи?

“Барселона”нинг бугунги услуби дунё бўйлаб тарқалаётган бўлса-да, “Барселона”нинг ўзида бу эскириб боряпти. Лекин барибир “Барселона”даги ижрочилар юксак савияда, катта индивидуал маҳоратда қолаверадилар. Илгари бир нечта индивидуалларнинг устига қурилган жамоавий футбол эди, энди эса, жамоавий футбол асосига қурилган бир нечта индивидуалларни кўрмоқдамиз. Асосан Месси! Олдин, у ҳар доим жамоавий ўйинга асосланарди, қандайдир узоқ комбинациянинг бир ячейкаси бўлиш Месси учун муҳимроқ эди. Ҳозир у кўпроқ вазиятни ўз қулига олишга ҳаракат қилмоқда. Бу Мессининг ўзгарганидан ёки индивидуал маҳорати ўсганидан ёки фақат Пепнинг кўрсатмасидан келиб чиқмаган. Бу “Барселона” услубининг эскириб бораётганидан далолат. Албатта, ҳужум эпизодларида ва прессингда, тўпни назорат қилишда жамоа ҳали ҳам ўша пойдеворда ўйнамоқда, лекин айнан якунловчи паллаларда кўпроқ импровизация ва индивидуализм кўпайиб бормоқда. Сиз “Барселона”нинг (ёки Мессининг) ушбу мавсумдаги ва ўтган мавсумдаги голларини бир томоша қилинг, бунга етарлича амин бўласиз, деб ўйлайман.

Бу ерда асосий нуқта шундаки, одатда, жамоавий юксалишларда асосий қаҳрамон ўша жамоа билан бирга юксалиб боради ва биргаликда пастлайди. Лекин Месси анча эрта жаҳон юлдузига айланди ва ҳали ўсишда давом этмоқда. Балки, балки эмас шубҳасиз, “Барселона” ғояси ушбу мавсум пасайди. Балки атайлаб, балки табиий равишда. Айнан Мессининг ўсишдан тўхтамаётганлиги туфайли, жамоа ҳали ҳам кучлилигича, нафақат кучли, балки дунёнинг энг яхши жамоасилигича қолмоқда. Тўғри, бироз ўтлаб кетдик.

Аслида гап, бугунги “Барселона”ни тўхтатиб қолиш қийинроқлигида эди-а? Узун масофада “Реал” улоқни олиб кетди. Аслида “Реал” ўтган йиллардан кўра кучлироқ ўйнади, деб ўйламайман. Ҳа, январда мадридликлар супер эди, лекин умуман олганда катта фарқ йўқ. Мавсумни “Барселона” ютқазди. Аммо қисқа масофада, яъни алоҳида ўйинларда энди “Барселона”га қарши тайёрланиш жуда қийин. Чунки бугунги “Барса” алоҳида ўйинда янада хавфлироқ. Бугунги “Барса” ўша олдинги элементлардан фойдаланиб ҳимояланади, прессинг қилади, тўпни назорат қилади, лекин ҳужумни ривожлантиришга келганда, Мессига таянмоқда. Хўш, Мессини тўхтатиш йўли борми? Ҳа, қайсидир ўйинларда тўхтатишган. Ҳа, масалан “Челси” ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Лекин, биласизми, “Челси” ўйинга тўғри тактика танлагани учун эмас, айнан ўша қандайдир тактикани бажара олганлиги учун ютди. Чунки ўша “Челси” танлаган тактка ҳам бир нечта хавфли вазиятларга тўсқин бўла олмади. “Барселона” ура олмади, “Челси” ура олди. Яъни лондонликлар тактика ва стратегия туфайли эмас, айнан футбол ўйнаш орқали, майдондаги жараёнлар туфайли ютдилар. “Бажара олиш” бу ўйиндан олдин ҳал қилинмайди, “бажара олиш” бу айнан майдонда бўладиган жараён. Бу ҳақида ҳеч нарса билмаймиз-ку, тўғрими?

