Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Олд Траффорд" осмонида қора булутлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Йўқ, кечаги "Нау Камп"дагига ўхшаб кетадиган ёқимсиз ёмғир назарда тутилмаяпти. Голлар ёмғири. Ҳатто иккинчи таймнинг ўрталарида ҳам" навбатчи ўйиндек" тассуввур уйғотган учрашув мана шундай драматик якунланишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Воқеаларнинг бундай тус олишига эса, албатта, биринчи навбатда "МЮ" айбдор...

Ўйин анча эхтиёткор ва хавфли вазиятларсиз бошланди. Тайм охирларида хорватиялик Елавич боши билан Ди Хеа дарвозасини ишғол қилгунча, гуёки дарвозаларга қулф осилгандек эди. Уёғи кетди. Биринчи тайм тугамасдан Уэйн Руни Нани ошириб берган тўпни бошиб билан дарвозага киритиб, фаолиятидаги 179-голини киритди. Икинчи таймда эса, қисқа муддат ичида аввал Уэлбек, кейин Нани чиройли комбинацияларни голга айлантиришди - 3:1.

"Эвертон" бўш келишни истамади ва ҳисобни қисқартирди. Феллайни қанотдан ўша биринчи гол ҳаммуаллифи Ҳиббертнинг оширган пасини дарвозага йўллади. Лекин "МЮ2 яна бир комбинацияни голга айлантиргач, барча масала ҳал бўлгандек эди. Эътибор берманг, унақа бўлгандек эди, бунақа бўлгандек эди, деб кўп ёзиляпти. Аслида, ўйинни ўзи ҳам шундай бўлди - қандайдир якуний картина олиш қийин, фақат тасаввурлар ва кўникмалар баҳси бўлди. 

Фақат бир нарса аниқки, Фергюсон шогирдлари хотиржамликка берилдилар ва жазоландилар. Елавич ва Пинар сўнгги 2 дақиқа ичида иккита гол уриб ҳисобни дуранг кўринишига олиб келдилар. Қисқа муддатда ўйинда бурилиш ясашга эса, энди ҳеч ким қодир эмасди. Катта меҳнат эвазига қўлга киритилган очко "Эвертон" учун жуда қадрли эди. Ҳимояда хатосиз ўйнаган меҳмонлар дуранг ҳисобини сақлаб қолдилар.

Шундай қилиб, етакчилар орасидаги фарқ 6 очкога етди. Аммо "Сити" бугун ўз ўйинини меҳмонда бўлса ҳам, анчадан бери ғалаба нималигини билмай келаётган, АПЛ нинг сўнгги ўриндаги жамоаси "Вулверҳэмптон"га қарши ўтказади ва ғалаба қозонгудек бўлса, уч очкогача фарқ қисқаради. Энди, тўплар нисбатини эътиборга оладиган бўлсак, кейинги турда ўзра ўйиндаги ғалаба МАнчини шогирдларини яна биринчи поғонага қайтариши мумкин. Сарлавҳага қайтамиз. 

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ. 35-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ЭВЕРТОН 4:4 (1:1)
Голлар: Руни (41, 69), Уэлбек (57), Нани (61), — Елавич (33, 83), Феллайни (67), Пиенар (85).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Скоулз (Жонс, 86), Кэррик, Валенсия (Х. Эрнандес, 89), Нани, Уэлбек, Руни.
Эвертон: Ҳовард, Ҳибберт, Ҳейтинга, Дистен (Кэйҳилл, 83), Невилл, Феллайни, Жагелка, Осман (Макфадден, 63), Д. Гибсон, Пиенар, Елавич.
Огоҳлантиришлар: Дистен (45), Эвра (46), Невилл (59).
Бош ҳакам: Майкл Жонс.
22 апрель, 15.30, «Олд Траффорд». 75522 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:27, 22.04.2012. Ўқилди: 7005 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик