Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9023 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия клублари Осиё чемпионлар лигасида. Бу қанчалик ҳақиқат?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Зенит» – «Насаф» ёки «Спартак» – «Пахтакор» учрашувлари сизга қанчалик маъқул?

Россия клублари еврокубоклардан четлаштирилди ва энг ёмони РПЛ жамоаларининг куздаги Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференция лигасидаги иштироки ҳам сўроқ остида. Шу аснода рус футболи халқаро майдондаги ўйинлардан четда қолмаслик учун турли йўлларни қидирмоқда. Масалан, Александр Самедов Россия жамоалари Осиё чемпионлар лигасида қатнашишини таклиф қилди.

«Осиё Чемпионлар лигаси бизнинг клублар учун жуда мосРФИ ОФКгамурожаат қилиши мумкин. Агар бу турнирда «Спартак» ёки «Локомотив» каби клубларимиз ғолиб бўлса, бу рус футболи жуда катта ютуқ бўларди. Ростини айтадиган бўлсак, бу мусобақада ғалаба қозониш унчалик осон эмас»,— деди «Спартак» ва Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.

Бир қарашда Самедовнинг таклифи мантиқий тўғри. Эҳтимол, у ҳозирда рус футболида кенг муҳокама қилинаётган нарсаларни ҳам айтди. Лекин бу қанчалик реал?

Балки ОФКга қўшилиш Россия футболи учун ягона имкониятдир?

Эҳтимол, уруш тугагандан сўнг, Россия дарҳол УЕФАга қайтиши мумкин. Аммо бу нарсанинг амалга ошиш эҳтимоли борми? Албатта, УЕФАга нисбатан рус футболига қарши санкциялардан воз кечмаслик учун босим давом этади. Ҳозирда Европанинг 38 та федерацияси Россия терма жамоаси ва клубларига қарши ўйнашдан бош тортгани маълум. Баъзи мамлакатлар эса РПЛ клублари нейтрал ҳудудда, нейтрал байроқ остида ўйнаши кераклигини таъкидлашди. Аммо бу Россия футболи учун қанчалик яхши?

Осиёдачи? Осиё Чемпионлар лигасидаги эҳтимолий рақиблардан фақат тўртта давлат - Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Австралия рўйхатидан жой олган. Демак, сиёсий нуқтайи назаридан Самедовнинг таклифи яхши. ФИФА президенти Жанни Инфантино мослашувчан шахс. Агар, ОФК ва унга аъзо давлатлар рус клублари Осиёда ўйнашига қарши бўлмаса, ФИФА ҳам Россиянинг УЕФАдан ОФКга ўтишига рухсат бериши мумкин.

ОФК ФИФАга бўйсунади, шунинг учун ҳам Осиё футбол конфедерацияси Инфантино ташкилотининг розилиги талаб қилинади. Аммо Россия УЕФА таркибидан чиқишга мажбур бўлади.

Айтганча, ОФК Низомининг бир бандида янги мамлакатларнинг кириб келишига оид шундай ёзилган:

«Ассоциациялар географик жиҳатдан Осиё қитъасида жойлашган бўлиши керак (Россия - қисман Осиёга яқин). Шунингдек, бошқа қитъада жойлашган футбол ассоциацияси, агар у бошқа конфедерацияга аъзо бўлмаса, аъзоликка қабул қилиниши мумкин. Бундай қабул ФИФА низомига мувофиқ бўлиши керак».

Шунга ўхшаш ҳолатлар олдин ҳам содир бўлган. Масалан, Исроил 1954 йилдан 1974 йилгача ОФК аъзоси бўлган. Кейин араб давлатларининг норозилиги туфайли ташкилотни тарк этди. Янги Зеландия 1964-1966 йилларда ОФК аъзоси бўлган. Океания Футбол Конфедерациясининг пайдо бўлиши билан янги зеландияликлар Осиёни тарк этди. Австралия 2006 йилдан ҳозирги кунгача ОФК таркибига киради. Уларнинг терма жамоаси ва клублари Осиё турнирларида иштирок этади. Шунингдек, Қозоғистон 2002 йилда Европага кўчиб ўтишидан аввал ОФК аъзоси эди.

Осиё чемпионлар лигасида Россия клубдари фаворитлар қаторида бўладими? Мусобақа ҳақида қисқача

Мусобақа ҳозирги номи ва форматини 2003 йилда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ва ОФК кубоги эгалари кубоги бирлашганидан кейин олди. Унда Осиёнинг энг кучли давлатларидан миллий чемпионат ғолиблари ва кубок соҳиблари иштирок этмоқда. Рейтинг (бу ерда УЕФАдан фарқли томони бор) натижалар, балки мамлакатларнинг футбол инфратузилмаси ва бошқа муҳим нарсалар билан ҳам инобатга олинади.

Осиё Чемпионлар Лигаси иштирокчилари икки йўлга бўлинган: бири Ғарбий Осиёнинг 12 давлатидан, иккинчиси эса 12 Шарқий Осиё давлатидан. Биринчи гуруҳда Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА, Ироқ, Ўзбекистон, Иордания, Ҳиндистон, Тожикистон, Туркманистон, Ливан ва Сурия. Иккинчи гуруҳда – Хитой, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Австралия, Филиппин, Вьетнам, Малайзия, Сингапур, Гонконг ва Мьянма.

Гуруҳ босқичида 40 та жамоа иштирок этади. Жамоалар 10 та гуруҳга бўлинади ва ҳар бирида тўрттадан клуб жой олади. Шарқий осиёликлар учун бешта ва Ғарбий осиёликлар учун бешта гуруҳ. Биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 1/8 финалга йўл олади. Фақат финал Шарқий ва Ғарбий Осиёнинг энг яхши клубларини бирлаштиради.

Энг титулли клуб Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби бўлиб, у финалда саккиз марта иштирок этган ва тўрт март ғалаба қозонган. Охиргиси ўтган йили қўлга киритилган: финалда Осиё футболининг яна бир гиганти Жанубий Кореянинг «Поханг» жамоасини мағлуб этган. Шу билан бирга, Жанубий Корея (12 кубок) ва Япония (7) клублари кубокни бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ қўлга киритган. Саудия Арабистони бу рўйхатда учинчи (6), Эрон, Хитой ва Исроил (3тадан ғалаба) кейинги ўринлардан жой олган.

Охирги марта 2019 йилда Осиё Чемпионлар лигасида европалик футболчи энг яхши деб топилган. Бу франциялик ҳужумчи Бафетимби Гомис бўлиб, ўшанда у тўпурарлар пойгасида ғолиб чиққан эди. Умуман олганда, Осиёда ажойиб легионерлар кўп.

РПЛ клублари ушбу мусобақанинг фаворитлари қаторига киришлари аниқ. Аммо Россия клублари ОФКга киришларига рухсат берилган тақдирда ҳам, улар  2023 йилдан қатнашишади, чунки бу мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланган.

Аммо ОФКда қатнашиш рус футболига молиявий жиҳатдан катта йўқотиш олиб келиши мумкин. Сабаби Европа Чемпионлар Лигасидаги иштироки учун бериладиган мукофот пули ОЧЛдаги ғалаба қозонган жамоага бериладиган суммадан кўпроқ. Воқеалар ривожи қандай тус олишини яқин ойлар, балки кунларда билиб оламиз.

Манба: Championat.com
Киритилди: 21:21, 27.03.2022. Ўқилди: 8193 марта. Фикрлар: 58 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.