Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5558 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.10.2025

      05:30 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Антальяспор".
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Баия".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Васко да Гама".
      14:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      17:00 "Голевая неделя. РФ".
      17:30 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Сеара".
      19:30 Голевая неделя.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор". Прямая трансляция.
      00:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      00:55 LIVE U-20. Чемпионат мира в Чили. Панама - Южная Корея. Прямая трансляция.
      03:00 Евротур.
      04:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.10.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      09:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      13:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      16:15 "Команда мечты".
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы. Прямая трансляция.
      20:10 "Тайны звёзд спорта".
      20:40 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      22:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе".
      23:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      00:50 "Команда мечты".
      01:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      04:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 7 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - СКА (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Верона" - "Сассуоло". Прямая трансляция.
      01:45 Евротур.
      02:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Египет - Чили. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      07:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      13:00 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 6. Обзор.
      14:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      17:00 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии. Прямая трансляция.
      20:45 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      22:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      23:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      01:05 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      01:50 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:45 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      03:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тито Виланова: Ким ўзи у?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугунги кун Барселона” тарихида муҳим сана сифатида қайд этиладиган бўлди. Клуб Пеп Гвардиолага ҳар қандай шартлар асосида шартномани узайтиришни таклиф қилди, аммо мураббий кетишга қарор қилганини айтди. Пеп чарчади, соғлиғи билан ҳам жиддий муаммоларга дуч келди, умумий қилиб айтганда, иш унинг энергиясини “еб тугатди”. У фақат “Барселона”дан кетмади, у вақтинча футбол билан шуғулланмасликка қарор қилди.  

Журналистлар ва матбуот залининг илк қаторларида ўтирган Хави, Пуйол, Вальдес, Иньеста, Пике, Фабрегас, Педро ва Бускест каби футболчилар гуёки, таъзия маросимига келгандек эдилар. Наҳотки, Пеп “Барселона”си “вафот этди”? Ҳаммаси тугадими?

Йўқ, Сандро Росселнинг кейинчалик чиқиши мумкин бўлган турли гап-сўзларга чек қўйиш ниятида айтган кейинги қарори жамоанинг келажак йўналишига ойдинлик киритди. Пепнинг “Барселона”си яшайди. Бугунги жамоа ғоясининг давом этиши учун ташқаридан бегонанинг пайдо бўлиши мумкин эмасди. Ташқаридан бегонанинг пайдо бўлиши ҳамма маънода бу “Барселона”нинг сезиларли ўзгаришидан далолат қиларди. Кечадан бери бўлажак номзодлар сифатида эътироф этилган Виллаш- Боаш ва Марсело Бьелсага хурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, бугунги “Барселона” ғоясини ушлаб туриш, давом эттириш учун бегонанинг зарари тегиши шубҳасиз эди. Бу жуда муҳим саналади, жамоанинг бош мураббийидан тортиб, турли ёшлардаги барча мураббийларигача чин каталонияликлардан иборат. Айнан шу йўналишда Луис Энрике ва Тито Виланованинг номзоди устида тўхталинганди. Энрикенинг “Рома” билан амалдаги шартномаси бор, Виланова эса ҳар доим жамоани бошқаришга тайёр. Пеп Гвардиола Титони қаттиқ хурмат қилади, мураббийлик соҳасида ўзи билан тенг кўради, айнан бугунги жамоанинг қурилишида унинг хизматлари ўзиникидан кам эмаслигини яширмайди. Ҳар доим кубоклар топшириш маросимларида Виланова анъана бўйича бошқа ёрдамчилар билан бирга эмас, энг охирида, Пеп билан бирга йўл олади. Бу билан унинг жамоадаги ролини эътироф этишарди. У касал бўлиб, операция қилинганида, бутун жамоа навбатдаги ғалабани Титога бағишлашларини айтандилар. Хуллас, Виланова “Барселона” системасидаги муҳим ва хурматли шахс ҳисобланади.  Катта эҳтимол билан, айнан Гвардиола номзод сифатида Тито Вилановани тавсия қилган.   

Демак, Гвардиоланинг кетиши “Пеп-тим”нинг интиҳоси эмас, Пеп айнан бу жамоанинг яхши қўлларга топшираётганини билгани учун ҳам хотиржамлик билан дам олади. У хурсанд ҳолда кетди ва албатта қайтади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у “Барселона” тарихидаги энг буюк мураббий бўлиб қолаверади. Бу бизнинг эмас, Сандро Росселнинг фикри.

Хўш, Тито Виланова ким?

Бир пайтлар Пеп Гвардиола бошчилик қиладиган “Барса Б” клуби юқорироқ дивизионга йўл олгач, мураббий мавсум охирида барча футболчиларга, ёрдамчи ва ходимларга миннатдорчилик изҳор қилди. Ёрдамчиси Тито Вилановани эса алоҳида эътироф қилди – “Раҳмат, Тито, сен менга жуда катта ёрдам бердинг. Ўзингда жуда кўп яхшироқ таклифлар бўлишига қарамасдан, тўртинчи лига бўлса ҳам менга ёрдамчи бўлишни танладинг. Бунинг учун сендан жуда миннатдорман.

Пеп нима ҳақида гапираётганини яхши биларди. Титога Сегундадан ҳам ҳатто яхши таклифлар бор эди. У эса тўртинчи лигага, ёрдамчи мураббийликка рози бўлганди. Икки дўстга учинчи лигада ишлаш насиб этмади. Хуан Лапорта Франк Райкаард билан хайрлашгач, айнан Пепга жамоани топширишини маълум қилди. Бу катта таваккалчилик бўлса-да...

Бу ҳақида ҳозир хотиржам гапириш мумкин, лекин ўша пайтда жуда кўп мухлислар, ҳатто клуб бошқарувидагилар ҳам бу ишни нотўғри деб билишганди. Ўшанда жамоа бошқарувига Жозе Моуриньонинг келиши кутилаётганди. Тўғри, Пеп Барселонада қаттиқ хурмат қилинади, аммо, унда мураббийлик тажрибасининг йўқлиги панд берадигандек эди. Албатта бундай пайтда Гвардиолага штабда унга ишонадиган, бу билан бирга унинг ўзи ҳам ишонадиган шериклар керак эди. Пепнинг хаёлига келган биринчи исм – Тито Виланова!

Икки дўст 1984 йилда, “Ла Масия” мактабида танишишган. Тито Пепдан икки ёш катта, лекин бу уларнинг осон тил топишишига ҳалақит қилмади. Ўсмир пайтлариданоқ Пеп ва Тито “Барселона” ҳақида орзулар билан ҳамнафас эдилар. Бир кун келиб, биргаликда, жамоа либосида “Камп Ноу”да муъжизалар кўрсатишларига ишонардилар. Аммо орзунинг фақат ярми руёбга чиқди. Фақат Пеп ўша “Дрим Тим” аъзоси бўлди, сардорлик боғичини илди, бир неча совринларни ютди. Титонинг тақдири эса бутунлай бошқача кечди.

“Барселона Б” таркибидаги мавсумдан сўнг Тито Виланова иккинчи дивизиондаги “Фигересе” клубида ўйнади. Бир йилдаёқ жамоа Ла Лигага чиқди. Жамоа бомбардири Альтемира эса, киритган аксарият голларига айнан Титонинг ақлли тўп узатишлари сабаб бўлганини айтишдан чарчамасди. Жамоа юқорида кўп қолмади, бир йилдаёқ, яна пастга шунғиди. Лекин Тито эмас. У “Сельта” билан шартнома имзолаганди.            

Виланова билан бирга ўйнаган жуда кўп футболчилар уни “маркиз” деб эслайдилар. Унга бу лақабнинг қўйилишига биринчидан, унинг жуда ақлли экани, иккинчидан эса, ҳар доим нимадандир норози бўлиб юришидан экан. Тито ё тўп яхши дамланмаган, ё чим яхши ўстирилмаган деб жиғибийрон бўлаверар экан. “Тито – бу сеньор, ажойиб йигит, меҳнаткаш, футбол учун яралган” деб эслайди Маркес. “Эспаньол”ни бошқарган Хуанде Рамоснинг фикри – “У ўйинни жуда яхши ўқий оларди, кўриниб турардики, у ўз мақсадига қандай эришиш мумкинлигини жуда яхши биларди”.   

“Сельта”даги уч мавсум ва яна бир қатор испан клубларидаги ўйинлардан сўнг, 32 ёшида Виланова футболчилик каръерасини тугатади. Ниҳоят, худди шуни кутиб тургандек, уни ўз клубида ҳам эслаб қолишди. Хўв ўша, биргаликда “Фигересе”да ўйнаган дўсти Алтемира уни “Ла Масия”нинг қайсидир болалар жамоасига мураббийликка таклиф қилди. Йўқ, “қандайдир” эмас, айнан мана шу жамоа “Ла Масия”нинг ҳақиқий фахрига айланди, Пике, Васкес, Фабрегас, кейинчалик Лео Месси айнан шу жамоадан етишиб чиқдилар.    

Ўз ўзидан саволлар туғилаверади – нега Гвардиола жамоага келиши билан Пикени Англиядан қайтаришга киришганди? Нега у Мессига қаттиқ ишонди ва Роналдиньо ва Декудан осонгина воз кеча олди? Гап айнан Виланованинг муҳим позицияни эгаллаганида эмасмикин, тўғрими?

“Мен Мессини жуда кўп маротаба “чалғитувчи марказий ҳужумчи” сифатида синаб кўрганман ва унинг сўнгги икки йилда ўйнаётган позицияси Месси учун янгилик эмас. Чунки у болаликданоқ бунга кўникканди” – деди яқинда Тито Виланова Месси ҳақида.  

“Улар жуда ўхшайдилар, Тито жуда меҳнатсевар ва ўз ишини яхши билади”, - деб Гвардиола ва Титони солиштиради Силвиньо,  “У футбол билан яшайди, биз у билан дунёдаги ҳамманарса ҳақида мунозара қиламиз. Мисол учун, яқинда бурчак тўпларини қандай амалга ошириш ҳақида гаплашдик”, деб қўшимча қилади Хави. Пуйол эса, аллақачон уни шаклланган, ўз ишини биладиган, тайёр мураббийга айланганини таъкидлайди. Иньестанинг фикрича, Тито яхши бир китобга ўхшайди, доим бир нарсани ўргатади ва ҳеч қачон зериктирмайди. Бускест эса, унинг Пепга ўхшашлигини фақат Тито бироз хотиржамроқ характерга эга эканини айтади.

Виланова ёшлар билан ҳам беназир ишлай олади, футбол тактикаси ва стратегиясини жуда яхши ўзлаштирган. Рақиб жамоаларини ўрганишда Пеп тўла тўкис Титони масъул деб билган доим.

“Тито ҳеч қачон сени оғир кунда ташлаб қўймайди. Агар у сенга керак бўлса ва буни Титонинг ўзи билса, албатта ёнингда бўлади. Менимча, мана шунинг ўзи Пепнинг Титони ўзига ёрдамчи қилиб чақиришига кифоя қилган”, деб эслайди икковнинг умумий дўстларидан бири.

Муҳаммад Алининг бир гапи бор – “Дўстликни мактабда ўргатишмайди. Аммо агар дўстлик нима эканини тушунмас экансиз, демак ҳаётда ҳеч нарсани ўрганмабсиз” Муҳаммад Али ҳақдир, дўстликни мактабда ўргатишмайди, аммо шундай мактаблар борки, дўстликни жуда кўп бошқа фазилатлардан устун қўйишади.  

sports.ru материали асосида Қ.Асланов тайёрлади 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:09, 27.04.2012. Ўқилди: 10634 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.