Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лондон дербиси: АПЛ да тўртинчи ўрин фойдасиз бўлиб қолиш эҳтимоли бор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испанияда бўлиб ўтадиган Эл Классико жуда кўп ўйинларга соя солган бўлса-да, ҳақиқий АПЛ ишқибозлари учун бугунги футбол куни сал эртароқ бошланади. Тошкент вақти билан 16.45 да, “Эмирайтс”да Лондон дербиси бўлиб ўтади.

Арсен Венгер шогирдлари ҳозирда беш очколик фарқ билан, гуёки учинчи ўринда мустаҳкам ўнашиб олган бўлишса-да, аслида ундай эмас. “Тоттенҳэм” ва “Ньюкасл” жамоаларида битта ўйин кам ўтказишган ва агар ғалаба қозонишса, орадаги фарқ янада қисқариши мумкин. Лондонликларнинг ўтган турда аутсайдер “Уиган”лан мағлубияти эса, аҳволни янада жиддийлаштирди.

Албатта, тўртинчи ўрин ҳам фожеа эмас. Лекин ЕЧЛ ни тўғридан тўғри гуруҳдан бошлаш жуда муҳим саналади. Ёзда Европа чемпионати ва Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтишини эътиборга олсак, ҳар қандай жамоа ҳам одатдагидан эртароқ муҳим ўйинларда майдонга тушишдан қочади. Плей-оффда эса ҳар қандай кучли рақиб ҳам рўбару келиши мумкин. Масалан ўтган йили “Арсенал” айнан ЕЧЛ плей-оффида “Удинезе” билан ўйнаган ва бир қатор қийинчиликларга дуч келганди.

Яна бир қизиқ ва муҳим жиҳат. Мабодо, “Челси” Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонгудек бўлса, тўғридан тўғри ЕЧЛ қўлланмасини қўлга киритади. У ҳолда, АПЛ даги 4-ўрин умуман кераксизга айланади. Бу тарафдан олганда ҳам, “Арсенал” учинчи поғонани бировга бериб қўймаслиги керак.

Ўз навбатида “Челси” ҳам бу омилга кўпроқ эътибор қаратиши эҳтимол. Сабаби, айнан ЕЧЛ да барчаси Ди Маттео шогирдлари қўлида. АПЛ да эса, керакли ўринлар учун бир эмас, уч жамоа билан беллашишлари керак, бунинг устига нариги жамоаларнинг имконияти нисбатан яхшироқ. Албатта, “Челси” бугун ҳам ғалаба қозонишга, биринчи турдаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қилади. Таҳминимча, барибир Ди Маттео ЕЧЛ да катта куч сарфлаган Дрогба, Лемпард каби футболчиларга дам олиш имконини берса керак. Чунки атиги уч кундан кейин, “Нау Камп”да оғир ўйин кутиб турибди. “Челси” учун ЕЧЛ сиз қолиш жуда катта муваффақиятсизлик саналади. Сабаби, ўзи шундоқ ҳам бу мавсум қандайдир “ўтиш мавсуми” бўлиб қолди, яна бир йил амбицияни йўқотиб қўйиш, бу клуб учун кўплик қилади.

 Қизиқ фактлар:

Дидье Дрогба АПЛ да “Арсенал” дарвозасига 8 гол киритган.

29 ўйинда “Челси” ҳисобда олдинда борган бўлса-да, ғалаба қозона олмаган.

“Арсенал” “Челси” дарвозасига ушбу мавсумда бешта тўп киритган илк жамоа бўлди. Бунгача, 1996 йилда “Ливерпуль” шундай натижа қайд этганди.    

Сўнгги 16 ўз майдонидаги ўйинда “Арсенал” албатта гол кирита олган.

Ди Маттео сафардаги ўйинларда 11 очко олди. Бу Виллаш Боаш кўрсаткичичидан 2 та кам холос.

“Арсенал” таркибида 17 та турли фтуболчилар гол уришган. Бу АПЛ да энг яхши кўрсаткич.

Жамоалар ўртасидаги 171 ўйиннинг 69 тасида “Арсенал”, 51 тасида эса “Челси” ғалаба қозонган.

 Қ.Асланов тайёрлади

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:23, 21.04.2012. Ўқилди: 6619 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.