Масалан, дунёнинг яна бир энг яхши ўйинчиси Роналдуни тўхтатиб қолишнинг бир қанча қоидалари бор. Тезлик олишига йўл бермайсиз, зарбага зона очмайсиз, доимо иккинчи ҳимоячи “страховка”да бўлади – тамом! Йўқ, Роналдуни барибир тўхтата олмасликлари мумкин, лекин ким унга қарши ўйнаса мана шу кўрсатмаларни бажаради ва баъзан уддалайди. Энди, Мессигачи? Мессининг кейинги қадами ҳақида ҳатто ўзи ҳам билмайди кўпинча, бир нечта футболчининг ташланиши эса, унга айни муддао...

Жамоани тўхтатишдан кўра, Мессига қаршилик қилишнинг қийинроқлиги ҳақидаги гаплар, балки бироз кулгили туюлаётгандир сизга. Лекин бизнинг ҳолатимизда, “Барселона”нинг Мессидан бошқа футболчилари барибир “маэстролигича” қолмоқдалар. Айтайлик, биз Ди Натале ёки ван Персини тўхтатиш ҳақида гаплашмаяпмиз, тўғрими? Мен бу футболчиларни ерга урмаяпман, аксинча, бу футболчиларсиз қоладиган “Удинезе” ёки “Арсенал” бугунги “Барселона”дан анча кучсиз.

Демак, “Барселона”ни қандай енгиш мумкин? Месси асосий фигура бўлса-да, эътиборни Мессининг ўзига қаратиш албатта хавфли. Испания кубоги ярим финалидаги “Реал” кўрсатган ўйин сўнгги уч йилда “Барселона”га қарши намойиш этилган энг ажойиб футбол эди. Лекин, бугунги “Реал” айниқса, ҳужум ташкил қилишда яхшигина муаммоларни бошдан кечирмоқдаки, кўп вазиятларда Роналдунинг индивидуал маҳорати очколарни олиб келди. Игуаин ва Ди Мария яхши спорт формасида эмас, Кака майдонга кам туширилмоқда.  Жаҳон чемпионатида Парагвай терма жамоасининг Испанияга қарши ўйини эсингиздами? Майдоннинг ҳар бир бурчагида прессинг, жуда катта физик кучни сарф қилиш ва тажовузкорлик орқали Испания билан тенгма тенг ўйнай олгандилар. Аммо бу услубни амалга ошириш учун улкан жисмоний асос керак бўлади. Бунинг устига “Реал”ни дуранг ҳам қониқтиради ва ЕЧЛ олдидан бутун борлиғини ушбу ўйинга ташлашига ишониш қийин.

Жозенинг катта стратег эканидан келиб чиқиб, таҳмин қилиш мумкинки, “Барселона”га қарши ўзини кўрсатиб қўйиш умидида, тўпни, назоратни, ҳужумкорликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишига ишониш қийин. Имкон қадар ўйин суръатини пасайтиришга ва имкон қадар ўйинда турли узилишлар, танаффуслар пайдо қилишга ҳаракат қилинади. Темпнинг тезлашишига йўл қўйилмайди. Мессини тўп билан тезлашишига йўл қўйилмайди, унга қарши фақат рўпарадан “подкат” ташлаш орқали ҳужум қилинади. Ҳа, Эл классико, ҳа чиройли футбол. Сиз буни кутишингиз табиий. Аммо айнан бугунги ўйинда танланадиган ҳар қандай тактика Моуриньони уялишига сабаб бўлмайди. Чунки, уч кунга ҳам Испания чемпионлиги, ҳам ЕЧЛ ярим финали тикилганини жуда яхши билиб туришибди. Асосийси мана шу вазифани бажариш.

Барибир сарлавҳадаги саволга жавоб бермадим, менимча. Мақсадим ҳам шу эди, ушбу саволнинг жавобсиз эканини таъкидлаш ва барчасини майдондаги эпизодлар ҳал қилишини тушунтириш. Кўрамиз.  

   Қаҳрамон Асланов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:23, 21.04.2012. Ўқилди: 7555 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Бунёдкор Луис Качорри 5
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
7 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Насаф Ҳусайн Норчаев 4
10 Қизилқум Ален Машович 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.