Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Фламенго» мундиалдан устунми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сарлавҳадаги саволга фақат футбол мураббийи касбини танлаганлар жавоб беришлари мумкин. Лекин жавоблар турлича бўлишига олдиндан кафолат бера оламиз, албатта. Масалан, португалиялик Паулу Соуза терма жамоа билан ЖЧ-2022 йўлланмаси учун курашиш ва мундиал иштирокчисига айланган тақдирда, терма жамоани 2024 йилгача бошқариш имкониятидан кўра, «Фламенго»да ишлашни афзал билди.

Ўтган йил январида Польша терма жамоаси янги бош мураббий тасарруфига ўтганди. Ўз вақтида «Ювентус», «Боруссия» Дортмунд, «Интер» ва бошқа жамоаларда тўп сурган Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси 2008 йилда мураббийлик соҳасида иш бошлаганди.

Англия, Венгрия, Исроил, Швейцария, Италия, Хитой ва Франциядаги фаолияти давомида ёш мутахассис йирик ғалабаларга эришолмади, Тель-Авивнинг «Маккаби» ва Швейцариянинг «Базель» жамоаларини чемпионлик сари етаклади. Топ-чемпионатлар жамоаларини рисоладагидек бошқарган бўлсада, номдор клублар эътиборини қозона олмади.

Шу боис, 2020 йилнинг августида «Бордо»дан истеъфога чиқарилган Паулу 2021 йил январида Польша терма жамоасини мамнуният билан қабул қилганди. Ана шу қарор португалиялик мутахассисга йирик мусобақалар эшикларини очди. Жумладан, у Евро-2020 иштирокчисига айланди. Гарчи Роберт Левандовски жамоаси Швеция, Испания ва Словакиядан иборат гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, мутасаддилар Соузани ЖЧ-2022 саралашининг якунига қадар олиб қолишга қарор қилишди. Бу турнирда поляклар енгилмас Англиядан ке-йин иккинчи ўринни эгалладилар.

Мундиал йўлланмасини нақд қилиш учун Соуза шогирдлари олдида икки тўсиқ қолган, улардан бири - Россия терма жамоаси эди. Русларга қарши учрашувга бир неча ой қолганида, португалиялик мураббий тўсатдан ўз лавозимидан воз кечиб, Бразилиянинг «Фламенго» клубида ишлашни лозим топди. Қарор кутилмаган ва мантиққа зид эканлигига шубҳа йўқ. Ахир Соуза тарихий воқеа - мундиал иштирокчисига айланишга жуда яқин турганди. Таажжубки, мураббий бундай ажойиб имкониятдан уммон ортидаги клубни афзал кўрди. Тўғри, Бразилия - иқтидорлар макони, қирол Пеленинг ватани. Лекин футбол оламида «топ»лар мақомида эмас.

Қизиғи шундаки, Польша футбол иттифоқи Паулу Соузанинг ҳеч бўлмаганда ЖЧ-2022 йўлланмаси тақдири ҳал бўлгунича кетишига қатъиян қарши эди. Бундан ташқари, жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритса, мураббийга Евро-24 саралашида ҳам термани бошқариши ваъда қилинганди. Лекин шу билан биргаликда, раҳбарият билан мураббий ўртасидаги муносабат идеалдан йироқ эканлигини ҳам инобатга олиш лозим. Соузани ҳозирда УЕФА вице-президенти лавозимида ишлаётган, ПФИнинг собиқ раҳбари Збигнев Бонек таклиф этганди. Унинг ўрнини эгаллаган Цезарий Кулеша эса «оқ-қизиллар»нинг португалиялик устози билан чиқиша олмаяпти.

Яна бир эътиборли факт шуки, «Фламенго»га кетиши хусусида гап-сўзлар юзага келганида, Соуза Кулешага хавотир олмасликни, ўз лавозимидан воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилганди. Бироқ кутилмаганда португалиялик мураббийнинг режаси ўзгариб қолди ва у ўз хоҳиши билан амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ҳаракатига тушиб қолди. Бу йўлда ПФИга 300 минг евро товон пули тўлашга ҳам рози бўлди. Шу тариқа Паулу Соуза «Фламенго» бош мураббийи бўлиб олди.

Хўш, нима учун бундай бўлди? Сабаби - маблағ. Ўз вақтида Соузани қўллаб-қувватлаган Бонек яқинда уни жиддий танқид остига олди: «Маблағни одоб-ахлоқ ва инсонийлик принципларидан юқори қўйган Паулу Соуза воқеликни ҳис этиш хусусиятини йўқотиб қўйган бўлса, ажабмас. ПФИ президенти муносиб номзодни тайинласин, биз ўйинни давом эттирамиз».

Ўтмишнинг таниқли афсонаси нимани назарда тутганини яхши тушунади. Ҳамма гап маблағда. Паулу Соузанинг Польша терма жамоасидаги йиллик соф иш ҳаққи 840 минг евро. Зиммасига жиддий вазифалар юклатилган мутахассис учун ўта камтарин қиймат. «Фламенго» раҳбарлари Соузага йилига 1,9 млн. евро ваъда қилишди, солиқлардан ташқари соф маош. Бундан ташқари, бош мураббий ассистентлари ҳам «шоли» баҳонасида сувга қонган «курмаклар» сифатида рисоладагидек маош оладиган бўлдилар. Мана шу жиҳат ҳам Соузанинг Бразилия вариантига мойиллигини оширди.

Маоши икки баравардан кўпроққа кўтарилиши аниқ бўлган мутахассис шартномани бузгани учун товон пулини тўлади. Терма жамоа эса, ЖЧ йўлланмаси учун курашнинг сўнгги босқичида мураббийсиз қолди. Польшаликлар ўта мураккаб вазиятни - қисқа вақт ичида муҳитга мослашиб, Левандовски етакчилигидаги жамоа кўнглига йўл топган ҳолда, мундиал йўлланмасини қўлга киритишга қодир бўлган малакали мураббийни топиш заруратини бошдан кечирдилар. Соуза ўта муваффақиятли бўлмасада, жамоа унинг услубига кўникиб улгурган ва муайян вазифаларни уддалаётганди. Бу ёғи қандай кечиши эса номаълум...

Бразилиянинг «Фламенго»си «А» серия мавсумини чемпион «Атлетико Минейро»дан 13 очкога ортда қолган тарзда 2-ўринда якунлади. Жамоа шунингдек, Либертадорес кубогида финалга чиқиб, ҳал қилувчи беллашувнинг қўшимча вақтида нуфузли совринни «Палмейрас»га бой берди. Шундан кейин клуб мутасаддилари Ренато Гаушо билан ҳамкорликни тўхтатиб, Соузани таклиф этишди ва икки йиллик шартномани расмийлаштиришди.

«Кўҳна қитъа»да ўз ўрнига эга бўлган терма жамоа раҳбарлигидан воз кечиб келган португалиялик мутахассис Жанубий Американинг энг сов­риндор жамоаларидан бўлмиш «Фламенго» талабини қондира оладими ёки ўтмишдошининг қисмати такрорланадими, буни албатта, вақт кўрсатади. Лекин португалиялик мураббий мазкур қароридан афсусланмаслигини ҳозирнинг ўзида таъкидлай оламиз. Норасмий манбалар хабарига кўра, Паулу Соуза билан Бразилия клуби ўртасида имзоланган келишувда катта миқдордаги товон пули белгиланган. Агар «Фламенго» ҳамкорликни муддатидан аввал бекор қилишни истаса, Соузани рози қилиши осон бўлмайди. Нима ҳам дердик, пул билан олиб кетишни уддалаганлар, халос бўлишга ҳам имкон топадилар!

P.S.: Маълумот учун, УЕФА ва ФИФА Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Россия термасига нисбатан санкция қўллаб, жамоани саралаш баҳсларидан четлатди. Натижада, Польша термаси тўғридан-тўғри «плей-офф»нинг кейинги босқичига йўл олди. Энди «ўтиш ўйинлари»нинг финал раундида поляклар 24 март (бугун) бўлиб ўтадиган Швеция - Чехия учрашуви ғолибига қарши баҳсда мундиал йўлланмаси тақдирини ҳал қилишади. Айтганча, 31 январь куни Чеслав Михневич Польша термаси бош мураббийлигига тайинланди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:27, 28.03.2022. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик