Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ»даги «Роналдучи» Месси ёнида. Бир вақтнинг ўзида Роналду ва Месси билан жамоадошга айланган «Атлетико» жавоҳири!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Алехандро Гарначо Феррейра «Атлетико» академияси аъзоси эди. У атиги икки йил ичида ўта тез суъратларда ўсишга эришиб, Аргентина терма жамоасига кутилмаганда чақирув олди. Қобилиятли чап қанот вингери 17 ёшда бўлишига қарамай, Аргентина устози Лионель Скалони уни 44 та футболчидан иборат таркибига жалб этди. Месси бошчилигидаги жамоа Венесуэла ҳамда Эквадор билан куч синашиш учун йиғилган эди. Гарначо «Атлетико»даги пайтларида «жавоҳир» деб ном олганди. Унинг қаттиқ меҳнати бесамар кетмади. У аввал «МЮ», кейин эса Аргентина термасига қўшилди.

Гарначо Криштиану Роналдуни қойил қолдирган ёш талантлардан биридир. Шу билан бирга у узоқ йиллар давомида португалиялик мухлиси сифатида еттинчи рақамда ҳаракат қилган. Аммо ёш ҳужумчи «қизил иблислар» сафида 11'ни олган. Гарначо «Эвертон» ёшларига қарши урган голини Роналду услубида нишонлаган эди («SIUU!» ҳайқириғи билан). Унинг ажойиб ҳаракатлари терма жамоага чақирув олишига сабаб бўлди ва Месси билан бирга машғулот ўтказишини таъминлади. 17 ёшли ўспирин бу мавсумдан «МЮ»нинг 18 ёшгача бўлган таркибида ўйин ўтказмоқда. Гарначо Англия кубоги баҳсларида 4 та гол уришга эришган. Ҳар икки оёқда ўйнай оладиган ёш ҳужумчи 2020 йилда Ла лигадан Англияга йўл олган учинчи «гўдак» эди. «Атлетико»дан ташқари ўша пайтда «Реал» (Алваро Фернандеш) ҳамда «Барселона» (Марк Хурадо)дан ҳам футболчилар сотиб олинган.

«Манчестер Юнайтед» матбуот хизматининг таъкидлашича, Гарначо учун «Реал» ҳамда «BVB» кучли қизиқиш билдира бошлаган. Нуқсонсиз техникага эга бўлган футболчи тўп билан моҳирона ҳаракат қилади ва шу орқали исталган ҳимоячини доғда қолдириши мумкин. Мадридлик болакай ўз шаҳрида «гол машинаси» деб ҳам тасвирланган. У 2015 йилда «Атлетико» академиясига олиб келинади. 2016 йилдан эса «Атлетико Б»да ўйнай бошлайди ва Испаниядаги тенгдошлари ичида энг яхши тўпурарга айланади. Гарначо жарима майдончаси ичида ўта хавфлилиги билан ажралиб туради ва ўнг оёғига тўғри келиб қолган тўп рақиб дарвозаси тўрига бориб тушаверади. Ўшанда унинг ҳақиқий йиртқичлардек ҳаракатини кўрган скаутлар «МЮ»га олиб кетишган эди. Гарначо эса Манчестерда ўз кумирининг олдида бўлишга эришди.

Гарначо тўп тепа бошлаган дастлабки йилларданоқ, унинг имкониятлари ойдинлаша бошлаган эди. Атиги 15 ёшида ҳужумчи «Атлетико»нинг U19 жамоасига қабул қилингани ҳам буни исботлайди. Гарначо бу мавсумдан «Манчестер Юнайтед»нинг U19 ҳамда U23 жамоаларида иштирок этиб келмоқда. Ҳужумчи ҳозирга қадар 28 та ўйинда 11 та гол ҳамда 6 та ассист муаллифига айланган. Бугун Гарначо Аргентина терма жамоаси билан, ўзи севган Роналдунинг узоқ даврлик рақиби бўлган Месси ёнида машғулотлар ўтказмоқда. Шундай қилиб, Гарначо бир вақтнинг ўзида ҳам Месси, ҳам Роналду билан жамоадошга айланди!

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 07:44, 30.03.2022. Ўқилди: 3477 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик