Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зоир Жўрабоев: «Ўзбек клублари савияси деярли тенглашди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Интерфутбол" газетаси мухбири Тожикистон терма жамоаси ва «Сурхон» клуби ҳимоячиси Зоир Жўрабоевни суҳбатга чорлаб, унинг Navruz Cup мусобақаси таассуротлари билан қизиқди.

— Зоир, жамоангиз ярим финалда аламли мағлубиятга учради. Ўйин борасида умумий фикрингиз қандай?
— Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, Уганда термасига нисбатан мазмунлироқ ўйин кўрсатдик, менимча. Фақат вазиятлардан фойдаланолмаслик қимматга тушди. Бош мураббийимиз мусобақада натижа муҳим эмаслиги, асосий эътибор ўйинни шакллантиришга қаратилишини айт­ганди. Асосийси, сифат янги устозимизга маъқул келди, шекилли. Ўз ўрнида айтишим керак, маҳаллий мухлислар бизни чиройли қўллаб-қувватлашди. Бунинг учун уларга жамоа номидан раҳмат!

— Турнир ташкилотчилигида камчиликлар сезилмадими?
—  Ҳаммаси жойида, ташкилий ишлар юқори даражада йўлга қўйилган. Гап йўқ.

— Янги мураббий Петар Сегрт қисқа фурсатда Тожикистон термаси ўйинини анча ўзгартиргани яққол сезилди. У бунга қандай эришди?
— Тўғриси, ўйинга қадар бу мураббий билан атиги 2 марта машғулот ўтказдик. Петр бу орада ўз фалфасасини умумий маънода тушунтирди, қандай ўйин кўришни хоҳлашини ҳам. У ярим финалдан сўнг ҳаммасини тез ўзлаштириб олганимизни эътироф этиб, руҳиятимизни кўтарди.

— Жорий йил бошида «Истиқлол»дан «Сурхон»га келдингиз. Бу қарорингизни қандай изоҳлайсиз?
— Ўзбекистон чемпионати савия бобида бизникидан кучлироқ. Шунинг учун «Сурхон» таклифини қабул қилдим. Боз устига, клуб ўз олдига катта вазифалар қўймоқда. Албатта, ҳозирги ишлар самара бериши учун бироз вақт керак. «Сурхон»га клуб президентининг ўзи чорлагани ҳам танловимда муҳим роль ўйнади.

— 3 мавсум олдин «Металлург»да тўп сурган футболчи сифатида айтингчи, Суперлигада ижобий ўзгаришлар борми?
— Бор, албатта. Масалан, ҳозирда кўплаб жамоаларнинг кучи деярли тенглашган. Дейлик, биз мавсумни дебютант «Олимпик»ка қарши ўйин билан бошлаб, дуранг қайд этдик. Кейинги турда эса бу жамоа «Пахтакор»га жиддий муаммо туғдирди, биз «Металлург» майдонида яққол устунликка эришдик.

— «Сурхон» бош мураббийи Анхель Лопес аввало, нималарга эътибор қаратмоқда?
— Бош мураббийимизга майдоннинг рақибга тегишли ярмида прессинг қилиш ёқади. Менимча, Лопес талабларини тўлиқ бажаришимиз учун яна бироз вақт керак. Қисқаси, «Сурхон» ўйини ҳали янада кучайишига ишонаман.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:03, 30.03.2022. Ўқилди: 2194 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик