Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўшимча дақиқалардаги голлар эвазига "Челси" финалда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Биринчи бўлим кутилганидек, "Барселона"нинг тотал босими остида ўтди. Гарчи дастлабки хавли вазият биринчи дақиқа тугаб улгурмасидан меҳмонлар томонидан содир этилган бўлса-да.

"Челси" тартибли ҳимояланаётган, "Барселона" зич ҳимояни ёриб ўтаётган биринчи бўлимнинг тугашига 10 дақиқалар қолгандан бошлаб, майдонда бутун бир ўйинга ҳам татийдиган воқеалар содир бўла бошлади.

Исаак Куэнканинг 35-дақиқада чап қанотдан кўндаланг узатмасини дарвоза томон буриб қўйган Серхио Бусетс ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада худди шу қанотдан Месси-Иньеста комбинацияси иш берди ва Андреснинг ерлатиб узоқ бурчакка берган зарбасини Чех қайтара олмади.

37-дақиқада учрашувни бошқариб бораётган туркиялик ҳакам Жунайд Чақир Алексис Санчесга нисбатан қўполлиги учун "Челси" сардори Жон Террини майдондан четлади.

"Челси" Лондонда ўтган дастлабки учрашувдаги каби биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда гол урди. Қаши ҳужум натижасида Рамирес яхши позицияга чиқарилди ва Валдес билан яккама-якка чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ошириб қўйди – 2:1.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибида мажбурий ўзгаришлар амалга оширилганини қайд этиб ўтиш жоиз. "Челси" таркибида 12-дақиқада Кэҳилл ўрнига Босингва тушган бўлса, орадан яна 14 дақиқа ўтгач мезбонлардан Пике ўрнига Дани Алвеш майдонга туширилди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўпга яқинлашган Месси ўз услубида баландлатиб зарба берди ва… тўсинни нишонга олди! Жаҳоннинг энг яхши ўйинчисининг пешонасига мана, 8 ўйиндирки "Челси" дарвозасини нишонга олиш ёзилмаган экан.

Бу вақтда таблода порлаб турган ҳисоб "Челси" фойдасига "ишлаётган", "Челси"нинг камайиб қолган ва яримҳимоячилар ва ҳужумчилар ҳисобига "тўлдирилган" ҳимоя чизиғи ҳам бехато ишлаётган эди. "Барселона" минглаб мухлисларнинг меъдасига тегиб улгурган, "ўқилиб" бўлинган услуби – тўпни рақиб жарима майдони остонасидан у ёқдан бу ёққа ошириб пайт пойлашга ҳаракат қилар, лекин "Кам Ноу"нинг кенг майдони ҳам "Челси" футболчиларини хато қилишига замин бўлолмади.

Пеп Гвардиола Куэнка ўрнига Тельони туширди. Тельо эса яқиндагина "Реал"га қарши учрашувда қандай хатоларга йўл қўйган бўлса, айнан ўша хатоларини такрорлаб турди. Марказий ҳужумчи вазифасини бажариши керак бўлган Сейду Кейтанинг оёғига тўп ҳам тегмади.

Ўйиннинг асосий вақти якунланган пайтда бор вужуди билан ҳужумга шўнғиган "блауграна"ларнинг битта тўп йўқотиши ўз жонига суиқасд билан тенг бўлиши аниқ эди ва бу воқеа содир бўлди. Тўп майдон марказида омадини кутаётган Торресга келиб тушди ва унинг бир ўзи Валдесга пешвоз чиқиб, стадиондаги 90 минг, оинаи жаҳон қаршисидаги миллионлаб ишқибозларнинг умидини "кўмди". Вазият шунчалик эдики, "Барселона" футболчиларидан ҳеч ким уни таъқиб ҳам қилиб ўтирмади — 2:2!

Хуллас, ЕЧЛ янги тарихида иккинчи бор финалга йўл олди. Эртага унинг рақиби аниқланади ва бу жамоа ё "Реал" ё "Бавария бўлади.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ – 2011/12.
ЯРИМ ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ

БАРСЕЛОНА – ЧЕЛСИ 2:2 (2:1)
Голлар: Бускетс (35), Иньеста (43) – Рамирес (45+1), Торрес (90+2)
Амалга оширилмаган пенальти: Месси (49)
Огоҳлантиришлар: Иньеста (50), Месси (71) — Жон Оби Микель (32), Рамирес (44), иванович (48), Чех (59), Лэмпард (72), Мейрулеш (89)
Четлатиш: Жон Терри (37)
"БАРСЕЛОНА": Вальдес, Пике (Алвеш, 26), Маскерано, Пуйол, Хави, Иньеста, Бускетс, Фабрегас (Сейду Кейта, 74), Куэнка (Тельо, 67), Санчес, Месси.
"ЧЕЛСИ": Чех, Иванович, Кэҳилл (Босингва, 12) Терри, Коул, Мейрелеш, Рамриес, Лемпард, Мата (Саламон Калу, 58), Микел, Дрогба (Торрес, 80)
Бош хакам: Жунайд Чақир (Туркия)
Дастлабки учрашув: 0:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:44, 25.04.2012. Ўқилди: 12191 марта. Фикрлар: 128 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.