Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 2:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 5 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛга йўл: Пауло Дибалага мос жамоа топиладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу ёзда «Ювентус» бир қанча футболчиларидан айрилади. Уларга Пауло Дибала ҳам қўшилди. Дибала ёзда ортиқ Туринда қолмаслиги маълум бўлгач, кўплаб АПЛ клублари аргентиналик имзоси учун курашиш ниятида эканини билдирди. Ҳужумчида энди янги мавсумни янги жамоада бошлаш имкони пайдо бўлади. Аммо барча клубларга ҳам Дибаланинг услуби мос келавермайди ёки аксинча. 28 ёшли футболчида Англиянинг ўзида бир нечта танлов имконияти мавжуд. Қуйида шу ҳақида баён этилади.

«МЮ»

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасида албатта ҳужумчи учун ҳам қидирув ўтказади. Чунки айни дамда Эдинсон Каванининг битими тугамоқда, Роналдунинг ҳолти эса ҳаммага маълум. «МЮ»га ҳавода яхши ҳаракат қила оладиган ва ўз ҳудудида доминант бўлган футболчи зарур. Дибаланинг бўйи ҳаво учун унчалик ҳам идеал эмас. Қолаверса, у аксар ҳолларда ўнинчи рақам ишини бажаради. У креатив, лекин ҳужумга чуқур шўнғий олмайди. Агарда у «МЮ»га келса, Бруну Фернандеш ўз жойидан айрилиши мумкин. Шу сабабдан ҳам «МЮ» у учун орзудаги жой эмас.

«Тоттенхэм»

Ҳарри Кейн бу жамоанинг юраги. У ҳужумда асосий ролга эга. Аммо ҳужумчи ёзда бошқа жамоага кетиши ҳам мумкин. Антонио Конте қўл-остида Кейн соф ҳужумчи эмас, балки нисбатан ҳужумкорликни таъминловчи восита, вингерларга майдон ҳозирловчи, «ёлғон тўққизинчи рақам» вазифасини бажармоқда. Дибала ҳам айнан шундай амалиётларда қўл келади. Чунки у имконият яратиш борасида ўта фаол футболчидир. Шу нуқтайи назардан Дибала учун «Тоттенхэм» ёмон танлов бўлмайди. Аммо аввал Кейнни «йўқотиш» керак.

«Манчестер Сити»

Бу клуб мавсумнинг катта қисмини номинал ҳужумчисиз ўтказмоқда. Тез-тез Фил Фоден, Раҳим Стерлинг ёки бошқа бир футболчи «9 рақам» ролини ўйнаб туради. Дибала ҳам юқорида таъкидланганидек, бу ролга жуда ҳам мос тушади. Гвардиолага эса айнан шундай ишларга махсус вазифалантирилган ўйинчи зарур бўлиб турибди. Шу сабаб «Манчестер Сити» варианти эҳтимолий манзил сифатида, футболчи бу жамоага кўпроқ мойилликка эга.

«Арсенал»

«Арсенал»нинг АПЛдаги омадли юриши асосий мезонларидан бири бу Александр Ляказеттдир. Кўплаб мухлислар унинг гол урмаётгани сабаб, жамоадаги таъсирини сезмаётган бўлиши мумкин. Аммо у орқали ҳужумлар ташкил қилинади ва қанот футболчиларига имкониятлар тақдим этилади. Мартин Эдегор ҳужумчилар ортидаги асосий креатив ўйинчи. Шу сабаб Норвегия терма жамоаси аъзоси ва Дибала ўртасида боғлиқлик яратиш жуда мураккаб ишга айланади. Негаки, уларнинг вазифалари яқин. «Арсенал»га ёзда янги ва тоза ҳужумда ишлайдиган футболчи керак. Дибала каби ижодкор вакил клубнинг ичида етарли.

«Челси»

«Челси» ўтган ёзда янги ҳужумчи қидирди ва Лукакуни олиб келди. Айни дамда Тухель Кай Хаверцни марказий ҳужумда ҳаракатлантирмоқда. Аммо унинг вазифаси Дибаланикидан фарқлидир. Немис футболчиси аслида ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо боғламларда яхши ўйнайди, рақиб жарима майдонида ҳам ўта хавфли. Дибала эса ушбу вазифага унчалик ҳам мос эмас. Шунга қарамай, Тухель ундан жамоасига ижодийлик бахш этишда фойдаланиши мумкин. Яъни, Дибалани Лондонга келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Хулоса ўрнида, таркиб ва услуб эътибори билан икки жамоани Дибала хариди учун энг кўп имкониятли деб топган бўлардик. Булар: «Манчестер Сити» ҳамда «Тоттенхэм». Пауло Дибалага даъвогарлар кўплигини ҳисобга олган ҳолда, «Тоттенхэм» варианти эҳтимолдан йироқроқ дейиш мумкин. Чунки Дибала ЕЧЛда иштирок этишни истайди. «Шпорлар»да эса унга чиқиш масаласи анча мураккаб бўлиб турибди.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 21:44, 22.03.2022. Ўқилди: 2184 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Аброр Каримов 2
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
7 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
8 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
10 Локомотив Қувончбек Абраев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик