Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Биз учун рақибнинг фарқи йўқ”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезмбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Кўп маротаба таъкидлаб ўтганимдек, барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача иштиёқда майдонга тушади ва биз учун осон ўйинлар йўқ. Бугунги ғалаба билан клубимиз мухлисларини табриклаган ҳолда, йигитларга “Динамо” аутсайдер бўлишига қарамай, бутун учрашув давомида ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда, ўйинни назорат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Тўғри, шогирдларим кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Шундай бўлсада, таъкидлаганимдек, йигитлар ўйинни назорат қила олишди.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки,“Динамо” таркибидаги футболчилар кўпчиликка нотаниш бўлишига қарамай, мураббий имзоси билиниб турибди. Самарқандликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, шунга гувоҳ бўлдикки, жамоа Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда рақибларга муносиб қаршилик кўрсата олган ва мағлубиятга лойиқ бўлмаган. Бир сўз билан айтганда, “Динамо” яхши жамоа ҳамда кейинги ўйинларда нималарга қодирлигини намойиш эта олади.

Яна бир марта ғалаба билан “Навбаҳор” мухлисларини табриклаб, шундай руҳда давом этамиз, деган умиддаман.

- Эҳсони Паншанбе ва Андрей Сидоров нега майдонга кам тушишмоқда?

- “Навбаҳор”да хоҳлаган пайтда майдонга туша оладиган ажойиб футболчилар бор ва улардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман. Ушбу ўйинчилар қаторида захира ўриндиғидан ўрин олган бошқа футболчиарни ҳам тилга олиш мумкин. Пайти келиб, улар майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам берадилар. Асосийси, ҳозирги вақтда “Навбаҳор”нинг ҳар бир позициясида соғлом рақобат мавжуд бўлиб, тенг кучли бўлган иккита таркибга эгамиз ва қайси футболчи ўйинга тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

- Бугун “Навбаҳор” “Қизилқум”га қарши кечган баҳсдаги каби ёрқин ўйин намойиш эта олмади. Футболчилар кейинги, “Нефтчи” билан бўладиган “водий дербиси” учун кучларини сақлашдими?

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Боиси, йигитлар яхши ўйин кўрсатишди, аммо кўп гол ура олишмади. Юзага келган барча вазиятлардан фойдаланганимизда, таассуротлар ўзгача бўларди, албатта. Йигитлар таъкидлаганимдек, ўйин назоратини ўз қўлларида ушлаб туришди. Рақиб футболчилари дарвозамиз олдида бирортаям хавфли вазият ярата олишмади.

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидламоқчиманки, у дерби бўладими ёки йўқми, биз учун рақибнинг фарқи йўқ. Боиси, айтиб ўтганимдек. барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушади. Мақсадимиз “Навбаҳор”нинг брендини тиклаш, топ клублар қаторига қайтариш. Шу боис, ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба қозониш иштиёқида тушамиз.

- Бугунги ўйинда ҳужумлар якунига етмади. Буни нима биан изоҳлайсиз?

- Биринчи бўлимда ҳужумлар анча кескин тус олди. Аммо 2-бўлимда ҳақиқатан ҳам ҳужумлар унчалик ўхшамади. Бу эса ҳисобнинг қалтислиги ва босим билан боғлиқ. Боиси, рақиб тушунарсиз ҳужум уюштириш орқаи тасодифан гол уриб қўйиши ҳам мумкин эди. Ислом Кенжабоев захирадан майдонга тушганидан сўнг, ҳужумдаги кескинлик кучайиб, йигитлар ўшанда юзага келган вазиятлардан фойдаланишганида, камида 3 та гол урган бўлардик.

Тўғри, ҳужум чизиғида барқарорлик йўқ. Аммо бугунги баҳснинг бошланғич таркибида майдонга тушган футболчилар рўйхатига эътибор берган бўлсангиз, улардан бор-йўғи икки нафари ўтган мавсумда “Навбаҳор”да ўйнаган йигитлар. Қолган 9 нафари эса янги футболчилар. Уларнинг майдонда ўзаро тушунишлари учун эса бироз вақт керак. Ўзбекистон кубоги баҳслари бизга айнан шунинг учун шарт. Суперлиганинг 3-туридан сўнг, Тошкентда “Пахтакор”га қарши кечадиган муҳим учрашув олдидан чемпионатда катта танаффус юзага келди. Бу эса ўша ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Ҳужумда барқарорлик юзага келиши учун ҳали яна кўп меҳнат қилишимиз лозим.

- Егор Кримец қачон майдонга қайтади?

- Егор умумий гуруҳда шуғулланиб, жароҳатидан тикланмоқда ҳамда юкламаларни бажармоқда. Таркимиздан 4 нафар марказий ҳимоячи жой олган ва бу биз учун омад. Айтганимдек, жамоамизда соғлом рақобат мавжуд ва ким ўйинга тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Кримец Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси. Егор жорий мавсум давомида жамоамизга ҳали кўп асқотади.

- Азимжон Аҳмедов жароҳатидан фориғ бўлдими?

- Аҳмедов жароҳатдан кейинги тикланиш машқларини бажармоқда. У асосий таркиб ўйинчиси ва тезроқ сафимизга қайтишини кутяпмиз, - деди Самвел Бабаян.

Киритилди: 01:38, 13.04.2022. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Макс Доуман Премьер-лигада гол урган энг ёш футболчи ҳисобланади. "Арсенал" иқтидори 2026 йил мартда "Эвертон" дарвозасига гол урганида 16 ёшу 7

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик